Тўғрисини айтганда ушбу блог очилганда "Динамо" билан ўйиндан кейин хуш кайфиятда мақола киритсам керак деб ўйлаган эдим. Аммо...
Ўйин борасида бирон нима дея олмайман. Вазиятлар яратилди, бироқ омад келмади. Омад кучлиларга боқади. Демак "Динамо" биздан кучли. Ўтган йилги жамоамизни бошоғири бўлган марказ бу йил хам дабдала кўринишда. Ўйинни назорат қиладиган, вазиятлар яратадиган футболчи умуман йўқ!!!�
Бу йилги мавсумда Россиялик ва Андижонликларга жуда яхши таниш бўлган Александр Аверьянов жамоага бош бўлгач кўпчилик бир пайтлар кўрган "Андижон"ни кўриш иштиёқида ёнган эди. Аммо ўтган тўрт турда хамма бошидан дўпписини олиб астойдил бошқотирадиган муаммога дуч келдик. Жамоамизда ўйин чизгилари йўқ. Биргина Бахром ва Иброхимни ёниб ўйнаши камлик қиляпти. Тўғри Шишелов ва Тохиров хам анча ўзини аямай харакат қилияптилекин қолган футболчилар худди мажбуриятда юргандай ўта суст харакатлари ва қўпол хатолари билан мухлислар ишончларини сусайтиришяпти.
"Андижон" футбол жамоаси фан-клубини қай даража эканлиги, ўйин давомида ва ўйиндан кейин жамоани қўллаб қувватлаш борасида барча фан-клубларга ўрнак бўладиган жамоамизни ўзини ўйини умуман қовушмаяпти.�
Вазиятга реал бахо беришга харакат қиладиган бўлсак жамоадаги барча ишлар бинойидай йўлга қўйилган. Аммо нимадир етишмаяпти. Айбдор ким ва унга қандай ечим бера оламиз? Шунга барча мухлисларимиздан ўзларини фикрларни билдиришларини илтимос қилган бўлардим. Марҳамат сўз сизга...�