Олий Лига: «Андижон» - «Пахтакор» 2:4. Абдуҳолиқовга аталган кеча
Баҳо:
+0; -0
Бугун “Соғлом авлод” стадионида 20-тур доирасидаги “Андижон” ҳамда “Пахтакор” клублари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди. Унда “Пахтакор” футболчилари ғалаба қозонишди.
Ўйинга тўхталадиган бўлсак, баҳсни мезбонлар анча хужумкор тарзда бошлашди. Лекин уларнинг ҳужумларига аниқлик етишмади. 8-дақақага келиб “Андижон” ҳимоячилари хатога йўл қўйишди. Бундан эса Темурхўжа Абдуҳолиқов унумли фойдаланди. Уч ҳимоячи ва дарвозабон Цойни ҳам алдаб ўтган холда Абдуҳолиқов “Андижон” дарвозани ишғол қилди, 0:1!
Гол ўтказиб юборганидан сўнг “бургутлар” анча жонланиб қолишди. Лекин уларнинг ҳужумлари ижобий кўриниш олмади. Аксинча “Пахтакор” футболчиларининг қарши хужумлари анчагина мезбонларга бош оғриғи бўлди.
22-дақиқада андижонликлар икки бор кетма-кет бурчакдан тўпни ўйинга киритиб беришди. Иккала вазият ҳам ўта ҳавфли тус олди. Биринчи қулай вазиятни Баҳром Абдураҳимов, иккинчисини эса Мўйдин Мамазулунов кўкка совурди. Шу заҳоти “Пахтакор” футболчилари қарши ҳужумни амалга оширишди. Чап қанотдан Владимир Козок хужумни ривожлантириб, бир ҳимоячини алдаб ўтган холда тўпни Темурхўжа Абдуҳолиқовга ошириб берди. Темурхўжа эса бу вазиятдан ҳам унумли фойдаланди, 0:2!
33-дақиқада яна Баҳром Абдураҳимов қулай имкониятни қўлдан бой берди. Майдон марказига яқин бўлган жойдан Отабек Валижоновнинг юқоридан ошириб берган тўпга етиб бора олмади. Акс холда... акс холда бўларди...
Биринчи бўлим якунланиб боратган паллада, аниқроғи 41-дақиқада “Пахтакор” футболчиларида яна бир яхши имконият юзага келди. Юқоридан “Андижон” жарима майдончасига етказиб берилган тўпга Вламидир Козок, Цой ва ҳимоячилардан кўра баландроқ сакраб дарвоза томон зарба берди. Лекин якунда ҳимоячи дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди.�
43-дақиқа. “Андижон” футболчилари жарима зарбасини амалга оширишди. Юқоридан тўпни “шерлар” жарима майдончасига Алишер Тўхтасинов етказиб берди. Унинг ошириб берган тўпига Мақсуд Ҳайитов бош билан зарба бера олмади. Лабанов эса дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолишга муваффақ бўлди.
Биринчи бўлим “Пахтакор”нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.
Иккинчи бўлимни мезбонлар ҳам хужумкор тарзда, ҳам қўполликлар билан бошлашди. “Андижон”нинг ҳужумларга аниқлик етишмаган бўлсада, огоҳлантиришлар борасида андижонликлар “ажойиб” натижага эришишди. Отабек Валижонов 48-дақиқага келиб иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни тарк этди. Бу эса мезбонларнининг ўйнига салбий тасир кўрсатди. Ўйиннинг 59-дақиқаси ўтиб бораётган паллада, “Пахтакор” футболчилари ўз хужумларини ривожлантиришди. Якунда эса Темурхўжа Абдухолиқов ўз хеттригини нишонлади, 0:3!
Бир жамоа учта тўп фарқи билан орта қолаётган ва битта кам бўлиб ўйнаётган Олий Лига жамоаларининг ўйни қандай бўлиши борасида тасаввурга эгасиз, менимча. Буни устига ҳакам... майли келинг ҳакам ҳам ҳақида ҳеч нима демайлик.
“Пахтакор” футболчилари ўзлари учун керакли бўлган натижага эришганларидан сўнг ўйинни бемалол ташкил қила бошлашди. Улар “бургутлар”ни олдинга ўтишини ва орқа чизиқлар бўшлиқлар юзага келишини “кутишди”. Иккинчи бўлим ўрталарига келиб ташаббус тўлиқ меҳмонлар томонида