Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бемаънига айланган безори

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Терма жамоалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Венгрия терма жамоасининг Евро-2016да кўрсатган ўйини ва қайд этган натижаси кўпчилик учун «сенса-ция»дек туюлиши табиий. Зеро, Пушкаш авлодлари бу гал асл имкониятларидан анча баланд савияда ўйнаб, футбол оммаси эътиборига тушдилар. Айниқса, терма жамоа фахрийси Золтан Геранинг жонкуярлигию, тинимсиз ҳаракатлари мақтовга сазовор. Ваҳоланки, у айни пайт қамоқда ўтириши ҳам ҳеч гап эмасди...

Золтаннинг ёшлиги намуна қилиб кўрсатишга сира арзимайди. Айтайлик, қаҳрамонимиз эндигина 9 ёшга тўлганида, кўчадаги ўзидан каттароқ оғайнилари уни тамакига ўргатишади. Боз устига, Золтан ўша безориларга ҳавас қилганча қўшни маҳалладаги болалар билан муштлашишни ҳар кунлик одатига айлантиради. Натижада мактабдаги дарслар қолиб кетгани етмагандек, болакайнинг афт-башарасида деярли ҳар куни сиёҳранг «безак»лар пайдо бўлади. Албатта, бундай тарих кўпчилик учун табиий ҳолдек. Лекин Гера ўша кўпчиликдан фарқ-ли равишда, футболни ҳам жуда яхши ўйнар, айнан шу қобилияти барча салбий хусусиятларини ёпарди. Бироқ афсуски, орадан яна 1-2 йил ўтгач, безорилик ва ичкилик ружуси секин-аста футболга нисбатан меҳрдан устун кела бошлайди. Яъни Золтан аввалига мактабга боришни бутунлай йиғиштириб қўяди, кейин эса футбол тўгараги машғулотларида ҳам кўринмай қолади. Унинг мураббийи бошида мўъжиза рўй беришини кутади. Аммо узоқ кутишлари қандайдир самара бермагач, шунчаки, иқтидорли, аммо безори ва қулоқсиз болакайдан воз кечиб қўя қолади. Тўғри, орадан чамаси 1,5 ой ўтгач, Золтан кутилмаганда, академияга қайтади. Лекин уни дарвоза олдида мураббий эмас, тунд қиёфали қўриқчи қарши олади: «Йигитча, каминага сени ичкарига қўймаслик буюрилган. Мураббий сени машғулотлардан четлатган. Афтидан, роса ғазабини қўзғатган кўринасан...». Бу гапларни эшитган Золтан ортиқча қайғуга ботмай, бепарвогина ортига бурилади-да, дўстлари томон кетади. Аслида уни ана шу «дўстлари» хароб қилашаётганди. Улфатлар ҳар куни ўртага пул ташлардилар-да, тўпланган маблағга алкоколь ичимлиги сотиб олишарди. Гера эса худди шу масала, яъни пул йиғишда ошналари олдида хижолат чекиб қоларди. Чунки одатда онасидан  мактабда тушлик қилиш учун олган пулни қиморда ютқазиб қўяр ва оқшом чоғи «йиғилиш»га бир чақасиз борарди. Хуллас, тобора безорилашиб бораётган бола олдида онасининг пулларини ўғирлашдан бошқа чора қолмайди. Бечора онаси эса бировларнинг хонадонида оқсоч бўлиб ишлар ва эрта кетиб, жуда кеч қайтарди. Шунинг учунми, ўғлининг оила пулларини ўмараётганини пайқамасди. Қарангки, аёлнинг ўша пайтдаги маоши тахминан ҳозирги 66 еврога тўғри келар, Золтан эса шунинг ярмини «ўзлаштириб» оларди. Ниҳоят, кунлардан бирида аёл содир бўлаётган воқеадан хабар топади. Лекин Гера унга муштларини кўрсатиб, ўдағайлагач, муштипар она додини кимга айтишини билмай қолади. Орадан яна бир йил ўтгач, Золтан тиз чўкканча онасидан узр сўрайди...

Хуллас, Гера ва унинг дўстлари пул умуман топилмаган пайтлар худди америкалик гангстерлар каби йўл тутишарди: оддий одамлар уйларига бостириб кириб, уларни қўрқитишар, буюмларини ёқиб юборишар, кечалари эса қоронғу кўчаларга биқиниб олиб, ўтган-кетганнинг чўнтагини «шилиб» олишарди. Кунлар ўтгани сари Гера улғайиб, тунги клублар ва казиноларга ҳам бош суқишни одат қилади. У ерда эса гиёҳванд­лик балосига ҳам йўлиқади. «Аслида бу моддалар унчалик кучли таъсирга эга эмасди. Лекин ҳаттоки, шу ҳам мени сал бўлмаса, хароб қилаёзди. Биз - дўстларимиз билан ўз-ўзидан уюшган тўдага айланиб қолгандик. Кечалари маст ҳолда кўчаларни кезиб, ҳамманинг жонига тегардик. Шаҳардагилар эса биздан чўчирдилар, - дея эслайди Золтаннинг ўзи ёшлик йилларини. - Қиладиган иш йўқлигидан зерикиб, ўтган-кетганни калака остига олардик, буюмларини ёқиб юборардик ва бегона кишиларни талардик. Очиғи, ўша пайтлар мен ҳамма танийдиган, ҳурмат қиладиган-қўрқадиган жиноятчига айланишни орзу қилардим».

Гера ҳаттоки, баъзи кунлари эс-ҳушини йўқотгунича ичиб, кўчада қолиб кетарди. «12-16 ёш оралиғидаги ҳаётимни шунчаки, барбод қилдим, - дейди Гера бошидан ўтказганларини таҳлил қилиб. - Ўшанда соғ қолганим ва умуман, футболчи бўлиб етишганимга баъзида ишонгим ҳам келмайди. Зеро, тенгдошларим футболда энг муҳим билимларни ўзлаштираётган вақт мен ўзимда йўқ эдим. Яъни қимматли вақт­ни кўкка совурганман...»

Ниҳоят, Золтан 16 ёшга тўлганида, отаси ишга жиддий аралашмаса, бўлмаслигини тушуниб етади. Дарвоқе, Геранинг ёшлиги бетайин ўтишига қайсидир маънода айнан отаси ҳам айбдор эди. Чунончи, у рафиқаси билан ажрашгач, анча вақтгача фарзандидан хабар олмайди. Хуллас, ота кейинчалик  Золтанни қандай йўл билан тузатиш мумкинлигини узоқ ўйлаб, бир тўхтамга келади ва уни маҳаллий черков томон етаклайди. Энг муҳими, Гера черковга кириб борганидан сўнг ҳайратда қолади. Чунки унинг тасаввурида руҳонийлар азобланган-хўрланган одамлар эдилар. Черковда эса ўз тенг­қурлари жилмайиб, биргаликда қўшиқ айтганча шод-хуррам юришибди. «Отамнинг айтишига қараганда, улар қўшиқ орқали Яратганга мурожаат қилишар экан, - дейди Золтан. - Бу муҳит менга ҳам ёқиб қолиб, диний билимларга тезда муҳаббат сездим. Энг муҳими, ичиш ва чекишни бирданига бутунлай ташладим. Агар ўшанда мени дин қутқариб қолмаганида, қамоққа тушишим аниқ эди. Ёки бундан ҳам ёмони - гиёҳвандликдан ўлиб кетган бўлардим...».

Гера шу тариқа ёмон иллатлардан узоқлашганидан сўнг тасодифан иккинчи дивизион доирасидаги ўйинлардан бирига киради. Чунончи, ўша ўйинда майдонга тушган жамоалардан бири - «Орли Синая» черков шарафини ҳимоя қиларди. Кўп ўтмай, Золтан кундан-кунга стадионга интилаверадиган бўлиб қолади. Уни ҳам тўғри тушуниш лозим: қараса, ёши катта бесўнақай кишилар тўп билан куймаланиб юришибди. Гера ҳаттоки, айни ҳолатида ҳам улардан яхшироқ ўйнашини сезиб турарди. Шу тариқа Золтан қайтадан машғулотларга киришади. Бироқ биринчи машқдаёқ Геранинг аввалги спорт формаси бутунлай йўқолгани ойдинлашади. «Гера менинг жимжилоғимдек ориқ бўлиб, югуришни ҳам эплай олмасди. Шунчаки, майдон бўйлаб судралиб юрарди, холос», - дея эслайди ўша пайтларни унинг жамоадоши Оливер Минк. Золтаннинг ўзи эса бу борада шундай дейди: «Мен одам чўчийдиган даражада ориқлашиб, худди скелетнинг ўзи бўлиб қолгандим. Шифокорларга учраганимда, улар организмим издан чиққанини, профессионал футбол ҳақида ўйлаш кулгули эканлигини айтишди». Лекин Золтан машаққатларга сабр билан чидаб, кундан-кунга саломатлиги, шу билан бирга спорт формасини ҳам тиклаб боради. «Шубҳасиз, ёшликдаги бемаъни одатлар ҳаётимни расво қилишига сал қолди, аммо художўйлик менга ишонч, куч-қувват бағишлади. Ҳа, ғирт безори эдим, бироқ ўзимни вақтида тутиб олдим ва бутунлай ўзгардим. Неча ёшда бўлишнинг фарқи йўқ - агар меҳнатдан бўйин товламасангиз, ҳар қандай иллатдан қутулиш уддасидан чиқасиз. Кеча ким бўлганим муҳим эмас. Асосийси, бугун профессионал футболчиман», - дейди ўзига ишончи юксак Гера.

Умуман олганда, у мутлақо ҳақ. Ахир чиндан ҳам, жуда оғир муаммони енгиб, футболга қайтди ва Венг­рияда йилнинг энг яхши футболчиси мақомини 3 марта қўлга киритиб, терма жамоада сардорлик даражасигача кўтарилди. Ҳаттоки, Pepsi рекламасида Роналдиньо ва Бекхэм билан бирга суратга ҳам тушди. Евро-2016да эса Венгрия термасининг 1|8 финалгача чиқишига катта ҳисса қўшди. Хусусан, гуруҳ босқичида Португалия термаси дарвозасига гол урди. Унутмаслик керак, гап деярли 37 ёшга тўлган фахрий футболчи ҳақида кетяпти...

Sports.ru - И.РАҲИМОВ тайёрлади

Манба: Interfutbol.uz
Киритилди: 16:57, 13.07.2016. Ўқилди: 6946 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик