Курчич Милич: «Футболчиларим биринчи бўлимда Ўзбекистондан қўрқиб ўйнади»
Ўзбекистон U-22 терма жамоаси БААнинг Ал Айн шаҳрида старт олган U-23 ОЧ саралаш турнирини Ливан устидан қозонилган ғалаба билан бошлади. Учрашувдан кейин рақиб жамоа бош мураббийи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Курчич Милич, Ливан ёшлар терма жамоаси мураббийи:
"Биз ушбу турнирга жуда қисқа муддат давомида тайёрландик. Аммо, шундай бўлса ҳам ҳаракат қилдик. Биринчи таймда футболчиларни танимадим. Улар рақибдан қўрқиб ўйнашгандек таассурот қолдирди. Ўзбекистон терма жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар жуда кучли жамоа ва буни билган ҳолда тайёргарлик кўрган эдик. Кейинги рақибимиз БАА ва улар ҳам худди Ўзбекистон сингари савиядаги жамоа. Биз хатолардан тўғри хулоса чиқариб, кейинги ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўришни истаймиз. Умид қиламанки, кейинги ўйинда энг яхши ўйинимизни кўрсатамиз".
Манба: the-uff.com
Киритилди: 08:54, 16.07.2017. Ўқилди: 10080 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).