Шерзод Жўраев: «Анча вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнаган бўлсак-да, шогирдларим ҳужумкор ўйин намойиш этишди»
Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган «Қўқон-1912» — «Навбаҳор» (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жамоамиз бош мураббийи Шерзод Жўраев иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди. Одатдагидек, «лочинлар» устози ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.
— Бугун ҳар икки жамоа ҳам чиройли ўйин намойиш этди. «Навбаҳор»нинг ўйини борасида тўхталадиган бўлсам, биринчи бўлимда футболчимиз қизил карточка олганидан сўнг, анча вақт давомида бир киши кам бўлиб ўйнашган бўлсалар-да, шогирдларим ҳужумкор ўйин намойиш этишди. Аммо учрашувнинг асосий вақтига тўхталишлар учун қўшиб берилган дақиқаларда барибир 10 киши бўлиб қолганимиз ўз таъсирини ўтказди ҳамда хатоларимиз эвазига ўз дарвозамиздан 2 та тўп ўтказиб юбордек.
Намангандан ушбу ўйинга кўплаб мухлислар ташриф буюришгани бизни хурсанд қилди. Мақсадимиз уларни хурсанд қилиш эди. Лекин буни амалга ошира олмадик.
— «Навбаҳор» кейинги учрашувни ўз майдонида «Насаф»га қарши ўтказади. Жамоа бўлажак ўйинда қаршиликларни мағлубиятга учрата оладими?
— Жамоага бош мураббий этиб тайинланганимдан сўнг, йигитлар билан гаплашиб, уларнинг нимага қодир эканликларини тинимай таъкидлаяпмиз. Мақсадимиз — мухлисларга қувонч улашиш. Бироқ, бундай ўйин билан уларни хурсанд қила олмаймиз. Бугунги учрашувни таҳлил қилган ҳолда, хато ва камчиликларни кўриб чиқамиз.
Қолган ўйинларда барча имкониятимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз.
«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.
Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 23:16, 25.10.2025. Ўқилди: 182 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар