Бугун 25 апрель, 2026 йил, шанба.

      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 26.04.2026 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 26.04.2026 19:15
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Эльче
      • 26.04.2026 21:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 27.04.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Сельта
  • Суперлига
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • 1:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче
      • 26.04.2026 15:30
      • Фиорентина
      • -:-
      • Сассуоло
      • 26.04.2026 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Комо
      • 26.04.2026 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Интер
      • 26.04.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Ювентус
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 9 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор 1-3 Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Лутфулло Турсунов

Ла Лига бўйича эксперт

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Катта йўқотиш: “Архитектор” “Севилья”ни тарк этди

Баҳо:
+0; -0

Рамон Мончи бутун футболчилик даврини “Севилья”да, доимий иккинчи дарвозабон ролида ўтказган. Майдондаги фаолиятини тугатгач, клуб уни ўз тизимида олиб қолди. Мончи 1999 йилдан техник директор вазифасида ишлай бошлади. У пайтларда клуб оғир аҳволда қолган, қарзларга ботиб, Примерадан Сегундага равона бўлган эди.

Рамон Мончи тез орада техник директор вазифасини спорт директорлигига алмаштирди ва клуб академиясини, скаутлик тармоғини ривожлантиришга жиддий киришди.

Клубда вазият бутунлай ўзгарди. Академияда 400дан ортиқ бола тарбияланадиган  бўлди. Бора-бора Испаниянинг энг яхши академияларидан бирига айланди. Унинг мактабидан Хосе Антонио Рейес, Серхио Рамос, Диего Капел, Хесус Навас, Антонио Пуэрта ва Алберто Морено каби тарбияланувчилар етишиб чиқа бошлади.

Бироқ Мончи кўпроқ скаутлик қобилияти орқали шуҳрат қозонди. У излаб топган нотаниш ном ҳеч қанча вақт ўтмай, юлдузга айланар ва гранд клубларга йўл оларди. Унинг спорт директорлиги даврида “Севилья” бундай “топилма”лар эвазига нафақат йирик турнирларда совринларга эга чиқди, балки уларни сотиш орқали 200 миллион евродан ортиқ фойда кўрди.

Мончининг 10та муваффақиятли топилмаси:

10. Гжегож Криховяк («Реймс» — «Севилья» — «ПСЖ»)

Криховяк 2014 йили французларнинг «Реймс» клубидан 4,5 миллион евро эвазига харид қилинганди. Польшалик футболчи тез орада клубнинг асосий ўйинчисига айланди. “Севилья” таркибида Европа Лигасини икки бор қўлга киритди. Ёзги транферда клуб уни ПСЖга сотди ва қарийб 30 млн. евро ишлаб олди.

9. Алеиш Видаль («Альмерия» — «Севилья» — «Барселона»)

2014 йили «Альмерия»дан 3 миллион еврога сотиб олинган Алеиш Видаль дастлабки мавсумдаёқ ажойиб ўйинлар ўтказиб, «Барселона» эътиборига тушди. “Севилья” уни 18 миллионов еврога пуллади.

8. Жоффре Кондогбиа («Ленс» — «Севилья» — «Монако»)

Айни пайтда «Интер» футболчиси ҳисобланган Кондогбиа «Севилья»га французларнинг «Ленс» клубидан 4 миллион евро эвазига олиб келинганди. «Севилья» либосида атиги бир мавсум тўп сурган футболчи грандлар эътиборига тушди ва 2013 йили 20 миллионов евро эвазига «Монако»га жўнатилди.

7. Сейду Кейта («Ленс» — «Севилья» — «Барселона»)

Кейта ҳам 2007 йили «Ленс»дан 4 миллион еврога харид қилинганди, бир йил ўтиб эса, Гвардиола уни 14 миллионов евро эвазига «Барселона»га олиб кетди.

6. Кевин Гамейро («ПСЖ» — «Севилья» — «Атлетико»)

Гамейронинг трансфери “Севилья”га 7 миллион еврога тушганди. «ПСЖ»да асосий таркибга кира олмаган футболчи Андалусияда порлади.  Жамоасининг муҳим ютуқларини таъминлаш билан бирга, грандлар эътиборига тушди. Ёзги трансферлар ойнасида “Атлетико” бу футболчи учун қарийб 40 миллионов евро сарфлади.

5. Луис Фабиано («Порту» — «Севилья»)

Бразилиялик ҳужумчи 2005 йили 3 миллион евро эвазига «Порту»дан олиб келинганди. Олти мавсум давомида Фабиано «Севилья» либосида 225 ўйин ўтказди ва 106 гол муаллифи бўлди, клуб афсоналари сафига кирди.

4. Жулио Баптиста («Сан-Паулу» — «Севилья» — «Реал Мадрид»)

Баптиста «Севилья»га 2003 йили олиб келинди. Футболчи учун Бразилиянинг «Сан-Паулу» клубига 3 миллион евро тўланди. Баптиста ҳам андалусларнинг юлдузли футболчисига айланди ва Мадриднинг “Қироллик клуби” эътиборига тушди. «Реал» у учун 20 миллион евро тўлади.

3. Карлос Бакка («Брюгге» — «Севилья» — «Милан»)

2013 или 7 миллион еврога харид қилинган колумбиялик ҳужумчи билдирилган ишончни тўла оқлади. Клубга ўзининг муҳим голлари билан муҳим совринлар келтирди. Унинг ҳам кетиш пайти келди. Карлос Баккани ўз сафига қўшиб олиш учун «Милан» 30 миллион евро сарфлашига тўғри келди.

2. Иван Ракитич («Шальке» — «Севилья» — «Барселона»)

2011 йили Мончи “Шальке”дан кўпчиликка нотаниш Ракитични «Севилья»га олиб келди. Яна ўша сумма – атига 3 миллион евро эвазига. Уч йиллик фаолиятидан сўнг, хорватиялик футболчи «Барселона» билан шартнома имзолади. «Севилья» унинг трансферидан 18 миллион евро ишлаб олди.

1. Дани Алвес («Баия» — «Севилья» — «Барселона»)

Дани Алвес 2002 йили Бразилиянинг «Баия» клубидан топиб келинади. Трансфер суммаси атига 800 минг евро тушганди. 2008 йилда эса ҳимоячи «Барселона»га 35 миллион еврога сотилади.

"Биз ҳали деярли танилмаган ва ўрта ривожланиш босқичида бўлган футболчиларни харид қиламиз. Сўнг эса уларни юлдуз даражасига кўтариб, сотиб юборамиз. Биз футболчилардан пул келтириш модели бўйича ишлаймиз. Бироқ бу натижаларимизга салбий таъсир кўрсатмайди. Шунинг учун услубимиз мухлисларимизни ҳам қониқтиради” – дейди Мончи.

Албатта, Мончининг ҳар бир топилмаси ҳам муваффақиятли чиқавермайди. Ахир, хатоларсиз ишлашнинг иложи йўқ.

Рамон Мончининг ажойиб карьераси дунёнинг гранд клублари эътиборини тортмай қўймади. “Барселона” ўтган мавсумда унга жиддий таклиф билан чиқди. "Зенит", "Бавария", МЮ, “Реал”... У эса барча таклифларни бирин-кетин рад этди.

У худди футболчилик даврида бўлганидек фақат “Севилья”да фаолиятини давом эттирадигандек эди. Лекин ўтган ҳафтада у Андалусиядан кетишини эълон қилди. Клуб ҳам тасдиқлади буни.

“Севилья” катта йўқотишга учради. Мончи нафақат Андалусияни, Испанияни ҳам тарк этиш арафасида. Хабарларга кўра, у Италиянинг “Рома” клуби билан келишиб қўйган. Агар шундай бўлиб чиқса, фақатгина севильяликлар учун эмас, бугун Ла Лига учун жиддий йўқотиш бўлади бу.

Киритилган сана: 03.04.2017 17:03. Ўкилди: 12414 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик