Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор 1-3 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Лутфулло Турсунов

Ла Лига бўйича эксперт

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ла Лига дардига ташхис: “Техноаллергия”

Баҳо:
+0; -0

Охирги вақтларда Ла Лига ва Испания кубоги ўйинларида ҳакамлик билан боғлиқ можаролар асосий мавзуга айланиб боряпти. “Барселона”нинг “Бетис” дарвозасига киритган голи ҳисобга олинмаслиги бутун дунё муҳокама марказида бўлди. Ҳатто, Каталониянинг Sport нашри тўп дарвоза чизиғини 57 см.га кесиб ўтганини аниқлади ва голни аниқлаш технологиясини зудлик билан жорий этилишини талаб қилди.

Ла Лига президенти Хавьер Тебас вазиятга дарҳол муносабат билдириб, голни аниқлаш технологияси жуда қиммат экани ва у ҳали бери Испанияда жорий этилмаслигини айтди.

Ўзи Испанияда технологиялардан фойдаланишга қўрқув бор. Аниқроғи хоҳиш йўқ. Инглизларни консерватив халқ деймиз, аммо футболда биринчилардан бўлиб уларда технологиялардан фойдаланиляпти. Испанияда эса бу борада мавҳумлик ҳукмрон. Голни аниқлаш технологиясини қўятурайлик, балки ростдан ҳам бу технология Ла Лигага ҳали қимматлик қилар. Ҳарқалай бу лигада АПЛчалик молиявий қудрат йўқ. Аммо бошқа бир жиҳатда ўзгариш қилинмаса бўлмайди. Бу ўзгариш молиявий харажат талаб этмайди ҳам. Гап низоли вазиятларни ўйиндан кейин видеотакрор орқали таҳлил этиш ҳақида кетяпти.

Испания чемпионати ва Кубок ўйинларида нопрофессионал ҳатти-ҳаракатлар, хунук ҳолатлар кўп учрайди. Ҳакамни кўзи илғамай қолган қўполликлар, рақибга атай зарба бериш, ҳақоратлаш, тупуриш каби ҳолатлар шунчаки жазосиз қолиб кетади. Футбол миллионлар ўйини. Уни болалар, аёллар томоша қилишади. Бўлажак ёш футболчилар улардан ўрнак олишади. Шу жиҳатдан футбол имкон қадар тоза ўтиши керак.

Испания кубоги чорак финалининг “Реал” ва “Сельта” ўртасидаги учрашувида мезбонлар сардори Серхио Рамос “Сельта” ҳужумчиси Яго Аспасни ҳақорат қилиш билан бирга, унга тупуриб юборган.

Бундай хунук ҳолат Рамос иштирокида аввал ҳам содир бўлган. 2012 йили Мадрид дербисида “Атлетико” ҳужумчиси Диего Коста иккиси бир-бирини тупуги билан “сийлаганди”. Яширин қўполликлари ўз йўлига, аммо бундай “қилиғи” Мадрид клуби ва Испания терма жамоаси сардорига ярашадиган иш эмас. Диего Костанику гапирмаса ҳам бўлади. Испанияда унинг кўрсатмаган ҳунари қолмаган. Ва ҳар сафар жазодан қутилиб қолган. Видеотакрорлар орқали бемалол жазо тайинлаш имкони турганида Ла Лига раҳбарияти бу тизимни жорий қилмаяпти. Қўполлик ёки майдондаги ифлослик ҳакамнинг қайдномасига тушмадими, бўлди, ҳеч қандай жазо қўлланилмайди. Қоида шунақа. Ҳакам эса ё ростданам кўрмай қолади ёки кўрмасликка олади ўзини. Бу нимага олиб келди?

Диего Коста АПЛга бориб ўз қилиқларидан тийила олмади. Ўрганган кўнгил. Ва бир-неча бор ўйиндан сўнгги видеотаҳлилга кўра узоқ муддатли дисквалификацияларга дучор бўлди. У энди қилмишлари учун жазосини оляпти. Ла Лигада фаолиятини давом эттираётган “қитмир”лар эса ҳунарини кўрсатишда давом этяпти.

Рамос ва Аспас ўртасидаги хунук ҳолатни унутиб улгурмасимиздан, ўтган турда “Атлетико” сардори (сардорларга нима бўлган ўзи?) Диего Годин ва “Алавес” ҳужумчиси Дейверсон ўртасида бу ҳолат такрорланди.Ҳакам яна кўрмай қолди. Аммо бутун дунё кўрди жирканч вазиятни.Картинки по запросу Deyverson Godin y escupió el uno al otro

Ўйиндан сўнг ўша ҳакамлар бригадаси ҳам, қўмитаси ҳам кўрган бўлса керак. Аммо Испанияда консерватизм: ҳакам қайдномада қайд этмадими, айбдор жазоланмайди. Катта эҳтимолки, бу сафар ҳам шундай бўлади. Эрта бир кун ўйинда футболчилар яна шундай қилишдан ўзини тия олмайди. Фақат ҳакамнинг кўзини шамғалат қилишса бўлди. Жазосиз юраверадилар.

“Реал Сосьедад” ва “Барселона” нинг Кубокдаги биринчи ўйинидан сўнг, басклар футболчиси Ильярраменди ҳакам Мессини четлатиши керак эди деб фикр билдирди. Агар ростдан ҳам ҳакам вазиятга эътиборсиз қараган бўлса, ўйиндан сўнг ҳакамлар қўмитаси видеотакрорга кўра ўз ҳукмини чиқарса бўлмайдими? Айбдор деб топса, футболчини жазоласин.

Англияда бундай тажриба аллақачондан бери қўлланилади. Луис Суарес шу тизим орқали кўп бора жазоланганди. “Барселона” уни сотиб олишда шартнома бандига “тишламаслик” шартини қўйганлиги ҳақида ўқигансиз. Агар АПЛда Суарес қилмиши учун жазосиз юрганида “Барса” бунга эътибор бермасди, эҳтимолки, Суарес Ла Лигада ҳам бир-икки рақибининг “бўғзидан” олган бўларди. Ўтган икки мавсумдан бери у бунга жазм этмади ҳарқалай. Аммо жиззакилик, қитмирлик футболчининг қонида бўлади. Суареснинг яширинча тирсак уришлари, қўполлиги баъзида эътибордан четда қолади. Бу ишини у ҳамон ҳакамга билдирмасдан давом эттириб келяпти. Бунақа мисоллар жуда кўп. Табиийки, уларнинг ҳаммаси жазосиз қоляпти. Яхшиликка олиб келмайди бу.

Киритилган сана: 31.01.2017 18:03. Ўкилди: 12095 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик