Якшанба куни «Андижон» 5-тур доирасида Қаршида «Насаф» жамоасининг меҳмони бўлади. Клуб матбуот котиби Шухратбек Жўраевнинг маълум қилишича ушбу ўйин учун жамоамиз ўзига хос тайёргарлик олиб боряпти.
«Динамо» билан бўилб ўтган баҳсдан кейин барча ўйинчилар клуб қароргоҳида қолишган ва бўлажак ўйинга ҳозирликни кучайтиришган. Бугун футболчилар эрталабки машғулотга чиқишмади. Чунки Александр Аверьянов кечки пайт «Соғлом авлод» стадонида уларни икки таркибга бўлган ҳолда ўйин ташкил этди. «Оқлар»: Александр Петухов (Дилмурод Мамаюсупов), Азамат Исаев, Тадас Гражюнас, Илдар Маматказин, Икром Ибрагимов, Акбар Ходжаев, Бахром Абдурахимов (Адҳам Нормуҳаммедов), Санжар Тўрақулов, Ислом Ахмедов, Акмал Жўрабоев, Фарҳод Тоҳиров.
«Кўклар»: Лочин Долимов, Азиз Жўраев, Мақсуд Ҳайитов, Азиз Ғуломхўжаев, Даврон Турсунов, Расул Раҳмонов, Анвар Раҳимов, Акром Баҳриддинов, Алишер Тўхтасинов, Рустам Аъзамов (Жасур Қосимов), Акмал Эргашев (Баҳодир Валиев). Ушбу учрашувда Акмал Жўрабоевнинг киритган ягона голи эвазига «оқлар» ғалаба қозонишди. Владимир Шишелов ҳамда Александр Половковда кичик жароҳат борлиги сабабли улар майдон четида шуғулландилар. Шунингдек, Лочин Солиев билан Бекзод Ғозиев ҳам аста-секин жароҳатидан қутулиб югуришни бошладилар. burgutlar.com