Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 25 июнь куни Наманганда “Навбаҳор” клуби меҳмони бўлади.
Ушбу баҳс “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг миллий чемпионат доирасидаги ўзаро ўн тўққизинчи учрашуви сифатида қайд этилади.
Бунгача ўтказилган ўйинларга назар ташлар эканмиз, унда яққол устунлик “қалдирғочлар” томонида бўлганлигига гувоҳ бўламиз. Ўтган 18та учрашувнинг 14тасида “Бунёдкор” ғалаба қозонган. Икки учрашувда “Навбаҳор” футболчилари муваффақиятга эришишган. Яна иккита баҳс эса дуранг натижа билан якун топган. Тўплар фарқи 39:8, “Бунёдкор” фойдасига.
Ўзаро ўйинлар тўпурари Виктор Карпенко. “Бунёдкор”нинг фаҳрий футболчиси наманганликлар дарвозасини беш бор ишғол қилган.
Қуйидаги ҳаволаларда “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” жамоаларининг “лочинлар” мезбонлигида ўтган ўзаро учрашувлари қайдномаларидан кўчирмалар билан танишишингиз ва киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.