Учрашув тафсилоти
Ла-лига - 2016-17 / 6-тур / 24.09.2016 23:45 |
|
Лас-Пальмас
Тана (38)
Араухо (85) |
2
:
2
|
Реал Мадрид
Асенсио (33)
Бензема (67) |
|
Огоҳлантиришлар |
|
|
Четлатишлар |
|
|
Жамоалар таркиби |
|
|
Захира таркиби |
|
|
Мураббий |
|
|
Қўшимча маълумотлар |
|
Ла-лига - 2016-17 / 6-тур / 24.09.2016 23:45 |
|
Лас-Пальмас
Тана (38)
Араухо (85) |
2
:
2
|
Реал Мадрид
Асенсио (33)
Бензема (67) |
|
Саҳифа ҳар 1 дақиқада автоматик янгиланади.
90+4' |
|
Ўйин тугади. Эътиборингиз учун рахмат
|
90+3' |
|
Ўнг қанотдан оширилган тўпга Иско боши билан зарба берди, салгина ноаниқ!
|
90+2' |
|
Реал катта куч билан ҳужум қилмоқда, аммо самарасиз
|
90+1' |
|
Ўнг қанотдан оширилган тўпни Бензема яқин масофадан дарвозага йўллай олмади. Тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
|
90' |
|
4 дақиқа қўшиб берилди
|
90' |
|
Модрич узоқдан зарба йўллади, тўп тўғри дарвозабонга келиб тушди
|
89' |
|
Реал ҳужумда, Лас-Пальмаснинг барча футболчилари ҳимояланмоқда
|
88' |
|
Ливая ўрнига Лемос туширилди
|
85' |
|
Чап қанотдан оширилган тўпни эгаллаб олган Араухо дарвозабон билан яқинлашиб зарба йўллади. Тўп дарвозабонга тегиб, йўналишини ўзгартирди ва дарвоза чизиғига бориб тушди. Араухо эса бўш қолган дарвозани осонлик билан ишғол этди
|
85' |
|
ГОООЛ!!! Араухо!
|
84' |
|
Бэйл чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирмоқчи эди, ҳимоячилар йўл қўйишмади
|
82' |
|
Реал тўпни хотиржам назорат қилмоқда, ҳисоб уларни қониқтиради
|
80' |
|
Мората ўрнига Иско туширилди
|
78' |
|
Моратанинг боши билан йўллаган зарбаси кучсиз чиқди
|
77' |
|
Рақибига қўпол ўйнагани учун Карвахал огоҳлантирилди
|
76' |
|
Реалнинг ҳужуми зарбагача етиб бормади, тўпни мезбонлар эгаллаб олди
|
74' |
|
Мезбонлар майдон марказида тўпни назорат қилмоқда, аммо олдинга боришнинг иложи йўқ, ҳимоячилар йўл бермаяпти
|
72' |
|
Момо ўрнига Араухо туширилди
|
72' |
|
Роналду ўрнига Лукас Васкес туширилди
|
71' |
|
Бензема дарвозабон билан яккама-якка чиқди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди
|
' |
|
Бир-бирига ўхшаш голларни урмоқда Реал
|
67' |
|
Роналду чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб, кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтара олди, бироқ қайтган тўпга етиб келган Бензема уни бўш қолган дарвозага йўллади!
|
67' |
|
ГОООЛ!!! Бензема!
|
66' |
|
Кроос узоқ масофадан жуда ноаниқ зарба йўллади
|
64' |
|
Жуда хавфли! Бурчакдан оширилган тўпни Варан боши билан дарвозага йўллади. Тўп Бенземага бориб тушди, у эса яқин масофадан уни дарвозага йўллай олмади
|
64' |
|
Асенсио ўрнига Бензема туширилди
|
62' |
|
Кастельяно узоқ масофадан зарба йўллади, Касилья тўпни осонлик билан ушлаб олди
|
60' |
|
Мичел ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, зарба йўллади, жуда ноаниқ
|
58' |
|
Кроос рақибига қўполлик қилгани учун огоҳлантирилди
|
56' |
|
Бэйлнинг тўп оширишидан сўнг Роналду гол урганди, аммо офсайд
|
55' |
|
Виера ўрнига Эл-Жар туширилди
|
54' |
|
Ҳакам билан тортишгани учун Давид Гарсия огоҳлантирилди
|
54' |
|
Реал ташаббусни қўлга олишга ҳаракат қилмоқда, аммо ҳимоячилар бунга йўл бермаяпти
|
52' |
|
Виера жароҳат олиб майдонда ётибди
|
51' |
|
Начо чап қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, аммо ҳимоячини туртиб юборгани учун ўйин тўхтатилди
|
49' |
|
Мезбонлар майдон марказида фаол ўйнаб, тўпни назорат қилмоқда
|
47' |
|
Тезкор қарши ҳужумда Роналду тўпни Бэйлга оширди, у эса жарима майдони марказидан кучли зарба йўллаганида дарвозабон тўпни қайтара олди
|
46' |
|
Иккинчи бўлим бошланди
|
45' |
|
Биринчи бўлим тугади
|
44' |
|
Бэйл ўнг қанотдан жарима майдонига кириб, кучли зарба йўллади, дарвозабон тўпни қайтара олди
|
43' |
|
Виера дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди, аммо у тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди
|
42' |
|
Бэйл икки ҳимоячи орасидан жарима майдонига кирмоқчи эди, аммо тўпни олдириб қўйди
|
40' |
|
Ташаббус мезбонларга ўтди, улар тўпни назорат қилиб туришибди
|
38' |
|
Чап қанотдан тўп жарима майдонига оширилди. Тана уни тўхтатиб олди ва совуққонлик билан дарвозанинг пастки бурчагига аниқ йўллади!
|
38' |
|
ГОООЛ!!! Тана!
|
35' |
|
Реал тўпни эгаллаб турибди, мезбонларнинг шашти бироз тушиб кетди
|
33' |
|
Начо жарима майдонига ёриб кириб, кучли зарба йўллади. Дарвозабон тўпни қайтара олди. Аммо қайтган тўпга етиб келган Асенсио уни боши билан дарвозага йўллади!
|
33' |
|
ГОООЛ!!! Асенсио!
|
31' |
|
Карвахал ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячилар эгаллаб олишди
|
30' |
|
Мезбонлар ҳам фаоллашиб қолишди, бир қанча хавфли ҳужумлар уюштиришди
|
27' |
|
Мезбонларнинг жуда хавфли ҳужуми! Тана дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, тўпни унинг устидан ошириб юбормоқчи эди, аммо Касилья уни эгаллаб олди
|
26' |
|
Бэйл ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Мората қайчи услубида зарба йўлламоқчи эди, аммо эплолмади
|
24' |
|
Рақиб футболчисига қўполлик қилган Року Меса огоҳлантирилди
|
22' |
|
Мезбонлар жарима зарбасидан тўпни дарвоза томон йўллади, бироқ тўп майдон ташқарисига чиқиб кетди
|
20' |
|
Бэйл жарима майдонига кириб келди ва уч ҳимоячи орасидан зарба йўлламоқчи бўлди, тўп ҳимоячиларга тегиб қайтди
|
18' |
|
Мората чап қанотдан жарима майдонига кириб келди ва бурама услубда зарба йўллади. Дарвозабон тўпни ушлаб олди
|
16' |
|
Роналду узоқ масофадан зарба йўллади, бу сафар салгина ноаниқ
|
14' |
|
Мората чап қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Роналду эса тайинли зарба беролмади ва тўпни олдириб қўйди
|
12' |
|
Мезбонларнинг илк ҳужуми зарбагача етиб бормади
|
10' |
|
Реал ташаббусга эга бўлмоқда, рақиб асосан ҳимояда
|
8' |
|
Чап қанотдан оширилган тўпга Мората боши билан зарба берди, дарвозабон тўпни маҳорат билан қайтарди
|
6' |
|
Кроос узоқ масофадан зарба йўллади, дарвозабон тўпни маҳорат билан қайтарди
|
4' |
|
Роналду узоқ масофадан зарба йўллади, жуда ноаниқ
|
2' |
|
Мората тўпни Роналдуга оширганида, ҳимочилар уни қайтара олишди. Акс ҳолда ҳужумчи дарвозабон билан юзма-юз чиқиши мумкин эди
|
1' |
|
Реал майдон марказида тўпни йўқотди, Лас-Пальмас уни эгаллаб олди
|
0' |
|
Ўйин бошланди
|
' |
|
Сизларни Лас-Пальмас - Реал ўйинини биз билан бирга кузатиб боришга таклиф қиламиз
|
' |
|
Ассалому алайкум муҳтарам футбол мухлислари
|
Ла-лига - 2016-17 / 6-тур / 24.09.2016 23:45 |
|
Лас-Пальмас
Тана (38)
Араухо (85) |
2
:
2
|
Реал Мадрид
Асенсио (33)
Бензема (67) |
|
Ла-лига - 2016-17 / 6-тур / 24.09.2016 23:45 |
|
Лас-Пальмас
Тана (38)
Араухо (85) |
2
:
2
|
Реал Мадрид
Асенсио (33)
Бензема (67) |
|
![]()
Футбол бўйича клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 26 июнь, жума куни якунланди ва плей-оффнинг барча иштирокчилари маълум бўлди.
Киритилди: 08:13, 27.06.2025. Ўқилди: 6439 марта. Фикрлар сони: 18 та.
![]()
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола жамоани тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақидаги саволга жавоб берди.
Киритилди: 15:37, 01.07.2025. Ўқилди: 6032 марта. Фикрлар сони: 6 та.
![]()
"Ан-Наср"нинг юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду жамоага янги бош мураббий танлади.
Киритилди: 18:40, 28.06.2025. Ўқилди: 5932 марта. Фикрлар сони: 21 та.
![]()
Элдор Шомуродов фаолиятини Италияда давом эттирмоқчи.
Киритилди: 13:48, 26.06.2025. Ўқилди: 5518 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Opta таҳлилий порталига тегишли суперкомпьютер гуруҳ босқичидан сўнг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жамоаларнинг ғалаба қозониш эҳтимолини баҳолади.
Киритилди: 20:56, 27.06.2025. Ўқилди: 5278 марта. Фикрлар сони: 13 та.
![]()
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 1/8 финалида "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (4:3 қўшимча вақт) "Ал-Ҳилол" футболчилари 2 миллион саудия риёли (тахминан 452 минг евродан) олишди, деб хабар берди Asharq Al-Awsat нашри журналисти Аҳмад Ал-Қарни.
Киритилди: 08:12, 02.07.2025. Ўқилди: 5121 марта. Фикрлар сони: 8 та.
![]()
Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров маълум қилди.
Киритилди: 15:21, 27.06.2025. Ўқилди: 5037 марта. Фикрлар сони: 23 та.
![]()
Каталониянинг “Барселона” клуби марказий ҳимоячиси Роналд Араухо ёзги трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкин.
Киритилди: 15:29, 27.06.2025. Ўқилди: 4861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳужумчи Винисиус Жуниор ҳали "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин эмас.
Киритилди: 06:19, 28.06.2025. Ўқилди: 4798 марта. Фикрлар сони: 8 та.
![]()
Мадриднинг “Реал” жамоаси клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида иштирок этиш учун энг юқори миқдордаги кафолатланган даромадни қўлга киритди.
Киритилди: 21:16, 27.06.2025. Ўқилди: 4737 марта. Фикрлар сони: 1 та.
![]()
Ламин Ямал қийин мавсумдан сўнг дам олишдан завқланмоқда.
Киритилди: 16:23, 17.06.2025. Ўқилди: 41771 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Жаҳон Чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Ўзбекистон ва Қатар учрашуви олдидан терма жамоалар вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Киритилди: 23:04, 09.06.2025. Ўқилди: 12983 марта. Фикрлар сони: 21 та.
![]()
ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган БАА - Ўзбекистон учрашуви якунлангач, ўзбекистонлик тадбиркор Хуршид Тўраев терма жамоамиз посбони Ўткир Юсуповга Тошкент шаҳридан уй беришини айтиб ўтди.
Киритилди: 08:21, 06.06.2025. Ўқилди: 12371 марта. Фикрлар сони: 16 та.
![]()
Ўзбекистон терма жамоаси ва Москванинг “ЦСКА” клуби ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев фаолиятини Англия Премьер Лигасида давом эттириши мумкин.
Киритилди: 19:08, 16.06.2025. Ўқилди: 11791 марта. Фикрлар сони: 5 та.
![]()
БАА ва Ўзбекистон учрашуви олдидан жамоалар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Дастлаб БАА терма жамоаси бош мураббийи Космин Олероу ва терма жамоа сардори Холид Эйса анжуманда иштирок этди.
Киритилди: 20:00, 04.06.2025. Ўқилди: 11684 марта. Фикрлар сони: 31 та.
![]()
Мадриднинг "Реал" клуби таркибини ёзги трансфер ойнаси давомида бир қатор футболчилар тарк этиши мумкин.
Киритилди: 17:44, 02.07.2025. Ўқилди: 4591 марта. Фикрлар сони: 12 та.
![]()
Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Гонсало Гарсия клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳақиқий кашфиётга айланди.
Киритилди: 12:44, 02.07.2025. Ўқилди: 4181 марта. Фикрлар сони: 25 та.
![]()
“Барселона” ва Испания терма жамоаси ҳужумчиси Ферран Торрес 2024/25 йилги мавсум олдидан “Реал Мадрид” билан рақобат ва янги мавсумдан кутилётган натижалар ҳақида фикр билдирди.
Киритилди: 17:19, 02.07.2025. Ўқилди: 3174 марта. Фикрлар сони: 6 та.
![]()
Сўнгги йилларда Осиё футболи жадал ривожланиб, қитъа чемпионатларига қаратилган эътибор сезиларли даражада ортди.
Киритилди: 17:29, 02.07.2025. Ўқилди: 2673 марта. Фикрлар сони: 5 та.
![]()
Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Жоао Педро "Брайтон"дан "Челси"га ўтди. Бу ҳақда "Челси" расмий сайти хабар тарқатди.
Киритилди: 18:18, 02.07.2025. Ўқилди: 2510 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Жанубий Суданда давлат тўнтаришини тайёрлаш ва қурол савдосига алоқадорликда айбланмоқда.
Киритилди: 00:01, 27.06.2025. Ўқилди: 1150 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Жазоирда маҳаллий футбол жамоаси “МC Алгер” чемпионлик унвонини қўлга киритди.
Киритилди: 07:15, 24.06.2025. Ўқилди: 852 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Ҳиндистоннинг Бенгалуру шаҳрида 4 июнь куни крикет стадиони олдида тўпланган оломон орасида 11 киши ҳалок бўлди.
Киритилди: 15:38, 05.06.2025. Ўқилди: 1734 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Испания прокуратураси Мадриднинг “Реал” клуби ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси Рауль Асенсио учун 4 йиллик қамоқ жазосини талаб қилмоқда.
Киритилди: 18:46, 04.06.2025. Ўқилди: 5451 марта. Фикрлар сони: 7 та.
![]()
Франциянинг Гренобль шаҳрида 2024/2025 йилги мавсум УЕФА Чемпионлар Лигасида «Пари Сен-Жермен» жамоасининг ғалабасини нишонлаш пайтида футбол мухлислари жабрланди.
Киритилди: 10:31, 01.06.2025. Ўқилди: 1334 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Буюк Британияда 26 май куни автомобиль “Ливерпуль” футбол клуби мухлислари устига ҳайдалди.
Киритилди: 12:11, 27.05.2025. Ўқилди: 2603 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
"Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоне ва унинг рафиқаси Карла Перейра Украина собиқ президенти Виктор Януковичнинг собиқ маслаҳатчиси Андрей Портнов ўлдирилишига гувоҳ бўлишди.
Киритилди: 10:27, 24.05.2025. Ўқилди: 5435 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Испаниянинг Барселона шаҳрида автомобиль тўпланиб турган футбол мухлислари устига ҳайдалди.
Киритилди: 10:19, 16.05.2025. Ўқилди: 2396 марта. Фикрлар сони: 2 та.
![]()
Париждаги Елисей майдонида эркак автомобилини “Пари Сен-Жермен” (“ПСЖ”) клуби мухлислари устига ҳайдади.
Киритилди: 22:24, 08.05.2025. Ўқилди: 1564 марта. Фикрлар сони: 0 та.
![]()
Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси (ФИФА) томонидан шубҳа остига олингани ҳақида Marca нашри хабар берди.
Киритилди: 06:42, 23.04.2025. Ўқилди: 7641 марта. Фикрлар сони: 15 та.