Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
Англия кубоги. Финал
120+2' |
|
Ўйин якунланди! "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" - 1:2. "МЮ" ўз тарихида 12-марта Англия кубогини қўлга киритди. Табриклаймиз! |
120' |
|
Тўртинчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди |
120' |
|
Вууҳ! Заха икки футболчини алдаб, жарима майдончасига яқинлашиб келди ва зарба берди. Тўп юқоридан ўтиб кетди |
117' |
|
Вууууҳ! Кесма узатма натижасида Заха ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба берди. Зарбани Де Хеа қайтарди. Ҳужумчи ва посбон тўқнашуви пайтида Де Хеа жароҳат олди |
115' |
|
Энди "Кристал Пэлас" бор эътиборини ҳужумга қаратиши тайин |
112' |
|
Вуууҳ! Единак жарима майдончаси ташқарисидан хавфли зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди! |
111' |
|
ГОООООООЛ! Жесси Лингард, 1:2! Валенсия ўнг қанотдана Панчеондан ўтиб кетди ва 11 метрли нуқта атрофига узатма берди. Дилейни тўпни қайтарди. Линганд эса 15 метрдан зарба бериб, дарвозани ишғол қилди. Тўп унинг оёғига яхши "ўтирди" |
110' |
|
Вууууҳ! Марсиал жарима майдончасининг чап томонидан узатма берди. Кэррик бош билан зарба берди. Бироз ноаниқ - тўп устун ёнидан ўтиб кетди! |
108' |
|
Лингард қарши ҳужумга ўтаётганида МакАртур уни тортиб қолди. "Сариқ" - бу |
108' |
|
Бурчак тўпи тахликали бўлди, аммо "МЮ" футболчилар тўпни қайтаришди |
107' |
|
ВУУУУУҲ! Боласи жарима майдончасига кираётган Гэйлни бирга бир вазиятга чиқариб юборди. Унинг зарбасини Де Хеа қайтарди!!! |
106' |
|
Тўртинчи бўлим бошланди. Балки пенальтилар серияси кўрармиз? |
105+2' |
|
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси якунига етди. Яна 15 дақиқа |
105' |
|
Эҳҳ! Смоллинг - иккинчи сариқ карточка ва кетидан қизил карточка! Қарши ҳужумда ўзидан ўтиб кетаётган Боласининг оёғидан тортиб қолди! |
102' |
|
Бурчак тўпи хавфли бўлмади |
102' |
|
Вуууууҳ! Олис масофадан етказилган узатмани Блинд бош билан қайтарди. Боласи 24 метрлардан тўпни ерга туширмасдан зарба берди. Де Хеа бурчакка кираётган тўпни қайтарди! |
101' |
|
Феллайни сариқ карточка олди |
99' |
|
Вуууҳ! Лингард ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва 11 метрли нуқта устига узатма берди. Феллайни берган зарбадан кейин тўп яна Лингардга борди. Жессининг бу галги узатмасидан кейин тўп ҳимоячига тегиб, дарвоза устидан ўтиб кетди |
97' |
|
Руни жарима майдончаси ташқарисидан олис бурчакни кўзлаб зарба берди. Ноаниқ |
96' |
|
Янг чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. ноаниқ |
95' |
|
2-3 дақиқадан буён тўп билан асосан "Кристал" футболчилари бўлишмоқда |
91' |
|
Вууууҳ! Қарши ҳужумда Боласи яккама-якка ваиятга чиқиб кетди. Аммо у тўпни ерга тушириб олиш чоғида ҳимоячилар ундан тўпни олиб қўйишди |
91' |
|
Учинчи бўлим бошланди. Қўшимча бўлимларни кузатамиз |
90+5' |
|
Ўйиннинг асосий вақти якунланди. "Кристал Пэлас" - "Манчестер Юнайтед" - 1:1. Қисқача танаффус. Шундан сўнг қўшимча бўлимлар бошланади |
90+4' |
|
Вуууҳ! Заҳа жарима майдончаси ташқарисидан тўп учун курашда Смоллингдан устун келди ва зарба берди. Зарба бироз ноаниқ чиқди |
90+3' |
|
"КП"да ўзгариш: Скотта Данн ўрнига Адриан Мариаппа тушди |
90' |
|
Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди |
90' |
|
"МЮ"да ўзгариш: Мата ўрнига Лингард тушди |
88' |
|
"КП" кетма-кет икки марта бурчак тўпини ўйинга киритди. Самарасиз |
87' |
|
Вууууҳ! Суаре чап қанотдан узатма берди. Заха дарвозабон майдончаси бурчагида акробатик услубда зарба беришга ҳаракат қилди. Тўп унинг оёғига тегмай қолди |
86' |
|
"КП"да ўзгариш: Уикхэм ўрнига ДУайт Гейл тушди |
85' |
|
Вуууҳ! "Кристал Пэлас" рақибнинг кетма-кет икикта ҳужумини қийинчилик бартараф этди |
81' |
|
ГОООООООЛ! Хуан Мата, 1:1! Катта ишни Руни бажарди. Уэйн бир нечта ҳимоячиларни алдаб, жарима майдончасига кирди ва ўнг томондан узатма берди. Феллайни тўпни кўкраги билан қайтарди. Мата эса тўпни ерга туширмасдан зарба бериб, ҳисобни тенглаштирди! |
78' |
|
ГОООООЛ! Жейсон Панчеон, 1:0! "Кристал Пэлас" бурчак тўпини ўйинга киритди. Феллайни бош билан тўпни қайтарди. Тўп яна жарима майдончасига қайтарилди. Панчеон тўпни қабул қилганда офсайд йўқ эди (Марсиал ортда қолиб кетди). Жейсон ўткир бурчак остида кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди! |
75' |
|
Руни етказган узатмани Феллайни рақиб жарима майдончаси ичида тўхтатди ва унга Марсиал зарба берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
73' |
|
"МЮ"да ўзгариш: Рэшфорд ўрнига Эшли Янг тушди |
72' |
|
"Кристал Пэлас"да ўзгариш: Кабай ўрнига Жейсон Панчеон тушди |
71' |
|
Рэшфорд жароҳат олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилди |
67' |
|
"Кристал Пэлас" ижросида жарима тўпи тахликали бўлди. Узатмани ҳимоячи қайтарди. Дилейнининг зарбаси ноаниқ чиқди |
62' |
|
Делайни огоҳлантириш олди |
61' |
|
Валенсия жарима майдончаси бурчагидан "юмшоқ" узатма берди. Марсиал бош билан зарба берди. Хенесси тўпни қайтара олмади, тўп устунга тегиб қайтди! |
59' |
|
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Хавфли вазият юзага келмади |
56' |
|
Вуҳ! Ўнг қанотда белгиланган жаримадан етказилган узатма Смоллинг бошидан Единакка келиб тушди. Майлнинг зарбаси ноаниқ чиқди |
54' |
|
Валенсия жарима майдончаси ичида ўнг томондан дарвозабон майдончасига пас берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди |
53' |
|
ВУУУУУУҲ! Ўнг қанотдан етказилган узатмани Рэшфорд жарима майдончаси чизиғи устидан товони билан ичкарига кираётган Феллейни ўтказиб юборди. Маруан деярли бирга бир вазиятда 10 метрлардан зарба берди. Тўп тўсинга тегиб қайтди!!! |
51' |
|
Боласи офсайдда қолди |
47' |
|
"Кристал Пэлас" футболчиси Скотт Данн огоҳлантирилди |
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди |
' |
|
Биринчи бўлим статистикаси: тўп назорати - 29%:71%, зарбалар - 3:10, аниқ зарбалар - 2:1, бурчак тўплари - 3:9. |
45+1' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Кристал Пэлас" - "МЮ" - 0:0. Танаффус |
45' |
|
Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшилди |
45' |
|
Хуан Мата сариқ карточка олди. |
44' |
|
Марсиал жарима майдончасига кириб борди, аммо 3 ҳимоячи орасида тўпни йўқотди |
40' |
|
Яна ўша ҳолат! "Кристал Пэлас" футболчиси бирга-бир вазиятга чиқиб кетаётган пайтда Клаттенбург ўйинни тўхтатиб, Маркос Рохо сариқ карточка бермоқда |
36' |
|
Заха "МЮ" жарима майдончасига кириб борди, аммо Руни билан тўқнашувда йиқилди. Шундан сўнг ҳужумчи ётган жойда қўл билан тўпни ўйнади. |
33' |
|
ВУУУУҲ! Рэшфорд ўнг қанотдан ҳимоячидан чиройли ўтиб кетди ва жарима майдончасига кириб, чап қанотдан етиб келган Марсиалга узатма берди. Франциялик футболчининг зарбасини ҳимоячи қайтарди! |
28' |
|
Уикхэм йўллаган зарбага аниқлик етишмади |
27' |
|
Вууҳ! Болази жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Давид де Хеа тўпни эгаллади |
26' |
|
Бурчак тўпи самарасиз чиқди |
25' |
|
Вууууҳ! Бурчакдан етказилган узатмага Феллайни яқин масофадан бош билан дарвозага буришга ҳаракат қилди. Тўп унинг боши ва ҳимоячининг елкаси аралаш майдонни тарк этди |
23' |
|
Уэйн Руни жарима зарбасини йўллади. Ноаниқ |
22' |
|
Вуууҳ! Мата чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва бироз ўткир бурчак остида зарба йўллашга муваффақ бўлди. Хенесси тўпни ён томонга уриб юборди. Ҳимоячи тўпни вазиятдан узоқлаштирди |
20' |
|
Бурчак тўпи ўйинга киритилди, аммо ҳужумда фол қайд этилди деб топилди |
19' |
|
Вуууҳ! Жаримадан етказилган узатмани Кабай бош билан дарвоза томон бурди. Де Хеа тўпни юқорига кўтариб юборди |
18' |
|
Тушунарсиз ҳолат! Уикхэм чап қанотдан олдинга ўтаётганида Смоллинг уни футболкасидан тортиб йиқитди. Ҳужумчи ўрнидан туриб олдинги юришди давом этди ва йўл-йўлакай яна бир ҳимоячини алдаб, дарвозани ишғол қилди. Аммо! Клаттенбург бироз аввал ҳуштак чалиб қўйган экан. Натижада гол ҳисобга олинмади. Смоллингга сариқ карточка кўрсатди. Ҳакам бироз шошди |
16' |
|
Вуууҳ! Рунининг узатмасидан кейин Рохо чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва ўткир бурчак остида зарба йўллади. Дарвозабон тўпни эгаллади |
15' |
|
Руни олис масофадан зарба берди. Тўп рекошет ҳолатда айланма ҳаракат билан дарвозага борди. Хенесси иккинчи уринишда тўпни эгаллаб олди |
11' |
|
Бурчакдан етказилган узатмага Феллайни бош билан зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди |
10' |
|
Вууҳ! Рэшфорд ва Мата ўзаро "девор" ўйнаб, жарима майдончасига киришди. Маркуснинг зарбасидан кейин тўп ҳимоячидан майдонни тарк этди |
8' |
|
Манчестерликлар кетма-кет 2 марта бурчак зарбасини тепишди. Ташкил этилган ҳужумни Хенесси баланд сакраб бартараф этди |
7' |
|
Рэшфорд чап қанотдан жарима майдончаси кирди ва бурчак тўпи ишлади |
6' |
|
"МЮ" бурчак тўпини ўйинга киритди. Ҳимоячининг бошидан юқорига кўтарилган тўпни Хенесси эгаллади |
4' |
|
"Кристал Пэлас" бурчак тўпини ўйинга киритди. Де Хеа тўпни эгаллади |
3' |
|
Руни ўнг қанотдан олдинга ўтган Валенсияга узатма берди. Аммо ҳимоячи тўпга ета олмади |
3' |
|
"Кристал Пэлас" ўзининг кўк-қизил рангли формасида ўйнамоқда. "МЮ" эса оқ футболка ва қора шортикда |
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ! |
' |
|
Англия мадҳияси жонли ижро этилди |
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди |
' |
|
Ассалому алайкум, қадрли футбол мухлислари! Англия кубогининг финал учрашувини биз билан кузатиб боришга таклиф этамиз. Лондондаги "Уэмбли" стадионида "Кристал Пэлас" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари баҳс олиб боришади |