Учрашув тафсилоти
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 13.06.2014 01:00 |
|
Бразилия
Неймар (29, 71-пен.)
Оскар (90+1) |
3
:
1
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined offset: 749
Filename: site/match_center.php
Line Number: 77
Марсело (11-автогол) |
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 13.06.2014 01:00 |
|
Бразилия
Неймар (29, 71-пен.)
Оскар (90+1) |
3
:
1
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined offset: 749
Filename: site/match_center.php
Line Number: 175
Марсело (11-автогол) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат!
|
|
' |
|
Ўйин тақдирини ҳал қилган пенальти эса кейинчалик яна муҳокама қилинади
|
|
' |
|
Бразилия ЖЧни ғалаба билан бошлайдиган бўлди. Анча қийин ғалаба қўлга киритилди.
|
|
90+5' |
|
Юичи Нишимуранинг ўйинни якунловчи хуштаги янгради.
|
|
90+4' |
|
Хорватияликларнинг зарбаси ноаниқ чиқди
|
|
90+2' |
|
Бразилия тўпни эгаллаб олиб, қарши ҳужумга ўтди ва ОСкар икки ҳимоячи орасида бўлишига қарамай, зарба беришнинг уддасидан чиқди. Плетикоса эса дарвоза бурчаги томон йўлланган зарбани қайтара олмади.
|
|
90+1' |
|
ГООООЛЛЛЛЛЛ! Оскар, 3:1!
|
|
90+1' |
|
Жулио Сезааааррр! Олис масофадан йўлланган кучли зарбани қайтарди!
|
|
90' |
|
Хорватлар яхши позицион ҳужум ташкил қилишди. Ўнг қанотдан ҳужумга қўшилган футболчи керакли жой танлашга улгурмаганди...
|
|
88' |
|
Дубль муаллифи Неймар майдонни тарк этди. Рамирес учрашувни якунлаб қўяди
|
|
88' |
|
Майдон марказида ўйин қоидасини бузгани учун Густаво огоҳлантириш олди.
|
|
86' |
|
Вуҳ! Хорватия терма жамоаси футболчисининг олис масофадан йўллаган зарбаси дарвоза бурчагига томон бораётганди. Желио Сезар тўпни қайтариб юборди
|
|
83' |
|
Вуҳ, Жулио Сезар ҳужумчи билан тўп учун курашда тўпни қўлидан чиқариб юборди. Нишимура эса ушбу вазиятни дарвозабонга нисбатан ҳужум деб баҳолади
|
|
78' |
|
Хорватияда сўнгги ўзгариш. Йелавич майдонни тарк этди. Анте Ребич ўйинни давом эттиради.
|
|
77' |
|
Вуҳҳҳ, ўнг қанотдан етказилган тўпга Давид Луиз бош билан зарба беришга ҳаракат қилди. Аммо у тўпни дарвозага аниқ бура олмади
|
|
75' |
|
Пенальти белгиланган вазиятга қайтамиз. Мезбонлар тўпни бурчакдан ўйинга киритишиб, тўпни жарима майдончаси ичида дарвозага тескари ҳолатда турган Оскарга узатишди. "Челси" ярим ҳимоячиси ўзининг елкасида Лоуреннинг қўлига сезган заҳоти йиқилишга қарор қилди. Нишимура ҳам худди шуни кутиб тургандек дарҳол 11 метрли нуқтани кўрсатди. Япониялик ҳакам адашди. Бу бизнинг шахсий фикримиз
|
|
71' |
|
11 метрли жарима зарбасини Неймар амалга оширди. Плетикоса тўп йўналишини топди, аммо тўп унинг қўлига тегиб, дарвоза тўрига бориб тушди! 2:1
|
|
69' |
|
Ловрен сариқ карточка олди.
|
|
69' |
|
Нишимура Хорватия дарвоза томон пенальти белгиламоқда ва хатога йўл қўймоқда назаримизда!
|
|
68' |
|
Халк майдонни тарк этди. "Шахтёр" (Донецк) футболчиси Бернард ўйинни давом эттиради
|
|
67' |
|
Дани Алвес йўллаган зарба дарвоза устидан ўтиб кетди
|
|
66' |
|
Бразилияликлар майдон марказида хорватларга нисбатан прессинг уюштиришди ва тўпни эгаллаб олишди. Неймар тўпни Халк томон узатаётгида Чорлука уни қўполлик билан йиқитди ва огоҳлантириш олди. Дарвозагача 28 метрлардан жарима тўпи
|
|
63' |
|
Сколари ҳам ўзгаришга қўл урди. Паулиньо майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Эрнанес туширилди
|
|
61' |
|
Хорватияда ўзгариш: Матео Ковачич ўрнига Марсело Брозович туширилди
|
|
59' |
|
Бугун хорватлар ҳужумни асосан Олич қанотидан ташкил қилишмоқда. Ивица фақат ва фақат ерлатиб узатмаларни амалга оширмоқда. Марказий ҳимоячилар бошқа хатога йўл қўйишмаяпти
|
|
58' |
|
Хорватиядан тўпни олиб қўйган бразилияликлар хавфли ҳужум ташкил этишлари мумкин эди. Аммо Неймарнинг узатмаси бироз тезроқ бўлгани учун Халқ тўпни тўхтата олмади
|
|
54' |
|
Иккинчи бўлимда жамоалар очиқчасига эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишмоқда. Хорватия дурангга қарши эмас
|
|
51' |
|
Меҳмонлар ҳимоячиси Врсалько ўнг қанотдаги бурчакка яқин жойда ОСкарга нисбатан ўйин қоидасини бузди. Ушбу стандарт европаликлар учун хавфли бўлмади
|
|
48' |
|
Иккинчи бўлим бошида темп унчалик юқори эмас. Мезбонлар аста-секин позицион ҳужумлар ташкил этишмоқда
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлимни Бразилия бошлаб берди
|
|
' |
|
Футболчилар ва ҳакамлар майдонга чиқиб келишмоқда
|
|
' |
|
Биринчи бўлим статистикаси:
Тўп назорати: 64-36%;
Фоллар: 1-8;
Зарбалар: 10-3;
Дарвоза томон аниқ зарбалар: 7-1;
|
|
' |
|
Ҳозирча Бразилия-Хорватия - 1:1. Танаффус
|
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди
|
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
|
45' |
|
Бразилия биринчи бўлимнинг ўзидаёқ олдига ўтиб олиши мумкин эди! Неймар икки ҳимоячи орасидан ўтиб кета олмади. Аммо жарима майдончаси ичида қайтган тўпни қабул қилган Халк дарвозага аниқ зарба бера олмади
|
|
43' |
|
Бразилияликлар жуда яхши ҳужум ташкил қилишаётган эди. Бироқ Халк офсайдда деб топилди
|
|
42' |
|
Неймарнинг зарбаси жонли деворга тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи
|
|
41' |
|
Бразилия хавфли нуқтадан жарима зарбасини ишлади. Дарвозагача масофа 22 метр.
|
|
39' |
|
Тўп назорати энди европаликлар томонига ўтди
|
|
37' |
|
Мезбонлар 2-3 дақиқадан буён фақат ўнг қанотдан ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Аммо сўнгги узатмаган аниқлик етишмади
|
|
35' |
|
Мезбонлар ушбу стандартни бартараф этишда муаммога дуч келишмади
|
|
34' |
|
Энди эса бурчак тўпини Хорватия ўйинга киритади
|
|
33' |
|
Неймар томонидан узатилган тўпга Плетикоса эга чиқди
|
|
33' |
|
Халк чап қанотдан бир ҳимоячидан ўтди ва Срнадан ўта олмади. Бурчак тўпи
|
|
29' |
|
Неймар жарима майдончаси ташқарисидан унчалик кучли бўлмаган зарба йўллади. Тўп эса дарвоза устунининг ички устунини "ялаганча" дарвоза тўрига бориб тушди! Ҳисоб тенглашди!
|
|
29' |
|
ГОООООООООЛЛЛ, Неймар, 1:1!
|
|
29' |
|
Оҳо! Хорватия дадил! Ўнг қанотдан етказилган тўпга Йелавич бош билан зарба берди. Сезар уни эгаллаб олди
|
|
27' |
|
ЖЧнинг дастлабки сариқ карточкаси ҳам бразилиялик футболчига насиб этди. Майдон марказига яқин жойда Неймар тирсаги билан Лука Модричнинг юзига ургани учун сариқ рангли картчокага муносиб кўрилди
|
|
22' |
|
Оҳоҳооооооо!!!! Бразилия энди ўзига келмоқда, энди ўзига ўхшамоқда! Аввалига Неймар ўнг қанотда сўнгги чизиқ ёнида бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва тўпни дарвозабон майдончасига узатди. Аммо сариқ рангдаги футболчиларга тўп аниқ бормади. Қайтган тўпни Оскар 18 метрдан тўпни дарвоза томон тепди. Плетикоса сейв намойиш қилди!
|
|
21' |
|
Паулиньо индивидуал маҳорати эвазига бир ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдончаси ичидан зарба берди. Тўп тўғри Плетикосага боргани учун посбон уни қайтарди!
|
|
19' |
|
Тўп назорати тўлалигича "сариқ девлар" томонида. Навбатдаги бурчак тўпи қўлга киритилди
|
|
18' |
|
Алвес жарима майдончасиннг ўнг қанотида тўпни эгаллаб олди ва дарвозабон майдончаси томон узатган тўпини Плетикоса эгаллаб олди
|
|
16' |
|
Бразилия иккинчи бурчак тўпини ўйинга киритди. Бу сафар ҳам хорватлар хушёр ҳаракат қилишди
|
|
16' |
|
Бразилия катта босим остида қолди. Эркин ҳаракат қилаётган Хорватия эса қарши ҳужумларда янада хавфлироқ жамоага айланади
|
|
15' |
|
Оскар ўнг қанотдан етказган узатмага Фред ва Неймардан ҳеч бири ета олмади
|
|
14' |
|
Пентакампеонлар ўз дарвозаларидан ЖЧнинг дастлабки голини ўтказиб юборишларини ҳеч ким кутмаган бўлса керак.
|
|
11' |
|
ВУУУУУҲҲҲҲ, бразилиялик футболчилар ҳаяжонни енга олишмаяпти! Олич чап қанотдан олдинги ўтди ва тўпни ерлатиб жарима майдончасига узатди. Йелавичнинг оёғига тўп яхши тегмай қолди. Марсело эса тўпни ўз дарвозасига буриб юборди. Сезар бунга тайёр эмасди!
|
|
11' |
|
ГОООООООЛЛЛЛЛЛ!
|
|
10' |
|
Бурчак тўпини шахмат формадаги футболчилар қайтаришди ва тезкор қарши ҳужумга ўтишаётганида мезбонлар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборишди
|
|
8' |
|
Ўйиндаги дастлабки бурчак тўпини Бразилия ўйинга киритади. Паулиньо томонидан 25 метрлардан йўлланган зарба меҳмонлардан бирига тегиб, майдонни тарк этди
|
|
7' |
|
Вууууууҳҳҳҳҳҳ!!! Хорватия ҳисобни очиши мумкин эди! Ўнг қанотдан баландлатиб етказилган тўпни Олич бош билан дарвоза томон бурди. Зарба Жулио Сезар учун анча хавфли бўлди. Унинг бахтига тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!
|
|
5' |
|
Хорватлар чап қанот ҳимоячиси Чорлука Халкга нисбатан қоида бузди ва Нишимура жарима зарбасини белгилади. Марсело тўпни жарима майдончасига етказди. Давид Луиз дарвоза томон зарба берди. Бироқ зарба кучсиз бўлгани учун дарвозабон тўпни эгаллаб олди!
|
|
3' |
|
Ивица Олич чап қанотдан олдинга ўтди ва тўпни жарима майдончасига етказиб берди. БУ сарар мезбонлар марказий ҳимоячиси тўпни қайтарди
|
|
2' |
|
Дани Алвес ўнг қанотдан тўпни жарима майдончаси томон юқорилатиб узатди. Тўпни марказий ҳимоячи бош билан қайтарди
|
|
1' |
|
Дарвоза томон дастлабки зарбани хорватлар беришди. Ковачичнинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди
|
|
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
|
|
' |
|
Лекин бошқа бир маросим ташкил этилмоқда. Ҳар иккала МТЖ футболчилар майдон марказидаги айлана ҳосил қилишди. Уч нафар ёш ўсмирлар айлана кириб келишди ва қўлларидаги 3 дона оппоқ кабутарларни учиришди.
|
|
' |
|
Мини-қуръа натижасига кўра ўйинни Хорватия бошқариб борадиган бўлди
|
|
' |
|
Одатда ФИФА ва мезбон давлат расмийлари очилиш ўйинида жамоалар билан сўрашиб чиқишарди. Аммо бу сафар Блаттер бундай одатидан чекинишга қарор қилди. Футболчилар ўзаро сўрашишди
|
|
' |
|
Бутун стадион куйламоқда...
|
|
' |
|
хорватлар оқ-қизил "шахмат"да ўйнашади, Бразилия эса ўзининг анъанавий сариқ футболкаларида майдонга чиқиб келишган. Шунга монанд равишда бутун стадион сариқ рангга бурканган. Айни пайтда Бразилия мадҳиясига янграмоқда
|
|
' |
|
Хорватия давлат мадҳияси ижро этилмоқда
|
|
' |
|
Очилиш баҳсида иштирок этиш бахтига муяссар бўлаётган футболчилар майдонда саф тортишди!
|
|
' |
|
Терма жамоалар футболчилари майдонга чиқишга шай бўлиб туришибди
|
|
' |
|
Сколари эса майдонга энг кучли таркибни туширмоқда. Неймар жароҳатидан фориғ бўлди ва у ўйинни бошланғич таркибда бошлайди
|
|
' |
|
Хорватия терма жамоаси бугун Манжукичнинг хизматидан фойдалана олмайди. Ҳужумчи саралашнинг сўнгги баҳсида қизил карточка олганди!
|
|
' |
|
Бразилия ва Хорватия терма жамоалари ўзаро 2 марта тўқнаш келган экан. 2005 йили бўлиб ўтган ўртоқлик ўйини дуранг билан интиҳо топган. ЖЧ-2006да эса улар гуруҳ босқичида тўқнаш келишган ва Каканинг голи пентакампеонларга ғалаба келтирган
|
|
' |
|
Бундан 64 йил аввал Бразилияда бўлиб ўтган ўйин Мундиалнинг очилиш ўйинида мезбонлар Мексика устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишганди
|
|
' |
|
Аввалги 20та ЖЧнинг очилиш ўйинларида мезбонлар бирор марта ҳам ютқазишмаган - 14та ғалаба ва 6та дуранг!
|
|
' |
|
Бизга яхши таниш бўлган япониялик ҳакамнинг очилиш баҳсини бошлаб берувчи хуштаги янграшига 25 дақиқа вақт қолмоқда
|
|
' |
|
Айни пайтда эса Бразилия ва Хорватия терма жамоалари футболчилари майдонда чигалёзди машғулотларини бошлаб юборишди
|
|
' |
|
Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳриаги "Коринтианс Арена" стадионида Мундиалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди
|
|
' |
|
Футбол ишқибозлари, мухлислари, фанатлари, тиффозилари учун уйқусиз тунлар ойлиги бошланмоқда. Мана шундай иш режимига мослашамиз. Бунга мажбурмиз
|
|
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ! БАРЧАНГИЗНИ КАТТА ФУТБОЛ БАЙРАМИ БОШЛАНАЁТГАНИ БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАМИЗ!
|
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 13.06.2014 01:00 |
|
Бразилия
Неймар (29, 71-пен.)
Оскар (90+1) |
3
:
1
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined offset: 749
Filename: site/match_center.php
Line Number: 265
Марсело (11-автогол) |
|
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 13.06.2014 01:00 |
|
Бразилия
Неймар (29, 71-пен.)
Оскар (90+1) |
3
:
1
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined offset: 749
Filename: site/match_center.php
Line Number: 335
Марсело (11-автогол) |
|
![]()
«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 20933 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби яқинлашиб келаётган ёзги трансфер ойнасида таркибни жиддий равишда қисқартиришни режалаштирмоқда.
Киритилди: 13:42, 13.05.2026. Ўқилди: 17914 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Opta суперкомпьютери 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган терма жамоаларнинг имкониятларини ҳисоблаб чиқди.
Киритилди: 23:58, 15.05.2026. Ўқилди: 17839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Жозе Моуриньо «Реал» бош мураббийлигига тайинланишга яқин турибди.
Киритилди: 20:39, 17.05.2026. Ўқилди: 16127 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов Англия кубоги финали доирасида “Челси” — “Манчестер Сити” учрашувида (0:1) асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Киритилди: 23:39, 16.05.2026. Ўқилди: 12541 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия Премьер Лигасининг 31-тури доирасидаги қолдирилган учрашувда “Манчестер Сити” ўз майдонида “Кристал Пэлас”ни қабул қилди.
Киритилди: 06:15, 14.05.2026. Ўқилди: 10433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчи Эндрикнинг келажаги борасида бир қарорга келди.
Киритилди: 18:11, 13.05.2026. Ўқилди: 10407 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Киритилди: 11:42, 17.05.2026. Ўқилди: 9907 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Жозе Моуриньо яқин орада Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига қайтади.
Киритилди: 16:10, 18.05.2026. Ўқилди: 9835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» якшанба куни мавсумдаги ўз майдонидаги сўнгги учрашувини ўтказди.
Киритилди: 19:11, 18.05.2026. Ўқилди: 9662 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43924 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.
Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29641 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28509 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Арсенал»га қарши кечган баҳсдаги (2:1) Жанлуижи Доннарумманинг хатоси ҳақида гапирди.
Киритилди: 09:26, 20.04.2026. Ўқилди: 24137 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия Премьер-лигасининг душанба кунги марказий учрашувида «Арсенал» ва «Бёрнли» жамоалари баҳс олиб борди.
Киритилди: 12:14, 19.05.2026. Ўқилди: 5118 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд «Барселона»нинг қизиқишлар доирасига кирди.
Киритилди: 21:21, 19.05.2026. Ўқилди: 4293 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ярим ҳимоячиси Фермин Лопес оғир жароҳат олганидан сўнг руҳий жиҳатдан қийин даврни бошдан кечирмоқда.
Киритилди: 16:33, 19.05.2026. Ўқилди: 3703 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳужумчи Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин.
Киритилди: 20:49, 19.05.2026. Ўқилди: 3686 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола футболчиларга 2025/26 йилги мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этишини маълум қилди, деб хабар бермоқда The Sun нашри.
Киритилди: 18:50, 19.05.2026. Ўқилди: 3284 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1136 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2763 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3519 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.
Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1404 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.
Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 1988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.
Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1062 марта. Фикрлар сони: 0 та.