05:55 Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. 07:30 Д/с "Век нашего спорта". 08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда. 09:35 "География спорта". Омск. 10:00 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. ORLEN Copernicus Cup в Торуни, Польша. 12:20 "Небесная грация". 12:35LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция. 15:25 "Физруки. Будущее за настоящим". 16:00 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Параллельный могул. 17:25 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Ски-кросс. Смешанные команды. 18:30 "География спорта". Омск. 18:55LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция. 20:55 Д/с "Век нашего спорта". 21:25 Спортивная акробатика. Чемпионат мира в Португалии. 23:30 "Формула-1. Гаснут огни". 00:00 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Gold Madrid 2025 в Мадриде, Испания. 01:50 "Физруки. Будущее за настоящим". 02:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Мужчины. Многоборье.
05:25 "География спорта". Карелия. 05:55 Новости. 06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. 08:00 "Непобедимый". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:10 Новости. 12:15 Специальный репортаж. 12:35LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Прямая трансляция. 15:25 Новости. 15:30 Есть тема! Прямой эфир. 16:55 "Непобедимый". 17:25 Новости. 17:30 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25 "Большой хоккей". 18:55LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция. 20:55LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 7-й матч. Прямая трансляция. 23:25 Все на Матч! Прямой эфир. 00:20LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Атлетико Мадрид" - "Райо Вальекано". Прямая трансляция. 02:30 Евротур. 03:20 Самбо. Чемпионат Европы на Кипре. 04:20 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге.
06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 08:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор. 09:00 Велоспорт. "Велошоу". 09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3. 12:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf". 13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 15:00 Автоспорт. WEC. Этап 2. "6 часов Имолы" в Италии. Обзор. 16:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 17:00LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 20:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 4. 21:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Валонь" в Бельгии. 21:45 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 22:30LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция. 02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 4. 03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 4.
Кеча нима бўлганини кўрдингиз, ҳали-ҳануз асаблар жойига тушгани йўқ. Кечирасиз, аммо Сизни баъзи мулоҳазалар билан ўртоқлашишга таклиф қиламан. Очиғини айтсам, бизникилар фақатгина бир ўйинни ютқазишгани йўқ, шуниси чуқурроқ ўйлашга мажбур этади кишини. Эндиликда ўша “олтин авлод” билан қачон ва қаерда тўқнаш келмайлик, яқин ўн йиллар ичида, яъни, мана шу ҳар икки таркиб катта футболдан кетгунича улардан қўрқамиз, ҳа, қўр-қа-миз!! Ўзи шундоқ ҳам Япония, Австралия, Ж.Корея, Эрон, Саудия каби жамоалар қаршисида япроқдаек титраб турардик, энди БАА нинг мана бу таркиби ҳам МТЖ миқёсида Осиё гегемонлигини талашса ажабмас... Автралияни ютганмиз, деяпсизми, йўқ, бунақаси миллий терма жамоа даражасида ноёб ҳодиса, улар қандайдир бир-икки йил ичида ҳов Европа чемпионатларига ўтлаб кетишади, қарабсизки, Фозил-у Шерзодлар бу ерда димиқиб, истеъдодларини йилларга, йўлларга, пулларга алмашиб турган паллада қўққисдан рўпарамиздан даҳшатли Австралия миллий терма жамоаси чиқиб турипти... Мен.., кимни танқид қилишни ҳам билмайман. Чунки ҳақиқат ёлғиз Унга маълум. Балки НПК (Бобомурод Абдулла қисқартмаси, у кишининг блогидан қаранг) орага тушгандир, балки рақиб супермендир, балки тактика, режа масаласидаги билимларимиз нолдан паст рақамлар билан ўлчанар... М.Усмонов, В.Абрамов, Р.Акромов, А.Толибжонов... Мана шу мутасадди шахслар бугунги ўзбек футболининг об-ҳавосини белгилаб берадилар. Минг ташаккур, улар футболимизни янги босқичга, савияга олиб чиқдилар. Лекин, навбатдаги сакрашни амалга ошириш учун кадрлар корпуси борми? Билсангиз айтинг? Фақат мана шу инсонлардан кучлироқ бўлсин. Йўқ-да... Охирги пайтда, агар футболга доир нашрларни варақлаб борсангиз, нопок ишлар ҳақида тез-тез чиқишлар бўлмоқда. Лекин уларда ишоротлар бор, холос. Мақолаларимизда энг асосий гапни айтиш фурсати келганда, буёғини ўзингиз тушуниб олаверинг деймиз. Журналистлар у ёки бу жараённи текширмоқчи бўлишса, бирон гапнинг тагига етишга интилишса Бобомурод Абдулланинг ҳолига тушириб қўядилар. Ҳайриятки, бу инсон ирода кўрсатиб, футболга қайтди. Жасурона сўз айтишдан тинмаяпти. Айтмоқчиманки, журналистни сунъий тарзда обрўсизлантиришга ҳаракат қилишади. Ваҳоланки, қўлида васиқа бўлган, бирон босма ёки электрон нашрда фаолият кўрсатаётган журналист қонун доирасида суриштирув олиб бориш ҳуқуқига эгадир. Бу ғийбат эмас, тирноқ остидан кир ахтариш эмас, қулоққа чалинган гаплар чин(ёлғон)лигини оммага етказиш ҳаракати. Яқин бир-икки йилни-ку қўятурайлик, охирги ўн йил ичида бирорта клубда журналист суриштируви ўтказилдими? (“Рўзман иши” мутлақо бошқа нарса. Лекин шунда ҳам жамоатчилик ҳамфикр бўлиб, журналистни ёқлаб чиқмади. Барча нашрлар бирлаша олмади) Халқаро футбол ташкилотларига молиявий ҳисоботларини қўшқўллаб топширган клубларимиз нега ўз халқига, мухлисларига уларни кўрсатмайдилар? Футбол атрофида шунча қудратли кучлар бирлашганми? Қўрқамизми? Энг ёмони, бу қачонгача давом этади? Сувни лойқалатиб нимага эришасан деярсиз. Дўстим, ўша сув топ-тоза анҳордан оқиб ўтаётганини кўриш керакми? Анҳорни ҳар-ҳар замонда балчиқлардан, иркит чиқиндилардан тозалаш зарурми ёки йўқми? Мағлубиятнинг илдизи чуқу-у-ур бўлади. Қўққисдан ютқазиб қўйиш йўқ. Тасодифга ишонманг. Унда ҳам қонуният бор. Битта мисол. Президентимиз имзо чеккан Қарорда ҳар бир клубга ҳомий биркитиб қўйилган. Ўша ҳомийлар клубга қанча пул ўтказиб беришмоқда ва бу жараён қандай кечмоқда? Эътибор қилинг, бу масалада журналистга ҳеч бир манфаат йўқ. У фикр билдириш учун асосга, далилга эга бўлишни истайди, вассалом. Бу кетишда далилсиз мулоҳазалар ёза-ёза охир-оқибат файласуф бўлиб кетади-ёв ўзбек футбол журналистлари. Ҳолбуки, пулнинг тақсимланишини кузатиб бориш керак. Футболга ажратилган пуллар ҳам шу сиз-у биз яшаётган Ватаннинг маблағи, миллатнинг бойлиги. Мен кўп ўйлайман, ҳар йили январь ойида муҳтарам Юртбошимиз ўтган бир йиллик натижаларини ўз маърузаларида эълон қиладилар. Ютуқлар, камчиликлар катта минбардан туриб халққа етказилади. Келгуси чора-тадбирлар режаси баён этилади. Худди шунингдек, барча ташкилотлар, давлат ва нодавлат муассалари ҳам йиллик натижаларни оммага кўрсатишади. Лекин.., футбол клублари эмас! Ўсиш ёки пасайиш суратлари, молиявий ҳолатлар, маблағларнинг йўналтирилиши “мутлақо махфий”. Ўтган йили М.Усмонов федерациянинг йиллик даромади тўғрисида гапириб қолди. Рақамлар айтилди. Шундан кейин мен матбуотда бирон мақола эълон қилинармикан деб кутдим. Яъни, федерация ташкил топганидан буён қандай молиявий манбалар эвазига яшаган? Авваллари бу ҳаражатлар қанчани ташкил этган? Умуман, федерациямизнинг молия тарихи барчамизни қизиқтиради. Кишиларда футбол оламига доир дунёқарашни юксалтиради. Афсуски, бундай мақола эълон қилинмади. Мен шуни ёзмоқчи эдим, ҳануз шу фикрим барқарор, аммо афсуски, футболга доир нашрда ишламайман. Буларни ОТЖ мағлубияти билан қандай алоқаси бор, деган савол туғилади. Бир ўйлаб кўринг, кеча қанча маблағ ҳавога учди экан? Энг камида 3 миллиард сўм, камида! Йиғинлар, йиғилишлар, йиғишлар.., жами а-анча. Энди эса бу давомли бўлади. Майли, шу пайтгача кетган пулни зарурий ҳаражатлар сирасига киритайлик. Аммо эндигиси ғирт даҳмаза! Олдинда яна битта йиғин, кичик мусобақа, насиб қилса, Англия сафари бор. Бу жиноят эмасми? Давлатнинг, миллатнинг бойлигини исроф қилиш эмасми? Бунга ким жавоб беради? Энди клублар ҳақида. Жамоалар ўзбек футболининг бир ирмоғи, ҳаммо гап ўша ердан бошланади. Турфа молиявий ўйинлар..., ўйинчилар (футболчилар эмас!) ана ўша жойда биқирлаб қайнаб ётипти. Калаванинг учи улардан бошланади. Футболчи клуб олдида мутлақо ожиз бир аҳволда. Зўрроқ бир клуб орага тушиб, ўз сафига чорламаса, спортчи исканжадан чиқиб кета олмайди. Камига мухлислар ҳам қўшилади. Агарда бирорта футболчи бошқа жамоага ўтмоқчи бўлса хоин, сотқин деб тўполон қиламиз. Ундан кўра, уч сарлочин, учавер, ўзбек футболини шарафларга буркаб уч, парвоз қил, десак бўлмайдими? Бизнинг бақир-чақирларимиз ҳам сценарийда бўлади. Билиб-билмай футболчиларга бўйинтуруқ солишда иштирок этамиз. Кейин албатта ундан яхши футболчи чиқмайди. Маҳорат сайқаллашади, ўйин кучаяди, лекин ижодкорлик йўқолади... Мен айтмоқчиманки, футболчилар МТЖ, ОТЖ сафида эмас, клубларда руҳан зўриқади, молиявий найранглар гирдобида қолади... *** Футбол пайти укам телефон қилди: қишлоқдан. Ака, деди алам билан, бизда электр ўчиб қолди, илтимос, телефонни майдонга қаратиб туринг, ҳеч бўлмаса овозини эшитиб турай... Тасаввур қилаяпсизми, худди ўша пайтда ҳалиги “олтин авлод” учинчи голни киритди. Сукунат. Энди мен телефонда бу ҳолга изоҳ сўраб турган укамга нима деёламан? Сездингиз, афсуски, бугун телефонсиз ўтирибман... Мен ҳақиқий аҳволни кўра-била туриб, кейин омма, матбуот олдида бамайлихотир ҳаммаси жойида, хавотир олманглар дейдиганларни мард санамайман. Бундайлар, юмшоқ қилиб айтганда, ёлғончи фаришталардир!