34-дақиқада "бургутлар" чап бурчакдан тўпни ўйинга киритишди. Феруз Салоҳиддинов томонидан етказиб берилган тўпга Жаҳонгир Қурбонов ва Суҳроб Нўмоновлар етиб бора олишмади. Акс ҳолда ҳисоб янада йириклашиши мумкин эди.
Бўлим охирларига бориб "Пахтакор" футболчилари ҳам анча жонланиб қолишди. Бу эса кўп ўтмай ўз самарасини берди. 38-дақиқада "Андижон" жарима майдончаси ичида юзага келган пала-партишликдан Абдуазиз Юсупов яхши фойдаланди, 1-1!
Иккинчи бўлимни мезбонлар анча кўтаринки кайфиятда бошлашди. Бу эса 67-дақиқада ўз самарасини берди. "Бургутлар" марказдан ҳужумни ривожлантиришди. Кетма-кет тўп оширишларидан сўнг, тўп Шаҳбоз Жумабоевга бориб тушди. У эса Рибкин қўриқлаётган дарвозанинг олис бурчагини нишонга олди, 2-1!
Учрашув якунланиш арафасида "Пахтакор" футболчилари бор эътиборларини ҳужумга қаратишди. Бу эса орқа чизиқларда бўшлиқлар юзага келишига сабаб бўлди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда захирадан майдонга тушган Акмал Жўрабоев ҳисобни 3-1 кўринишига олиб келди. Ўйин мана шу ҳисоб билан якунига етди.