07:30 "Лучшие из лучших". 08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Казахстан Барысы в Астане. День 3. 09:40 Д/ф "София и Софья - две медали". 10:45 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве. 12:40 "География спорта". Саранск. 13:10 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство. 15:25 "Непобедимый". 15:55 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге. 18:40 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Женщины. 20:00 "Лучшие из лучших". 20:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Мужчины. 21:40 "Формула-1. Гаснут огни". 22:10 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве. 00:05 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. HS 102. 01:35 "География спорта". Саранск. 02:00 "Непобедимый". 02:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство. 04:40 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
05:55 Новости. 06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. США - Норвегия. 08:00 "Непобедимый". 08:30 "Вид сверху". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 12:00 Новости. 12:05 Специальный репортаж. 12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Латвия - Швеция. 14:35 Специальный репортаж. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:25 "Большой хоккей". 16:55 "Непобедимый". 17:30 "Формула-1. Гаснут огни". 18:00 Новости. 18:05 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы". 20:10 Все на Матч! Прямой эфир. 21:15LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь регионов. Финал. "Спартак" (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция. 00:20LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Эспаньол" - "Барселона". Прямая трансляция. 02:30 Все на Матч! Прямой эфир. 03:30 Смешанные единоборства. ONE FC. 04:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
ЕЧЛ гуруҳ босқичи: Ла Лига жамоалари унда қандай иштирок этди?
Баҳо:
+0; -0
Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида Ла Лиганинг 4 жамоаси кейинги босқич йўлланмаси учун кураш олиб борди. Кутилганидек, уларнинг барчаси мусобақани давом эттириш ҳуқуқига эга бўлдилар. “Барселона” ва “Атлетико” осон бўлмаган гуруҳларда муддатидан аввал гуруҳ етакчилигини қайд этишган бўлса, “Реал” сўнгги тургача гуруҳ пешқадамлиги учун кураш олиб борди, “Севилья” эса сўнгги турда плей-офф йўлланмасини ҳал қилди.
“С” ГУРУҲИ Мавсумни бир текисда ўтказа олмаётган “Барселона” ЕЧЛ гуруҳ босқичида катта қийинчиликсиз белгиланган вазифани бажарди. Айниқса, ўз майдонида ўтган учрашувларда мухлисларига голлар шоусини уюштириб берди.
Каталонияликлар гуруҳда биринчи поғонани банд қилганликлари учун 1/8 финалда дастлабки учрашувни сафарда, жавоб ўйинини ўз майдонида ўтказади.
Эҳтимолий рақиблардан энг хавфлиси, албатта – “Бавария”. Гарчи ўз гуруҳида иккинчи ўринни қўлга киритган бўлсада, Анчелотти жамоаси баҳорда ўта жиддий рақибга айлана олади. Италиялик мураббий жамоага ўз фалсафасини сингдириш билан банд. Одатда унинг жамоаси баҳорга бориб яхши формага кира олади.
Ҳозирда барқарорликни таъминлай олмаётган ПСЖ ҳам плей-оффда исталган жамоага муаммо туғдира олади. Жамоанинг янги мураббийи – Унаи Эмери плей-оффли мусобақаларда жамоани руҳлантиришни, рақибга тактик совғалар тайёрлашни жуда яхши ўзлаштирган мутахассис.
“D” ГУРУҲИ “Атлетико” гуруҳ баҳсларини ўзига хос тарзда бошлади – дастлабки тўрт ўйинда бир тўп фарқи билан ғалаба, бешинчи ўйиндан кейин эса муддатдан аввал гуруҳ етакчиги. Умуман, Диего Симеоне шогирдлари олти ўйинда атиги икки гол ўтказиб юборишди. Гуруҳ ғолиблиги учун курашда “Бавария” ортда қолдирилди.
Худди “Барселона” каби “Атлетико” ҳам ички чемпионатда муаммоларга дуч келмоқда. ЕЧЛда эса аксинча, инқироз деярли сезилмади. Диего Симеоненинг бир кун келиб “Интер”га йўл олиши ҳозирданоқ аниқ. Фақат қачон кетиши номаълум. Кўп нарса клубнинг ЕЧЛдаги иштирокига ҳам боғлиқ. Унинг бошчилигидаги ЕЧЛ финалидаги икки уриниш “Атлетико” учун омадсиз интиҳо топди. Балки жамоа ўз мураббийини қитъа биринчилиги ғолиби сифатида Италияга кузатишга бор кучини берар?! Мадридликлар таркиби, жамоа иродаси бунга қодир. Фақатгина руҳий тушкунлик ва функционал тайёргарлик панд бермаса бўлди.
Мадридлар ҳам гуруҳда биринчи поғонани банд қилганликлари учун 1/8 финалда дастлабки учрашувни сафарда, жавоб ўйинини ўз майдонида ўтказади. “Атлетико”нинг эҳтимолий рақиблари ҳам деярли “Барселона”ники билан бир хил. Фақат “Бавария” ўрнига “Сити” жой олган рўйхатдан.
“F” ГУРУҲИ Ла Лигада яққол етакчилик қилаётган “Реал” ЕЧЛ гуруҳ босқичи доирасида иккинчи ўрин билан кифояланишига тўғри келди. Ўжар “Боруссия Д” бу курашда номдор рақибини ортда қолдира олди. Зидан шогирдлари 1-ўрин масаласини сўнгги турда, ўз майдонида ҳал қилиш имконига эга эди. Ҳатто 2 тўп фарқи билан олдинга ҳам ўтиб олишганди, бироқ немис жамоаси учрашувнинг сўнгги дақиқаларида баҳс тақдирини ўз томонларига оғдира олишди.
“Қироллик клуби” 1/8 финалда дастлабки учрашувни ўз майдонида, жавоб ўйинини сафарда ўтказади.
Гуруҳда иккинчи ўрин билан кифояланган бўлсада, “Реал”нинг эҳтимолий рақиблари у қадар даҳшатли эмас. “Арсенал” ва “Ювентус” бу борада энг жиддийлари. Балки “Монако” ҳам ҳозирги ҳолатини сақлаб қола олса, жиддий рақибга айлана олиши мумкин.
“H” ГУРУҲИ ЕЧЛда “Барселона”, “Атлетико” ва “Реал”нинг ЕЧЛ гуруҳ босқичидан чиқиши одатий ҳол бўлса, “Севилья”га бу борада сўнгги йилларда омад юз ўгирмаётган эди. Севильяликлар ҳар сафар гуруҳда учинчи ўрин билан кифояланар ва Европа лигасига ўтиб, у мусобақани ютиб кетаверарди. Бу сафар бошқарувда Унаи Эмери йўқ. Сампаоли эса Европа лигаси билан кифояланишни истамади.
“Севилья” гуруҳ ўйинларини ишончли бошлади. 5-турга қадар гуруҳда етакчилик ҳам қилди. Ўз майдонида “Ювентус” билан кечган баҳсда ҳакамнинг хатолари қурбонига айланди ва барча масалани охирги турда ҳал қилишига тўғри келди.
Андалусияликлар сўнгги турда “Лион”дан икки тўп фарқи билан мағлубиятга учрашмаса бўлди эди. Ла Лига жамоаси бу вазифани уддалади ва гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб, нуфузли мусобақанинг плей-оффига йўл олди.
Хорхе Сампаоли шогирдлари 1/8 финалда дастлабки учрашувни ўз майдонида, жавоб ўйинини сафарда ўтказади.
Шахсий кўрсаткичлар: Ла Лига вакиллари етакчи ЕЧЛ гуруҳ ўйинлари баҳсларида футболчиларнинг шахсий кўрсаткичлари бўйича ҳам Ла Лига вакиллари етакчиликни қўлга олишган.
Тўпурарлар баҳсида “Барселона” етакчиси Лионел Месси 5 учрашувда 10та гол уриб, яққол пешқадам бўлиб турибди. Кейинги ўринларда 5тадан гол билан Эдинсон Кавани (ПСЖ) ва Роберт Левандовски (Бавария) бормоқда.
Ассистентлар баҳсида Неймар (Барселона) 7 голли пас билан етакчи. Кейинги поғонани 5 голли пас билан Усмон Дембеле (Боруссия Д) эгаллаб турипти.
Барча иштирокчилар Умуман, бу йилги баҳсларда плей-оффга деярли барча гуруҳларда фаворит саналган жамоалар йўл олишди. Бу эса 1/8 финалида барча учрашувлар қизиқарли ўтишини таъминлайди.
ЕЧЛ 1/8 финалига Ла Лига жамоалари йўқотишсиз йўл олдилар. Англия ва Германиядан учтадан, Франция, Италия ва Португалиядан иккитадан жамоа плей-оффда қатнашади.
ЕЧЛ 1/8 финалига қуръа ташлаш маросими 12 декабр куни соат 16:00да бўлиб ўтади.