A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 14

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 15

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 16

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 17

A PHP Error was encountered

Severity: Notice

Message: Trying to get property of non-object

Filename: controllers/blogs.php

Line Number: 18

Блог

Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      •   Нефтчи
      • 3:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      •   Локомотив
      • 2:1
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      •   Динамо
      • 1:2
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • 1:1
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Юрген Клопп "Реал"га шарт қўйди [16]

Рэшфорд "Барса"да қоладиган бўлди. Трансфер тафсилотлари [8]

"Фақат энг тайёрлар боради": Тухель Беллингемнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига кафолат бермади [8]

Маркус Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маошининг катта қисмидан воз кечди [6]

Филипп Лам Бундеслига учун янги қоида таклиф қилди: "Таркибда камида 3 та жой академия учун бўлиши шарт" [5]

"Буни кимдир уддалаганми?": Артета "Арсенал"нинг тўртта соврин ютиши ҳақидаги саволга жавоб берди [5]

Хави "Барселона" президентлиги учун сайловларда Лапортага қарши овоз берди [4]

Ракитич "Барселона"нинг "Ньюкасл"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [4]

Гвардиола Рамазон ойининг футболчилар ўйинига таъсири ҳақида гапирди [4]

Zo'r TV телеканали 28-февраль куни «Барселона» ва «Интер» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи - Машъал
1-тур Локомотив - Сурхон
1-тур Динамо - Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Режа

Баҳо:
+1; -0

Ўйин бошида гол ўтказиб юборганимиз сабабли�
олдиндан ўйлаб қўйган режаларимизни амалга ошира олмадик.
М.Қосимов. “Бунёдкор” бош мураббийи.

Қалбим гапириб турар экан, ўзим сира тинч туролмайман. Бу сафар ҳам шундай бўлди. Ишонинг, “Бунёдкор” – “Аделаида Юнайтед” ўйинини кўраман, деб бутун ишларимни, режаларимни ўйин вақтига мослаштирдим. Ўзиям футболни соғингандим...
Кейин, билдингиз, кўрдингиз. Шундоқ.., шундоқ воқеалар бўлди.
Лекин битта гапни айтиб қўяй, бу ўйинда ким ютди, ким ютқазди — буни муҳокама қилмайман. Мағлубият сабабларини ҳам биринчидан.., ўнинчидан, дея санаш фикрим йўқ. Қолаверса, бу ўринда гап “Бунёдкор” тўғрисида бораётгани йўқ.
Режалар мавзуси миямга чақмоқдан урилди. Нега доим мағлубиятга учрасак режамиз амалга ошмади, деб сафсата сотамиз? Бу гапни кўп эшитганмиз. Қанчадан қанча режалар чиппакка чиққан — бу ҳам янгилик эмас. Лекин нега энди тузукроқ бир режа тузиш қўлимиздан келмайди? Шунчалар нўноқмизми?
Эшитгандирсиз, Япония 2018 йилги ЖЧ да чемпион бўлиш учун дастур ишлаб чиққан. Федерация айни режа (дастур)га мувофиқ иш олиб боради. Нега айнан 2018? Жавобини ҳар ким турлича беради. Энг мақбул жавоб эса мана бу: мавжуд вазиятни, футболнинг ривожланиш йўналишларини, шунингдек, ўз имкониятларни чамалаб кўришган. Ҳақиқатга тик қарашган.
Бизда-чи?
Билишимча, бажарилиши шарт бўлган Қарорлар бор, мақсад бор, орзу бор, вазифа бор, борингки, ишонч ҳам бор, валекин РЕЖА йўқ! Мана, деб ҳаммага кўрсатадиган, икир-чикирларгача эътиборга олинган, дейлик, бирон йигирма йилларга мўлжалланган режа йўқ! Шунинг учун ҳам бизнинг терма жамоамиз, клубларимиз мураббийлар жамоаси бўлиб қоладилар. Бугун ким мураббий бўлса, жамоа ўша инсоннинг саъйи-ҳаракатларига юз фоиз боғланиб қолаверади. Мураббий кеткач, жараён тўхтаб қолади.
Англия терма жамоаси нима учун инқироздан чиқолмаяпти? Чунки, уларда ҳамма нарса айнан мураббийга боғлиқ. Капелло тузган жамоа, бу Капеллоники. Бугун-эрта Реднапп келса, тамомила ўзгача манзара. Интизомдан тортиб, ўйинчи жалб қилишгача эрк бериб қўйилган мураббийларга. Аслида бу керак, лекин мувозанат бузилса ёмон. Тағин гап айланиб режага тақалмоқда...
Мана, Германия. Юрген Клинсман лавозимидан озод этилгач, Лёв даврида ҳам жамоа унчалик ўзгариб кетмади-ку, а, тўғрими? Энг муҳими, ички муҳитга бу ўзгариш сезиларли таъсир кўрсатгани йўқ. Негаки, механизм ишлаб турипти, уларда ҳаммаси бир кишига боғлиқ бўлиб қолган эмас. Ёки бугун Испанияда мураббий алмашса, эртага пақ этиб Инъеста таркибдан тушиб қолмайди, Пуйол ҳужумчи сифатида синаб кўрилмайди...
Ўзимизга қайтайлик. Мана, бизнинг “Навбаҳор” режасизликдан кўп азият чеккан жамоа. Битта мураббий билан гала-гала футболчиларнинг келиб-кетишлари, сайёр жамоалар.., айтаверсак адоғи йўқ. Бу — шонли тарихга, минглаб мухлисларга эга бўлган клубнинг тайинли бир режаси, аниқ мақсади йўқлигидан нишона. Ишонасизми, қандайдир илиқ ўзгаришларни бу йил жуда-жуда кутгандим. Лекин менга маълум бўлишича, баъзи янглиликлар (фан клуб) дан ташқари кишига умид берувчи режадан дарак йўқ. Масалан, клуб раиси ишқибозлар билан учрашувда сўз олиб: ўртоқлар, бу йил жамоамиз камида 7 ўрин учун курашади, таркибга ози билан 5 та тарбияланувчиларимизни жалб қиламиз, ижарага ўйинчи олиб келишни камайтирамиз, бориб-бориб бутунлай тўхтатамиз, шунингдек, келаси йили кучли учликка интиламиз, яқин беш ичида “Навбаҳор”ни рақобатбардош, грант клубга айлантирамиз, деса нима ўзгарарди? Маркетинг сохасида иш олиб бораяпмиз, унга кўра яқин йилларда маблағ ишлаб топишнинг мана бу турини йўлга қўямиз, деганда-чи? Умумий гапларни кўп эшитганмиз, мен аниқ дастур, муҳокама этилган, мавжуд шарт-шароитни ўрганиб амалга оширишга тавсия қилинган дастур ҳақида гапирмоқдаман.
Мураббийнинг режаси билан клубнинг режаси бошқа бошқа тушунчалар. Буни айтдим. Менинг фикримча, мураббий фақат ва фақат ўйин режаси ҳақида ўйламоғи лозим. У клубнинг ёки терма жамоанинг умумий, кўп йиллик дастурини бир ижрочиси, холос.
Яна бир гап. Мураббийлар ўйиндан сўнг режаларимиз бузилиб кетди, ўзини оқламади, унга ўзгартириш киритишга мажбур бўлдик, дейишга одатланиб қолишган. Аслида, чуқурроқ мулоҳаза қилинса, ўша ўзгаришлар-у тасодифлар ҳам режада бўлиши керак. Агар режалар бузилиб кетса, ўзгартиришга мажбур бўлинса, ўзини оқламаса нега тузилади? Нега тузасиз? Марҳамат қилиб, аввало ўзингиз бошқараётган жамоанинг ўйин режасини мукаммал ҳолатга келтиринг. Керак бўлса, Моурино сингари майсага чалқанча ётволиб, ўша пайтнинг ўзида режангизни мукаммаллаштиринг!
Мен Миржалол Қосимовни жуда ҳурмат қиламан. Ундан айб қидириш мақсадида сўз айтмаяпман. Шунчаки, қачонлардан бери миямда айланиб юрган мавзуни қоғозга туширшга бир туртки, сабаб бўлди унинг бу гаплари.

Киритилган сана: 09.03.2012 01:09. Ўкилди: 4248 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WUNSHUW
Сана: 20.03.2013 12:44. WUNSHUWга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.