Учрашув тафсилоти
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 13.06.2014 21:00 |
|
Мексика
Перальта (62) |
1
:
0
|
Камерун
|
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 13.06.2014 21:00 |
|
Мексика
Перальта (62) |
1
:
0
|
Камерун
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
' |
|
Эътиборингиз учун раҳмат. Яна бир соатдан кейин бўладиган Испания-Голландия учрашувидан ташкил этиладиган онлайн трансляцияни ҳам ўтказиб юборманг
|
|
90+4' |
|
Ўйин якунланди! Мексика-Камерун - 1:0! Мексикаликлар муҳим ғалабани қўлга киритишди!
|
|
90+2' |
|
Вуҳ, Чичарито жарима майдончаси ичида тўпга бош билан зарба бера олмади!
|
|
90+1' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди
|
|
90' |
|
Камерунда жуда яхши имконият юзага келди. Муканжо ўнг қанотдан етказилган тўпни бош билан зарба берди. Гильермо Очоа сакраган ҳолда тўпни эгаллаб олди!
|
|
87' |
|
Вуҳҳҳҳ! Камерун ҳисобни тенглаштириши мумкин эди! Ҳужум ўнг томондан жарима майдончасига ёриб кирган футболчи йўналиши бўйлаб давом эттирилди. Дарвозабон майдончасига етказилган тўпни мексикалик ҳимоячи ён томонга қайтариб юборди!
|
|
85' |
|
Мексика тезкор қарши ҳужумга ўтиши мумкин эди. Аммо улар тўхташди ва тўпни назорат қилишмоқда
|
|
82' |
|
Чичарито жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва сўнгги чизиқ олдида тўпни дарвозабон майдончаси томон етказди. Фабиан тўпга бироз кеч қолди. ҲИмоячи тўпни узоқлаштиришга муваффақ бўлди
|
|
81' |
|
Камерун бурчак тўпини ўйинга киритди. Шупо-Мотинг тўпни дарвоза томон тўғри бура олмади
|
|
78' |
|
Александр Сонг майдонни тарк этди. Унинг ўрнига Пьер Вебо туширилди
|
|
76' |
|
Натижада ҳимоячи огоҳлантириш олди. Камерун ушбу стандарт вазиятни бартараф эта олди
|
|
76' |
|
Мексика барибир анча тартибли ва жамоавий ўйин намойиш қилмоқда. Ҳозир шимолий америкаликлар ҳужумни чап қанотдан ташкил қилишиб, Фабианни олдинга бошлашди. ҲИмоячи Ноункеу эса жарима майдончаси остонасида уни қўполлик билан тўхтатди
|
|
74' |
|
Мексикаликлар Камерун жарима майдончаси атрофида тезликда комбинация ташкил этишди. Чичарито сўнгги дамда ҳимоячи билан тўп учун курашда ютқазди
|
|
73' |
|
Хавьер Эрнандес майдонга тушди. У гол муаллифи Орибе Перальта ўрнига ўйинни давом эттиради
|
|
72' |
|
Нканжу ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига етказган тўпи жамоадошларига аниқ етиб бормади
|
|
70' |
|
Мексика асло ҳимояга ётаётгани йўқ. Кўпроқ тўпни назорат қилишга эътибор қаратмоқда.
|
|
69' |
|
Андрес Гуардадо ўрнига Марко Фабиан туширилди. Мексикада бўлди бу ўзгариш
|
|
67' |
|
Камерун ҳужум ташкил этишга уринади. Ҳозирча уринишларда самара кўзга ташланаётгани йўқ
|
|
66' |
|
Ҳужумчи ўрнидан турди, ўйин давом этади
|
|
66' |
|
Это'О жароҳат олган кўринади, у майдонда ётибди
|
|
62' |
|
Жамоадошлари Дос Сантосни чиройли узатма билан жарима майдончасига ичига бошлашди ва Жованни ўз вақтида зарба берди. Камерунлик посбон зарбани қайтарди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Итанж эса дарвозани ишғол қилди!
|
|
62' |
|
ГООООЛЛЛЛЛ!!!! Ниҳоят Мексика ҳисобни очмоқда! БУ сафар гол инобатга олинди!
|
|
60' |
|
Африкаликлар бурчак тўпидан самара чиқара олишмади!
|
|
59' |
|
Вууууҳҳҳ! Ассу Экотто томонидан йўлланган зарба жонли деворга тегиб, шундоққина дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди!
|
|
57' |
|
Ўйиндаги дастлабки сариқ карточка. Эктор Морено ўзидан ўтиб кетаётган камерунлик футболчини тўхтатиб қолди
|
|
56' |
|
Яшил рангдаги футболчилар ҳужумни марказдан чап қанотга кўчиришди. Ярим ҳимоячи тўпни жарима майдончаси томон етказаётганида тўп ҳимоячига тегиб, дарвозабонга насиб этди.
|
|
55' |
|
Алекс Сон оёғига зарба берилди. "Барса" футболчиси оғриқни ҳис қилган ҳолда ўрнидан турди
|
|
52' |
|
Африкаликларнинг ҳужуми хавфли тус олгандек бўлди. Чап қанотдан тўп дарвозабон майдончасига етказилди, тўп эса ҳимоячининг оёғига тегиб, дарвозабоннинг қўлига бориб тушди
|
|
48' |
|
Вууууҳҳҳҳҳ! Энди Мексиканинг ўзи ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади! Камерун дарвозабони Итанж жамоасини қутқарди! Орибе Перальта бирга-бир вазиятда гол ура олмади. Унинг зарбаси посбоннинг оёғига тегиб қайтди
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди
|
|
' |
|
Ҳозирча Мексика-Камерун - 0:0. Шунга қарамай, қизиқарли ўйин бўлди. Мексиканинг битта ҳаққоний голи ҳисобга олинмади. Танаффус.
|
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди
|
|
45+1' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди
|
|
45' |
|
Бурчак тўпидан кейин Мексика яна бир хавфли вазиятни юзага келтирди. Ҳужумчи жуда қулай вазиятда тўпни бошо билан дарвозага жойлай олмади. Боз устига, у офсайдда қолганди
|
|
44' |
|
Шунга ўхшаш вазиятда Жованни дос Сантос тўпни йўқотди
|
|
43' |
|
Это'О жарима майдончаси ичида тўпни қабул қилди ва икки ҳимоячи орасидан ўтиб кетмоқчи бўлди. Бироқ тўпни йўқотди
|
|
37' |
|
Ўйин темпи бироз тушди. Вазият тенг ҳозирча
|
|
32' |
|
Камерунлик футболчига нисбатан фол ишлатилди. Алекс Сонг томонидан етказилган тўп ҳам, кейинчалик берилган зарба ҳам мексикаликлар томонидан қайтарилди
|
|
29' |
|
Яна бош ролда ўша лайснмен! Тўп бурчакдан етказилди ва қайсидир футболчининг боши орқали тўп ҳақиқатда офсайд ҳолатда турган Жованни дос Сантосга келиб тушди. У эса даврозанинг бўш қолган қисмини бош билан ишғол қилди. Такрорий лавҳада эса тўп бурчакдан узатилганидан кейин камерунлик футболчининг бошига тегиб, Жованнига бориб тушганди! Офсайд ҳисобланмайди бу вазиятда! Тан олиш керак, лайнсмен бу вазиятда тўп кимга текканини кўра олмаслиги мумкин, уни кўп футболчилар тўсиб турганди! Аммо бош ҳакам буни кўриши ва ҳакамлар жамоавий ҳаракат билан голни ҳисоблашлари керак эди!
|
|
28' |
|
Ўйин ёмғир остида давом этмоқда. Бразилияда кун эндигина тушдан оққанини инобатга олсак, бу ёмғир ҳаво ҳароратин салқинлаштиради. Бу яхши
|
|
27' |
|
Жарима тўпи чиройли тарзда жарима майдончасига узатилди. Аммо икки мексикалик футболчилар МАркес ва Морено тўпга баравар сакрашди ва бир-бирларига халал беришди. Вахоланки, Камеруннинг бирорта футболчиси уларга халал бермаётганди
|
|
26' |
|
Мексика ўнг қанотдан жарима зарбасини тепиш ҳуқуқини қўлга киритди
|
|
23' |
|
Камеруннинг бурчак тўпи хавфли зарба берди. Бош билан берилган зарба кутилмаганда ЭтоОга тегиб қайтди
|
|
22' |
|
Оҳоҳоҳо ЭтоОООООООООО!!! Камерунликлар чап қанотдан ҳужум ташкил қилишди ва тўп Самуэлга етказилди. "Челси" ҳужумчисининг чап оёқда 10 метрлардан йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди!
|
|
21' |
|
Камерун майдон марказида рақибга нисбатан прессинг уюштириб, уни хато қилишшга мажбур қилди. ҲИмоячи майдон марказида ўйин қоидасини бузиш эвазига африкаликларнинг хавфли ҳужумини олдини олди
|
|
18' |
|
ЭтоО дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиши мумкин эди. Мексикалик ҳимоячи сўнгги паллада бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди
|
|
16' |
|
Камерун бурчак тўпини ишлади. Тўп бир неча маротаба ҳавода айланганидан кейин камерунликлар ҳисобни очишди. Бироқ ҳужумчи офсайдда қолганди. Бу сафар ҳакам адашмади
|
|
14' |
|
Африкаликлар жисмоний жиҳатдан бақувват ҳисобланишади. Аммо мексикаликлар жуда чидамли халқ тоифасига киради. Улар тинимсиз босим уюштиришмоқда
|
|
11' |
|
Вуҳҳҳ, МЕксика тўпни дарвозага йўллади, бироқ лайнсмен Жованни дос Сантоснинг голини бекор қилди. 10-рақам эгаси ўнг қанотдан тўп узатилаётганда икки ҳимоячи билан бир чизиқда турган тургани такрорий лавҳада кўринди
|
|
8' |
|
Мексикалик футболчи деярли майдон марказидан бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганди, бироқ у тўпни офсайдда турган ҳолда қабул қилди деб топилди
|
|
7' |
|
Мексика тўпни жарима майдончасигача олиб кирди ва дарвозабон майдончаси томон узатилган тўпни марказий ҳимоячи қайтариб юборди.
|
|
5' |
|
Ташаббус кўпроқ мексикаликларда. Камерун буни нормал қабул қилган ҳолда, ҳозирча ишончли ҳимояланмоқда. Камерун ўз вақтини кутмоқда.
|
|
3' |
|
Дастлабки дақиқаларга энг қисқа таъриф - РАЗВЕДКА!
|
|
1' |
|
ЎЙИН БОШЛАНДИ!
|
|
' |
|
Ўйинни колумбиялик ҳакамлар бошқариб боришади
|
|
' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишди ва давлатлар мадҳиялари янгради
|
|
' |
|
Мексика-Камерун ўртасидаги дуранг эса Хорватияга маъқул келса ажабмас
|
|
' |
|
Бугунги ўйин шуниси билан ҳар иккала жамоа учун муҳимки, бугун ютқазган жамоа амалда нимчорак финалга чиқиш имкониятини қўлдан чиқаради. Боиси, ҳали Бразилия билан ўйин кутиб турибди. Боз устига, Хорватия охиригача курашади.
|
|
' |
|
Барчангизни Мексика-Хорватия ўйинидан ташкил этиладиган онлайн трансляцияник узатиб боришга таклиф этамиз
|
|
' |
|
Ўйин бошланишига бир неча дақиқа қолмоқда
|
|
' |
|
Бугун ЖЧ-2014нинг иккинчи куни. Мусобақадаги иккинчи ўйин "А" гуруҳининг бошқа икки вакили — Мексика ва Камерун ўртасида бўлиб ўтади
|
|
' |
|
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ҚАДРЛИ ФУТБОЛ ИШҚИБОЗЛАРИ!
|
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 13.06.2014 21:00 |
|
Мексика
Перальта (62) |
1
:
0
|
Камерун
|
|
| ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ - 2014 / 1-тур / 13.06.2014 21:00 |
|
Мексика
Перальта (62) |
1
:
0
|
Камерун
|
|
![]()
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 18:30, 22.09.2026. Ўқилди: 8785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе Англия Премьер-лигасининг қайси клубига ўтиши мумкин бўлганини айтиб берди.
Киритилди: 16:43, 22.09.2026. Ўқилди: 8306 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Sport TV ва Futbol TV телеканаллари 2026 йил 23-сентябрь куни қуйида кўрсатувлар ва трансляцияларни амалга оширишни режалаштирган.
Киритилди: 08:29, 23.09.2026. Ўқилди: 8058 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари ярим финалидаги рақиби маълум бўлди.
Киритилди: 17:32, 26.09.2026. Ўқилди: 6384 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри Эрнандес кимни дунёнинг энг яхши мураббийи деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 14:30, 24.09.2026. Ўқилди: 5627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Пари Сен-Жермен» ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес яқинлашаётган «Олтин тўп» тақдирлаш маросими ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 08:32, 22.09.2026. Ўқилди: 5399 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Киритилди: 11:07, 25.09.2026. Ўқилди: 4956 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Mundo Deportivo маълумотига кўра, «Реал» ёзда Родрини қўлга кирита олмаганидан қаттиқ пушаймон бўлмоқда.
Киритилди: 12:13, 23.09.2026. Ўқилди: 4923 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Осиё ўйинлари чорак финалидаги рақиби маълум бўлди.
Киритилди: 16:55, 22.09.2026. Ўқилди: 4887 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Юнайтед» ўз таркибини кучайтириш режаларини тузмоқда.
Киритилди: 17:12, 21.09.2026. Ўқилди: 4835 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 1-турида "Порту" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги учрашув якунида футболчилар ўртасида тортишув юзага келди.
Киритилди: 16:02, 09.09.2026. Ўқилди: 10386 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Франция терма жамоаси бош мураббийи Зинедин Зидан кимни дунёнинг энг яхши футболчиси деб ҳисоблашини айтди.
Киритилди: 08:32, 19.09.2026. Ўқилди: 9418 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» бош мураббийи Жозе Моуриньо матбуот анжуманида Марк Кукурельянинг майдонга тушиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 16:05, 13.09.2026. Ўқилди: 9010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Испания чемпионати 4-туридан ўрин олган сафардаги учрашувда Мадриднинг «Реал» клуби Севильянинг «Бетис» жамоасига қарши майдонга тушди.
Киритилди: 15:44, 05.09.2026. Ўқилди: 8494 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия терма жамоаси ва “Лестер” клуби собиқ футболчиси Жейми Варди фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин.
Киритилди: 20:00, 10.09.2026. Ўқилди: 8066 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Бухоро" сафида жорий мавсумни юқори темпда ўтказаётган марказий ярим ҳимоячи Шерзод Эсанов фаолиятини чет элда давом эттириши мумкин.
Киритилди: 18:02, 27.09.2026. Ўқилди: 4078 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ярим ҳимоячиси Гави жамоадаги ҳозирги ҳолатидан норози.
Киритилди: 18:39, 27.09.2026. Ўқилди: 3934 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Реал Мадрид" "Бавария"нинг ёш иқтидори Леннарт Карлга қизиқиш билдирмоқда.
Киритилди: 16:30, 27.09.2026. Ўқилди: 2536 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Месси яна жарима зарбасидан гол урди.
Киритилди: 08:17, 28.09.2026. Ўқилди: 2416 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Миллатлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида Норвегия терма жамоаси ўз майдонида Португалияни қабул қилди.
Киритилди: 10:36, 28.09.2026. Ўқилди: 2186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
AS нашри саҳифаларида Жозе Моуриньо ҳақида мақола чоп этилди.
Киритилди: 16:09, 28.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
Киритилди: 16:09, 28.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячиси Рауль Асенсио яқин орада жамоани тарк этмайди.
Киритилди: 16:05, 28.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Германиянинг «Штутгарт» клубида тўп сураётган марказий ҳимоячи Финн Ельч бир қатор Европа грандлари эътибори марказида бўлиб турибди.
Киритилди: 16:03, 28.09.2026. Ўқилди: 0 марта. Фикрлар сони: 0 та.
«Порту»нинг ўнг латерали Альберту Кошта Англия премьер-лигаси топ-клублари эътиборини тортишди.
Киритилди: 15:58, 28.09.2026. Ўқилди: 22 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Вильярреал» ҳимоячиси Ренату Вейга фаолиятини Лондоннинг «Челси» клубида давом эттириши мумкин.
Киритилди: 15:56, 28.09.2026. Ўқилди: 41 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Рома»га тегишли бўлган франциялик ярим ҳимоячи Ману Коне келажакда клубини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 15:55, 28.09.2026. Ўқилди: 50 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Ан-Наср» ҳужумчиси Жоау Фелиш яна Европа клубида ўйнашни хоҳлашини тан олди.
Киритилди: 15:53, 28.09.2026. Ўқилди: 54 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель Жуд Беллингем ва испаниялик ҳимоячи Марк Кукурелья ўртасидаги тортишув ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 15:51, 28.09.2026. Ўқилди: 76 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Зинедин Зидан Франция терма жамоаси бош мураббийи лавозимига киришгач, тиббий штаб ишига оид қоидаларни ўзгартирди.
Киритилди: 15:49, 28.09.2026. Ўқилди: 81 марта. Фикрлар сони: 0 та.