06:00 Новости футбола. 06:05 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Италии. "Эллас Верона" - "Удинезе". 10:00 Новости футбола. 10:05 Чемпионат Италии. "Кальяри" - "Ювентус". 12:05 Новости футбола. 12:10 Чемпионат Италии. "Сассуоло" - "Лечче". 14:10 Новости футбола. 14:15 Чемпионат Италии. "Милан" - "Интер". 16:15 Новости футбола. 16:20 Чемпионат Италии. "Торино" - "Фрозиноне". 18:20 Новости футбола. 18:25 "Журнал Серии А". 18:55 Чемпионат Италии. "Салернитана" - "Фиорентина". 21:00 Чемпионат Италии. "Дженоа" - "Лацио". 23:05 Чемпионат Италии. Перед туром. 23:35 Новости футбола. 23:40LIVE Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 01:45 Новости футбола. 01:50 Чемпионат Италии. 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Италии.
05:55 Новости футбола. 06:00 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "РБ Лейпциг". 10:00 Новости футбола. 10:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Аугсбург". 12:00 Новости футбола. 12:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Фортуна Дюссельдорф" - "Гройтер Фюрт". 14:05 Новости футбола. 14:10 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Бавария Мюнхен". 16:10 Новости футбола. 16:15 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Байер 04 Леверкузен". 18:15 Новости футбола. 18:20 Чемпионат Германии. "Фрайбург" - "Майнц 05". 20:20 Новости футбола. 20:25 Журнал Лиги чемпионов. 20:55 Чемпионат Германии. Перед туром. 21:25LIVE Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Санкт-Паули" - "Ганза Росток". Прямая трансляция. 23:25LIVE Чемпионат Германии. "Бохум" - "Хоффенхайм". Прямая трансляция. 01:30 Чемпионат Германии. Перед туром. 02:00 Новости футбола. 02:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Санкт-Паули" - "Ганза Росток". 04:00 Новости футбола. 04:05 Чемпионат Германии. "Бохум" - "Хоффенхайм".
07:25 "Физруки. Будущее за настоящим". 08:00 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Красноярске. День 1. 09:40 "Формула-1. Гаснут огни". 10:10 Современное пятиборье. Кубок Союзного государства в Москве. 11:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Соло. Техническая программа. Прямая трансляция. 14:30 "Звёзды без правил". 14:55 Д/ф "История Джесси Лингарда". 15:45 Дзюдо. U-23. Fonbet Первенство России в Красноярске. День 1. 17:25LIVE Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Акробатическая группа. Прямая трансляция. 19:30 Д/ф "Век спорта". 20:10 "Физруки. Будущее за настоящим". 20:45LIVE Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Мужчины. Прямая трансляция. 23:15 "Что за спорт?". 23:45 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Соло. Техническая программа. 01:55 "Звёзды без правил". 02:20 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге. Акробатическая группа. 04:00 Спортивная гимнастика. Чемпионат Европы в Италии. Мужчины.
05:55 Новости. 06:00 Баскетбол. Единая лига ВТБ. 1/4 финала. 2-й матч. 08:00 "Игра миллионов". 08:30 "Большой хоккей". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 "Небесная грация". 12:25 Бокс. Чемпионат Европы в Сербии. 13:25LIVE Хоккей. Лига Ставок Кубок Будущего. Беларусь U-20 - Сборная СХЛ. Прямая трансляция. 15:45LIVE "Есть тема!". Прямой эфир. 17:10 Специальный репортаж. 17:30 Новости. 17:35 Все на Матч! Прямой эфир. 18:25LIVE Хоккей. Фонбет Чемпионат КХЛ. Кубок Гагарина. Финал. "Металлург" (Магнитогорск) - "Локомотив" (Ярославль). Прямая трансляция. 21:25LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Pari Суперлига. Финал. "Зенит-Казань" - "Динамо" (Москва). 2-й матч. Прямая трансляция. 23:25 Все на Матч! Прямой эфир. 23:40LIVE Футбол. Чемпионат Италии. Прямая трансляция. 01:45 Все на Матч! Прямой эфир. 02:30 "РецепТура". 03:00 "Лига героев". 04:00 Дартс. Чемпионат России в Москве.
05:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. 06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 08:00 Велоспорт. Тур Турции. Этап 5. 09:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2. 10:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. "Жми на газ". 11:30 Парусный спорт. "Дух парусного спорта". 12:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри. 13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. 14:00LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 17:00 Олимпийский канал. "Сила Олимпиады", 18 эп. 17:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри. 18:25LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 21:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 6. 22:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3. 22:45LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 2. Прямая трансляция. 02:00 Велоспорт. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3. 03:30 Велоспорт. Тур Турции. Этап 6. 04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Араше, Бразилия. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри.
Ушбу мақола Мирзо улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети магистранти Сабоҳат Дусчанованинг диссертацияси асосида тайёрланган. Муаллифнинг дастлабки кузатувларига холислик билан ёндашасиз, деган умиддамиз.
Футбол миллионлар ўйини, айни пайтда, улкан шоу, бизнес, лекин аввало умуминсоний қадрият. Уни асраб-авайлаш, келажак учун мусаффо ҳолатда етказиш зарур. Турфа ғирромликлардан озода сақлаш керак. Бунда журналистларнинг ўрни беқиёс. Кейинги пайтда турли оммавий ахборот воситаларида, айниқса, веб сайтларда футбол журналисти, объективлик ҳақида жиддий баҳслар кузатилди. Муносабатлар журналистикаси, деган ибора ишлатилди. Тарафкашлик ҳақида гап-сўзлар болалади. Ваҳоланки, бундай қизғин муҳокамалар, агар ахлоқ ва адолат мезонлари бузилмаса, жудаям зарур, бунинг ҳеч бир ёмон жойи йўқ. Афсуски, баъзан юзер (сайтда рўйхатдан ўтган ва материалларга изоҳ қолдираётган фойдаланувчи)ларнинг беъмани фикрларига, очиқ-ошкора таҳдидли, таҳқирли мулоҳазаларига кўзимиз тушади. Ҳозирги кунга келиб, футбол журналистлари, асосан уч соҳада: телевидение, матбуот ва интернет орқали ўқувчилар эътиборига ўз ижодий материалларини ҳавола этишмоқда. Футболга ихтиссослашган қарийб барча нашрларда эълон қилинган мақолалар, ўз навбатида, интернет сайтларида ҳам эълон қилинаётганини назарда тутиб, бу ўринда айрим газеталарни қиёсий таҳлил қиламиз ва шу орқали журналист позицияси деган тушунчанинг табиатига назар ташлаймиз. Дастлаб “Футбол экспресс” газетасини таҳлилга тортсак. Қўлимизда газетанинг 2012 йил 14 февраль (сешанба) сони. Ушбу сонда 97 та материал эълон қилинган. Ушбу материалларнинг аксарияти чет эл ва маҳаллий интернет сайтларидан олинган маълумот-ахборот ва суҳбатлардир. Газетанинг мазкур сонида журналист Беҳзод Назаровнинг “Пахтакор: тўрт жамоадан дараклар”, “Футбол лигалари тизими: бошқаларда қандай?”, “Олимпия термамизнинг Австралия билан учрашувдаги кўрсаткичлари”, “Ўзаро ҳамкорлик муаммолари” номли таҳлилий мақолалари ҳамда Бобур Турсуновнинг “Томас Брдаричнинг фаолиятига назар” сарлавҳали мақоласидан ташқари айтарли жиддий-жўяли материал йўқ. Лекин, ана шу мақолаларнинг ўзиёқ таҳририятнинг ютуғи, албатта. Бинобарин, юз фоиз интернет сайтлари асосида материал тайёрлайдиган газеталар орасида бу яхши кўрсаткич. Беҳзод Назаров газетанинг ҳар сонида ана шундай таҳлилий мақолалар билан иштирок этади. Таҳририятда бундай журналистнинг бўлгани яхши, аммо у “Пахтакор” футбол клубининг матбуот хизматида фаолият кўрсатади, демак, бу муаллиф барча клублар ҳақида бирдек холис муносабат билдира олмайди. Бизнингча, газетада мустақил фикрлай оладиган ва сертаъсир мақолалар ёзадиган журналистларни кўпайтириш керак. Чунки, юқорида сарлавҳаси келтирилган Беҳзод Назаровнинг мақолалари ҳам соф ижодий иш характерида эмас, асосан интернет манбаларидаги маълумотларни қайта ишлаш орқали қоғозга тушган... Мазкур сондаги бошқа мақола ва суҳбатларга алоҳида тўхталиб ўтирмаймиз, боиси қарийб барча материаллар хориж сайтларидан кўчириб босилган ишлардир. Тўғри, уларнинг манбаси кўрсатилган, ўқувчилар эҳиёжини қондириш учун бу материалларни ҳам эълон қилиб бориш керак. Аммо гап моҳиятга қадалганда, ишонамизки, газета фаолиятидан асосий мақсад — шунчаки жаҳон ва ўзбек футболи янгиликларини оммага етказишгина эмас, балки, шунингдек, ўқувчилар дунёқарашига таъсир кўрсатиш, ўзбек футболидаги оғриқли нуқталарни таҳлилга тортиш, бир сўз билан айтганда, мухлисларга бу ўйиннинг бор жозибасини етказа олишдир. Афсуски, “Футбол экспресс” газетасида машҳур футболчилар, мураббийлар билан суҳбатларнинг таржимаси, чет эл сайтларидаги қииқарли таҳлилий мақолаларнинг таржимаси мунтазам чоп этиб борилади-ю, аммо ижодий ишлар кам, жуда кам. Шунингдек, газетада “Пахтакор” ҳақида жуда кўп хабарлар бор. Суҳбатлар, интервьюлар ҳам, кўпинча, шу клуб аъзолари билан ўтказилади. Бизнингча, меъёрни сақлай билган дуруст... Навбатдаги газета бу “Интерфутбол”. Ушбу газетанинг ҳам айни — 2012 йил, 14 февраль (сешанба) сонини таҳлилга тортамиз. Мазкур сонда 90 та материал эълон қилинган. Уларнинг аксарияти хориж сайтларидан кўчирилган материаллар. Таассуфки, газета ижодкорлари негадир манба кўрсатишмаган, фақат фалончи тайёрлади,деган иорабилан киофланишган. Эътибор қилинг, “тайёрлади”. Қизиқ, жуда ғалати! Бошқа бир муаллифнинг, сайтнинг материалини кўчириб ол-да, кейин асл манбасини кўрсатма, хуллас, материал “тайёр”! Холбуки, бу нарса бор-йўғи таржима. “Интерфутбол”нинг мазкур сони Муҳаммад Валининг “Икки муаммо исканжаси: футболимиз мутасаддилари ва жамоатчилик эътиборига” номли мақоласи билан бошланади. Мақола, дарҳақиқат, жуда асосли ва ўқимишли чиққан. Муаллиф Асвтралия олипия терма жамоаси билан ўйиндан олдин В.Абрамов қўлламоқчи бўлган айёрлик иш бермаганига эътиборимизни қаратади ва ФИФАдан Гордон исмли амалдорнинг телефон қилиши боис, ўйин вақти ўзгарганидан сабоқ чиқаришга ундайди. М.Вали ушбу вазиятда бизнинг футбол амалдорларимиз ҳам дипломатияни ўрганиши кераклигини ва зарур пайтда ундан фойда чиқариш мумкинлигини писанда қилади. Шунингдек, мақолада олий лигада ўйинлар сонини кўпайтириш масаласи ҳам қаламга олинган. Умуман, газатанинг нафақат бу, балки қолган сонларида М.Валининг ихчамгина кириш мақолалари ўқувчилар эътиборини тортади. Мавзу танлаш, ёзиш техникаси, стилистик унсурлар.., ҳаммаси бу муаллифнинг мақолаларида, бошқача муаллифларга нисбатан олганда аъло даражада! Газетани қўлга олиб, одатдагидек М.Валининг кириш мақоласини ўқийсиз ва ҳафсала билан кейинги саҳифаларни варақлайсиз... Афсуски, ўша ҳафсала бир зумда пир бўлади! Камолиддин Алимов исмли муаллиф бор. Унинг суҳбатлари, мақолаларини ўқиб, рости кишининг энсаси қотади. Футболчилар ўзбек адабий тилининг энг мукаммал кўринишида сўзлайдилар, чуқур фалсафий мушоҳадаларга бериладилар. Майли, футболчилар ҳам таълим олган, шундай чиройли, бенуқсон сўзлашлари мумкин, аммо бошқа газеталарда, бошқа суҳбатларда мутлақо бошқача вазият! Футболчилар оддий сўзлашув тилида, одамга ўхшаб гапирадилар, қандайдир асар қаҳрамонларига ўхшаб эмас! Умуман, бирон таниқли шахсдан интервью олинганда, табиийки, бу сўзлашувни матнлаштириш жараёнида баъзи стилистик ўзгаришлар киритилади, лекин жиддий тарзда уни қайта ишланмайди! Чунки, бундай ҳолларда муаллифнинг услуби, асл мақсади мавҳумлашиб кетади. Камолиддин Алимов эса, мана, журналистикага кириб келибдики, ўзбек футболчиларини соф адабий тилда, унинг устига асар қаҳрамонлари янглиғ мураккаб тилда “сўзлатади”! Мисол керакми? Тасаввур қилинг, қутлуғ 50 ёшини нишонлаётган Фарҳод Магомедов бир нафасда, тўхтовсиз ярим соат гапирди. Унга на савол берилган, на бирон мавзу ҳавола қилинган. Шундоқ, ўз-ўзидан, тағин ўзининг фаолияти ҳақида узуу-ун монолог ўқий кетди. Ишонмайсиз-а, йўқ, ишонинг, ҳақиқатан ҳам шундай, мана, газета турибди-ку, қўлимизда. Магомедов тин олмай бутун фаолиятини, турфа ҳисоб-китобларни, йилларни, йўлларни ёдга олгач, охирида 94 йилги таркибни бирров эсга олиб ўтиб, ширин бир ҳаяжон билан “футбол — менинг тақдирим, бахтим, ҳаётим” деб гапни якунлайди. Эътибор қилинг, бу мақола Фарход Магомедовнинг тилидан кетган гаплар билан тўлган, журналистнинг 4 та гапдан иборат кириш сўзидан ташқари бошқа бирон жумласи йўқ. Аммо, мақола якунига К.Алимов имзоси қўйилган. Рости, биз бу вазиятга ҳечам тушуна олмадик. Аслида бу суҳбатми ёки Магомедовнинг мақоласими? Хўп, юбилей муносабати билан газетачилар ПФЛ раҳбарига шу тарзда эҳтиром кўрсатишган, у ҳақидаги барча маълумотларни жамлаб, мақола шаклига келтиришган десак, у ҳолда нима кераги бор бунақа сўз ўйинларини?... Тўғриси, нашрдаги бундай мақола фақат шу бўлса ҳам кошки эди, афсуски, ҳар сонда, мунтазам равишда бундай “монолог”лар чоп этиб келинмоқда. “Интерфутбол”да суҳбатнинг антиқа шакли кашф қилинган: “суҳбат-монолог”. Кузатувчи журналист, жуда сўзамол нотиқ, супер мақола... Магомедовнинг оташин нутқини ўқиб бўлгач, бир-икки саҳифа ораласангиз Элдор Маматказиннинг худди шу услубдаги “даҳшат” гапларини маза қилиб ўқийсиз. Роса гапдон экан ўзиям, ёш-да, ҳали орзулари кўп, нақ икки саҳифа тўхтовсиз ўзи ҳақида, орзулари ҳақида ёниб гапиради. Тағин ўзбек адабий тилида, жуда чиройли, унча-мунча журналист ҳам кам ишлатадиган нодир сўзларни қўшиб, шунақа сўзамоллик қиладики.. Журналист эса жим... 6 кундан кейин ОТЖмиз Ироқ билан муҳим ўйин ўтказиши маълум бўлиб турган бир паллада “Андижон”нинг ўртамиёна ўйинчиси Элдор Маматказин билан бундай астойдил, ёзилиб, бемалол чақчақлашиш нашр обрўсига тўғри келмаган. Мазкур сонда ОТЖ ҳақидаги мағзи тўқ бир материалнинг, суҳбатнинг ўзи йўқ. Фақат ўтган ўйинда ким яхши ўйнади, деган баҳолаш тизими (умумий гаплардан иборат) ва Осиё грандларини қандай ютиш мумкинлиги ҳақидаги тумтароқ мақола, йўқ, қанақадир жанри номаълум нарса бор, холос. Бу Абдураҳмон Аҳмедовнинг “Автралияни ютса бўлади” сарлавҳаси билан чоп этилган мақоласидир. Асосан ОТЖ ҳақидаги таҳлилий мақолада кучли тўртлик мамлакатлари билан ўзаро ҳисоб китобларимизга тааллуқли. Унда турли йилларда қайд этилган натижалар солиштириб чиқилади, охирида “ғалаба биздан ўзини олиб қочмаса, бас”, деб хулоса қилади-қўяди. Гапни қаранг, услубни қаранг! Тўғри, ҳисоб-китоблар бор, қайд этилган натижасининг солиштирма таҳлили бор, аммо масалага технократик ёндашув кўзга ташланиб турибди. Озгина ижодкорлик етишмайди. Журналист шундоқ, шундоқ бўлган, фалончи-фалончилар гол урган қабилида таҳлилга киришмаслиги керак. Ваҳоланки, статистик малумотлар жадвал шаклида келтирилган. Муаллиф эса ўша жадвалдаги маълумотларни ёйиб чиқади, икки саҳифа жойни эгаллаб шарҳлайди... Лекин шарҳда ҳам шарҳ бор-да! “Интерфутбол”нинг ушбу сонидаги бошқа мақолалар алоҳида эътибор қаратишга, таҳлил қилишга арзимайди: таржималар, кўчирмалар. Афсуски, уларнинг манбаси кўрсатилмаган... Бизнингча, мақола ёзишда ижодий ёндашувнинг камлиги бу икки нашрнинг асосий камчилигидир... (давоми бор. Унда “Чемпион” ва “Стадион” газеталари таҳлил қилинади).
Shunchalik zo'r ekansiz. Nega intervyu olmaysiz yoki obro'yingiz tushib qoladimi???
1. Qoyil boshida betaraf bo'lib turasiz jang tugab dushman qochganidan (yoki yengganidan) so'ng esa vaziyatga qarab maqola yozasiz
2. Boshqa davlat jurnalistlari muhim o'yin oldidan jamoa qanday o'ynasa yaxshiroq bo'lishi haqida tahliliy maqola yozadi (bu o'yinchi bu yerda o'ynasin bunaqa taktika kerak va hkz)
3. Bizning jurnalistlar har doimgiday "NIMA BO'LARKIN" deb qarab turishadi va vaziyatga qarab maqola yozishadi yoki jiiiim turishadi
4. Uzr qattiqroq gapirgan bo'lsam har holda siz tushungan odamsiz hech bo'lmasa siz yozing
Мақола ажойиб ёзилган! Барчаси тўғри гаплар. Лекин битта жойига тушунмадим. Бу мақолани ким ёзган Беҳзод ҚОБУЛОВ ёки Сабоҳат ДУСЧАНОВА?
Беҳзод ҚОБУЛОВ уларнинг диссертацияси асосида тайёрлаган деб ҳисобласак нега унда охирида Беҳзод ҚОБУЛОВ ҳам турибди... тепадиги ёзилганларга терс эмасми шу жойи...