Учрашув тафсилоти
| АПЛ - 2014-15 / 34-тур / 26.04.2015 20:00 |
|
Арсенал
|
0
:
0
|
Челси
|
|
| Огоҳлантиришлар |
|
|
| Четлатишлар |
|
|
| Жамоалар таркиби |
|
|
| Захира таркиби |
|
|
| Мураббий |
|
|
| Қўшимча маълумотлар |
|
|
| АПЛ - 2014-15 / 34-тур / 26.04.2015 20:00 |
|
Арсенал
|
0
:
0
|
Челси
|
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
|
90+5' |
|
Ҳакамнинг финал хуштагини "Челси" футболчилари хурсандчилик билан қарши олишди. Улар рақиб билан 10 очколи фарқни сақлаб қолишди. Моуриньо жамоаси яна 2та ўйинда кейин чемпионликни нишонлашлари мумкин.
|
|
90+4' |
|
Начо Монреаль сариқ карточка олди. Қарши ҳужумга ўтаётган "Челси" футболчисини йиқитди.
|
|
90+3' |
|
"Челси"да ўзгариш: Виллиан ўрнига Куадрадо туширилди.
|
|
90+1' |
|
Вуууҳ! "Арсенал" футболчилари яхши имкониятдан фойдалана олишмади. Начо чап қанотдан жарима майдончасига кирди ва дарвозабон майдончасига узатма берди. Ўзилнинг оёғига тўп тегмай қолди, Уэлбекдан эса ўтиб кетди...
|
|
90' |
|
Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.
|
|
89' |
|
Рэмзи сариқ карточка эвазига Азарни тўхтатди — унинг қўлидан тортиб қолди.
|
|
87' |
|
Алексис жарима майдончасига кираётган Ўзил томон юқоридан яхши пас берганди. Месут узатмага бироз ета олмади
|
|
84' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Жиру ўрнига Тео Уолкотт тушди
|
|
82' |
|
Уэлбек ўнг қанотдан жарима майдончасига кирди ва зарба йўллади. Рекошет ҳолатида борган тўп Куртуанинг қўлидан майдонни тарк этди. Тўп бурчакдан ўйинга киритилганидан сўнг Тибога нисбатан қоидабузарлик қилинди
|
|
80' |
|
Рэмзи 23 метрлардан кучли зарба йўллаганди, аммо тўп Жируга тегиб қолди
|
|
76' |
|
"Арсенал"да ўзгариш: Коклен ўрнига Данни Уэлбек туширилди
|
|
75' |
|
Эҳҳҳҳ, Касорлааа! Чап қанотдан етказилган узатма жарима майдончаси ичида очиқ турган Касорлага бориб тушди. Санти 13 метрлардан аниқ зарба бера олмади!
|
|
73' |
|
Дрогба "Арсенал" жарима майдончаси ичида тўп учун курашаётганида тўп сакраб, мезбон ҳимоячисининг қўлига тегди. Дидье ҳаракатни давом эттирди ва зарба берди. Бурчак тўпи
|
|
72' |
|
Иванович огоҳлантирилди. Санчесга нисбатан қўпол ўйнагани учун
|
|
69' |
|
Жаримадан етказилган тўпни Куртуа мушт билан урди, аммо узоққа эмас. Мертезакер 15 метрдан дарвозага аниқ зарба бера олмади. Тўп устун олдидан ўтиб кетди.
|
|
68' |
|
Ойййй, Виллиан оёғини баланд кўтариб, Косьелнининг юзига тепиб юборди. Сариқ карточка
|
|
68' |
|
Ўзил Касорла билан ўзаро "девор" ўйнаб жарима майдончасига кириб борди, аммо зарба беришга улгурмади. Ҳимоячи тўпни ён томонга тепиб юборди!
|
|
65' |
|
Вууууҳ! "Арсенал" тезкор ҳужум ташкил қилди. Чап қанотдан жарима майдончасига узатма берилди. Алексис Санчес зарба беришга улгурмади. Бурчакдан етказилган узатмани Куртуа эгалаб олди
|
|
61' |
|
"Канонирлар" устунликни ўз томонларига оғдиришга ҳаракат қилишмоқда. Рэмзи жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллашга улгурмади
|
|
56' |
|
Азар жарима майдончаси ташқарисидан зарба йўллади. Тўп юқоридан ўтиб кетди
|
|
54' |
|
"Аристократлар" фаолроқ кўринишмоқда иккинчи бўлимда
|
|
50' |
|
Начо Монреаль чап қанотдан ҳужумга қўшилди ва жарима майдончаси бурчагидан зарба йўллади! Тўп дарвоза устидан ўтиб кетди
|
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди.
|
|
46' |
|
"Челси"да ўзгариш: Оскар ўрнига Дрогба туширилди.
|
|
45+2' |
|
Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча "Арсенал" - "Челси" - 0:0. Танаффус.
|
|
45' |
|
Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшилди
|
|
44' |
|
Вууууҳ! "Арсенал" жиддий босим ташкил қилди. Беллерин узатган тўпни ҳимоячилар қайтаришди. Қайтган тўпни Ўзил эгаллади ва 14 метрлардан ўнг оёқда зарба йўллади. Куртуа тўпни эгаллаб олди.
|
|
43' |
|
Санчес "Челси" жарима майдончаси ичида товони билан Жиру томон узатма берди. Оливье буни кутмаганди...
|
|
41' |
|
Рэмзи ўнг қанотдан дарвоза яқинига ерлатиб узатма берди. Терри тўпни тепиб юборди
|
|
40' |
|
Вуууҳ! "Челси" қарши ҳужумга ўтаётганида "Арсенал" ҳимоячиси тўпни эгаллаб, яна ҳужум чизиғига қайтарди. Санчес 14 метрлардан ноаниқ зарба йўллади...
|
|
38' |
|
Вуууууҳ! Виллиан жарима майдончасининг чап бурчагидан чиройли узатма билан Рамиресни бирга бир вазиятга чиқариб юборди! Унинг яқин масофадан йўллаган зарбасини Оспина қайтарди! Тўпни эгаллаб олди!
|
|
35' |
|
Коклен огоҳлантирилди.
|
|
34' |
|
Санчес ўнг қанотдан жарима майдончасига Беллеринга узатма берди. Қанот ҳимоячиси тўпни ерга туширмасдан 11 метрли нуқта атрофига қайтарди. Санти Касорланинг зарбасидан кейин тўп унинг оёғи остига ётаётган Аспиликуэтанинг қўлига тегиб қайтди. Ҳакам жим.
|
|
32' |
|
Меҳмонлар рақиб жарима майдончаси ташқарисида тўпни олиб қўйишди ва Оскарга етказишди. Бразилиялик ярим ҳимоячи жарима майдончаси ичида ҳимоячиларни алдамоқчи бўлди, аммо тўпни олдириб қўйди
|
|
31' |
|
Яна чапдан ҳаволатиб етказилган узатма пайтида Аспиликуэта Жируга бош билан зарба бериш имкониятини бермади
|
|
28' |
|
Тўп бир жойда тўхтаб тургани учун. Мезбонлар чап қанотдан рақиб жарима майдончасига узатма беришди. Терри тўпни ён томонга тепиб юборди
|
|
25' |
|
Мезбонлар яхши ҳужум ташкил қилишди. Ўзил жарима майдончасининг ўнг бурчагидан нариги томондан ичкарига кирган Жируга узатма берди. Ҳимоячи тўпни қайтарди
|
|
23' |
|
Сеск Фабрегас жарима майдончаси ичида симуляция ишлатиб йиқилгани учун огоҳлантирилди!
|
|
21' |
|
Майдон марказидан олдинга ўтаётган Рамирес томон узатма берилди. Монреаль унга имконият бермади
|
|
18' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани Оспина эгаллаб олди
|
|
17' |
|
Вуууууҳ! "Челси" ҳисобни очишига сал қолди! Олис масофадан етказилган узатмани Оскар жарима майдончаси ичида даврозабоннинг устидан оширди. Бельерин бош билан тўпни майдон ташқарисига уриб юборди. Оспина Оскарнинг устига чиқиб кетди ва унга жароҳат етказди. Ушба ҳаракат учун пенальти қўйса ҳам бўларди. Аммо ҳозирча фақат бурчак тўпи
|
|
12' |
|
Жирууу! Дарвозага яқин жойда тескари турган ҳолда тўпни юқорига кўтарди ва бош билан зарба беришга уринди. Куртуа тўпни эгаллади
|
|
12' |
|
Жирууу! Дарвозага яқин жойда тескари турган ҳолда тўпни юқорига кўтарди ва бош билан зарба беришга уринди. Куртуа тўпни эгаллади
|
|
11' |
|
Ўйинда фоллар юзага келмоқда. Бундай ўйин учун нормал ҳолат
|
|
8' |
|
Оскар жарима майдончаси ичида йиқилди. Ҳакам пенальти йўқ деб ҳисоблади
|
|
7' |
|
Бурчакдан етказилган узатмани меҳмонлар қайтаришди
|
|
6' |
|
Алексиснинг жарима майдончаси ташқарисидан йўллаган зарбаси "Челси" футболчисининг оёғидан майдонни такр этди. Бурчак тўпи
|
|
5' |
|
Ҳозирча устунлик ҳеч бир томонда эмас. Ташаббус учун кураш
|
|
1' |
|
Ўйин бошланди!
|
|
' |
|
Бу ўйинда ҳам сукут сақлаш...
|
|
19:55' |
|
Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда!
|
|
' |
|
Қадрли футбол мухлислари! "Арсенал" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги ўйин бошланишига кўп вақт қолмади.
|
| АПЛ - 2014-15 / 34-тур / 26.04.2015 20:00 |
|
Арсенал
|
0
:
0
|
Челси
|
|
| АПЛ - 2014-15 / 34-тур / 26.04.2015 20:00 |
|
Арсенал
|
0
:
0
|
Челси
|
|
A PHP Error was encountered
Severity: Notice
Message: Undefined property: stdClass::$title_uz
Filename: site/match_center.php
Line Number: 354
![]()
Профессионал бокснинг ярим ўрта вазн тоифасида рингга кўтарилган ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов ҳамда англиялик Жек Каттерал ушбу жангдан қанча ишлаб топгани маълум бўлди.
Киритилди: 08:45, 26.05.2026. Ўқилди: 22125 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» дарвозабони Жанлуиджи Доннарумма ўз жамоадоши — ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов билан ҳазиллашди, деб хабар берди Sports.kz.
Киритилди: 22:44, 26.05.2026. Ўқилди: 21237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес фаолиятини давом эттириш учун ўзига маъқул бўлган вариантни танлади.
Киритилди: 08:53, 22.05.2026. Ўқилди: 19912 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Бироз аввал Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Жаҳон чемпионати қайдномасига киритилган 26 нафар футболчи рўйхатини эълон қилди.
Киритилди: 16:28, 25.05.2026. Ўқилди: 15683 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мураббий Альваро Арбелоа «Реал»ни тарк этганидан кейин унга хайрлашув сўзларини билдирган футболчиларга, жумладан Килиан Мбаппега ҳам ижтимоий тармоқларда мурожаат қилди.
Киритилди: 11:00, 26.05.2026. Ўқилди: 12566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Zo'r TV телеканали 22-май куни Ўзбекистон миллий жамоасини ЖЧга кузатиш мақсадида ташкил этилаётган тадбирни жонли эфирда трансляция қилади.
Киритилди: 06:18, 22.05.2026. Ўқилди: 9859 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» ҳужум чизиғига суперюлдуз футболчини олиб келиш ғоясидан воз кечмаяпти.
Киритилди: 09:18, 26.05.2026. Ўқилди: 8797 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг "Реал" клуби яқин тарихдаги энг кенг кўламли таркиб тозалашини амалга оширишга тайёргарлик кўрмоқда.
Киритилди: 21:49, 24.05.2026. Ўқилди: 8790 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски мавсум якунланганидан кейин клубни тарк этади.
Киритилди: 11:08, 22.05.2026. Ўқилди: 8701 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Манбаларнинг хабар беришича, Хаби Алонсо жамоага келганидан сўнг «Челси» ҳужумчи Лиам Делап билан хайрлашади.
Киритилди: 19:07, 22.05.2026. Ўқилди: 8619 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов клуб рўйхатини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 21:43, 02.05.2026. Ўқилди: 50647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Instagram» ижтимоий тармоғи ботлар ва нофаол аккаунтларни оммавий тарзда ўчириш ишларини амалга оширди, деб хабар бермоқда Sports.kz.
Киритилди: 05:41, 07.05.2026. Ўқилди: 43974 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг жамоадаги келажаги борасида кутилмаган хабарлар тарқалди.
Киритилди: 08:32, 10.05.2026. Ўқилди: 29725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Якшанба куни Мадриднинг «Реал» клуби «Барселона»га имкониятни бой берди (0:2) ва Ла Лигада чемпионлик учун бор бўлган охирги имкониятларини ҳам йўқотди.
Киритилди: 13:39, 11.05.2026. Ўқилди: 28577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал»нинг бўлажак бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳозирданоқ таркибни кучайтириш масаласини фаол муҳокама қилмоқда.
Киритилди: 15:07, 18.05.2026. Ўқилди: 26852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалия миллий терма жамоаси ва «Манчестер Сити» марказий ҳимоячиси Рубен Диаш ёзги трансфер ойнасида жамоасини ўзгартириши мумкин.
Киритилди: 12:09, 28.05.2026. Ўқилди: 2884 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Бир нечта нуфузли манбалар «Барселона» Энтони Гордонни «Ньюкасл»дан трансфер қилиш бўйича келишувга эришганини тасдиқламоқда.
Киритилди: 12:43, 28.05.2026. Ўқилди: 2782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Челси» клуби ўз ярим ҳимоячиси Энцо Фернандесни «Барселона»га сотишга тайёрлигини маълум қилди.
Киритилди: 17:10, 28.05.2026. Ўқилди: 2626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик «Ньюкасл» вингери Энтони Гордоннинг трансферини амалга оширишда қатъий туриб олди.
Киритилди: 08:19, 28.05.2026. Ўқилди: 2625 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
«Реал» президентлигига номзод Флорентино Перес клубни турли ҳужумлардан ҳимоя қилишини маълум қилди.
Киритилди: 02:39, 28.05.2026. Ўқилди: 2252 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
“Манчестер Сити” жамоасининг норвегиялик ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд “Викуинс” (Viqueens) мультфильмида бош қаҳрамонлардан бирига овоз беради.
Киритилди: 16:41, 16.05.2026. Ўқилди: 1162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац “Барселона” футболчиси Ламин Ямални Испания чемпионлиги паради вақтида Фаластин байроғини намойиш этгани учун танқид қилиб, бу ҳаракатни “нафрат уйғотиш” деб атади.
Киритилди: 09:48, 15.05.2026. Ўқилди: 2793 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўзининг автомобиллар коллекциясини ноёб Mercedes-AMG G63 Cabriolet билан бойитди.
Киритилди: 14:07, 08.05.2026. Ўқилди: 3542 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
АҚШнинг Техас штатидаги турнирга пиклбал жамоасини олиб кетаётган самолёт ҳалокатга учради, бортдаги беш кишининг бари ҳалок бўлди.
Киритилди: 20:45, 04.05.2026. Ўқилди: 968 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Руминиянинг футбол бўйича иккинчи дивизионида кутилмаган ҳодиса юз берди: ҳимоячи оғир жароҳат олганидан сўнг, футболчилар ва мухлислар сув босган майдонда қолиб кетган тез ёрдам машинасини итариб, стадиондан чиқиб кетишига кўмаклашди.
Киритилди: 15:10, 02.05.2026. Ўқилди: 1417 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Колумбия велоспорт федерацияси матбуот хизмати 30 ёшли спортчи Кристиан Камило Муньоснинг вафот этганини маълум қилди.
Киритилди: 16:05, 25.04.2026. Ўқилди: 906 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Неймарнинг «Сантос»дан «Барселона»га трансфери билан боғлиқ кўп йиллик суд жараёни якунига етди.
Киритилди: 20:32, 22.04.2026. Ўқилди: 2392 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Италия молия гвардияси (Guardia di Finanza) интим хизматларни ташкил қилиш ва тунги ҳаёт билан боғлиқ тадбирларни бошқаришда айбланаётган тармоқни тугатди.
Киритилди: 19:18, 22.04.2026. Ўқилди: 2026 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Данияда пичоқ билан қилинган ҳужум натижасида “Мидтюлланд” клубининг гвинеялик ярим ҳимоячиси Аламара Жаби икки марта жарроҳлик амалиётини ўтказди.
Киритилди: 20:28, 21.04.2026. Ўқилди: 1092 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Эквадорда маҳаллий футбол учрашуви вақтида ҳакам майдоннинг ўзида отиб кетилди.
Киритилди: 23:11, 15.04.2026. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.