Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      •   Пахтакор
      • 2:0
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      •   Динамо
      • 2:1
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор - Навбаҳор
15-тур Динамо - Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболкалардаги ажиб рақамлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

1928 йилнинг 13 октябрь куни футбол тарихида футболчиларга рақам туширилган кун сифатида муҳрланиб қолган. Биринчи марта бу ҳодиса қайси ўйинда рўй берганини биласизми? Бу Лондоннинг «Арсенал» ва «Челси» жамоалари ўйинида рўй берган ва ўшанда ўйин протоколида «1»дан «11»гача бўлган рақамларни кўришингиз мумкин эди. Рақам қўйиш бу санадан ўн йил олдин урфга кирганди, аммо футболкаларга рақам қўйилган расмий сана сифатида 1928 йилнинг 13 октябрида эътироф этилган.

Бу нарса ўйлаб чиқилганлигининг сабаби, бир футболчини бошқа футболчидан ажратиб олишдир. Чунки ўша пайтда аксарият мухлислар яхши ёки ёмон ўйнаётган футболчиларни тезда ажратиб ололмасдилар. Илк маротаба футболчилар асосан «1»дан «11» гача бўлган рақамлар остида майдонга тушардилар.

Футбол майдонида одатда «1»дан «99»гача бўлган рақамлардан фойдаланишади. Аммо баъзи баъзида ноодатий рақамлар ҳам учраб туради. Яқин ўтмишда Шотландиянинг «Абердин» клуби аъзоси Хишем Зеруали ҳаммани ажаблантирган ҳолда майдонга «0» рақамида тушган. Мухлислар ҳатто унга эркалаб “Зеро деб лақаб қўйиб олишган.
Майдонда «1» рақам одатда дарвозабонларники ҳисобланади. Шу сабабли ҳам «1» рақамда бошқа амплуа вакилларини учратиш анча ноодатий. Лекин ушбу рақамда майдонга тушган футболчиларни жаҳон футболида учратиш мумкин. Масалан, ўз вақтида «Чарлтон» аъзоси Стюарт Балмер, «Слима Уондерерс» клубидан Жо Бринкет, «Партизан» футболчиси Симон Кукчевич ва АEКда фаолият юритган Пантелис Кафес дарвозабонларнинг рақамларида майдонга тушишган. Шунингдек Чиапасско шаҳрининг «Ягуар» жамоасида тўп сурган Адолфа Баутиста Мексика Футбол Федерациясининг рухсатига кўра «1» рақамда тўп сурган. Сўнгра у Гвадалахаранинг «Депортиво» клубида «100» рақам остида иштирок этган.

1996/1997 йилги мавсумда Мексиканинг «Монтеррей» клуби ўзининг етакчи футболчиларидан бири бўлмиш Хесус Арелянога «400» рақамни беришди. Бунинг сабаби ўша йили футболчининг она шаҳри ўзининг 400 йиллик юбилейини нишонлаётган эди. Бунақа рақам остида яна Бразилиянинг «Гояс» жамоаси дарвозабони Харли жамоасининг 400-юбилей ўйинида майдонга тушганди. Австриялик футболчи Андреас Хертсог терма жамоадаги ўзининг 100-ўйинида айнан «100» рақами остида иштирок этиб, мухлисларни ҳайратга солганди.

1958 йилги Жаҳон чемпионатида чемпионликни қўлга киритган Бразилия терма жамоасининг дарвозабони Жилмар «3» рақами остида ўз дарвозасини қўриқлаган. Голландия терма жамоаси голкипери Янгблад эса «8» рақами остида мундиалда иштирок этган.

2011 йилги Осиё Кубогида ҳамюртларимизни ярим финалга чиқишига катта хизмат қилган Улуғбек Бақоев ҳужумчилар учун анча нооадит бўлган «2» рақамида 2 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урганди.

Японияда кўплаб футболчилар «4» рақамли либос остида ўйнашдан бош тортишади. Фонетика нуқтаи-назардан «Кунчиқар мамлакат»да «тўрт» рақами «ўлим» сўзи билан маънодош. Шу туфайли япон футболчилари бу рақамни хосиятсиз санаб, ундан йироқроқ юришади.

Чилилик Иван Самарано «Реал»дан Миланнинг «Интер» клубига ўтгач ўзининг севимли «тўққиз» рақамида тўп сурарди. Лекин кейинчалик жамоага Роналдо келгач, Самаранонинг рақамини бразилиялик футболчига беришди. Шунда «Иван Грозний» «18» ўзига олди, рақамлар орасига эса «+» белгисини қўйди.

Ивандан «Интер»га ўтиб «9» рақамни тортиб олган Роналдо, «Милан»га ўтгач ана шу рақамни жамоанинг фантастик ҳужумчиси Филиппо Инзагидан тортиб ололмади. Шу сабабли у икки тўққизни бирлаштиришга қарор қилди ва «99» рақамни танлади. «Милан»даги фаолияти мобайнида эса 9 та гол уришга эришди. Кейинчалик «Милан» таркибига қўшилган яна бир бразилиялик машҳур футболчи Роналдиньо ҳам одатий рақами банд бўлганлиги боис ўзининг туғилган йилини эслатувчи «80» рақамини олишга қарор қилди. Ушбу футболчилардан кейин «Милан»нинг яна икки аъзоси ҳам ноодатий рақамларни олишган. Робиньо «70» рақамини танлаган бўлса, Антонио Кассано Роналдодан қолган «99»ни танлади.

Аргентина Футбол Федерацияси 1974 йилдан 1986 йилгача бўлган даврдаги жаҳон чемпионатларида жанжалларнинг олдини олиш мақсадида футболчиларга рақамларни алфавитга қараб тақсимлашни одат тусига айлантириб олганди. Шу сабабли, дарвозабон Убалдо Филол ўз дарвозасини дастлаб «5», кейин эса «7» рақами остидаги либосларда қўриқларди, ярим ҳимоячи Освалдо Ардилес ЖЧ-1982да «1» рақам остида майдонга тушиб, ҳатто рақиб дарвозасини ишғол этишга мушарраф бўлган.

«Рубин» футболчиси Гекдениз Караденизнинг футболкасидаги «61» рақам Туркиядаги Трабзон ҳудудининг автомобил кодини англатади. «Спартак»дан «Челси»га ўтган Юрий Жирковнинг эгнидаги «18» рақами эса, уни 18 млн. фунт стерлингга сотиб олинганини билдириб турган эмиш.

Максим Шацкихнинг собиқ жамоадоши Владислав Вашук «Спартак»дан «Динамо»га ўтгач, «27» рақамли либосни танлаган. Бунга унинг ўғли шу куни туғилганлиги сабаб бўлганди.

Фурқат Юсупов

Манба: www.furqatyusupov.blogspot.com
Киритилди: 09:23, 12.11.2013. Ўқилди: 6474 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.