Мамлакатимизда болалар футболини кенг миқёсда ривожлантириш устувор масалалардан бирига айланиб бормоқда.
Болалар спорти, хусусан, болалар футболини ривожлантириш – келажакни ўйлаб қилинган олижаноб иш Ўзбекистонда Юртбошимизнинг ташаббуси билан амалга оширилмоқда.
Ҳамма нарса болаликдан бошланади. Боланинг соғлом бўлиб вояга етиши, иқтидори ва қобилиятини номоён эта олиши орқали жамиятда ўз ўрнига эга бўлиши учун унга бериладиган тарбия ўта муҳим омил саналади.
Серқуёш юртимизда болалар футболининг кундан-кунга оммалашиб, ривожланиб бораётгани - "Умид ниҳоллари", "Футболимиз келажаги", "Болалар лигаси" футбол мусобақаларининг ўтказилиши ва Олий лига клублари академияси тарбияланувчилари ўртасида чемпионатларнинг ўтказилиши - бу айни ҳақиқатдир.
Ўсиб келаётган ёш авлоднининг жисмоний ва маънавий саломатлигини шакллантириш, соғлом турмуш тарзига интилиш ва спортга, айниқса, футболга меҳр-муҳаббатини сингдириш борасида шарт-шароитлар яратиб бериш, Ватанга садоқатли баркамол авлодни тарбиялаш, болалар орасидан истеъдодли футболчиларни танлаб олиш - биз футбол мутахассисларнинг вазифасига киради, албатта.
Биз мураббий-ўқитувчилар боланинг фақат футболга қизиқишини ҳисобга олиб қўймасдан, унинг келажакда иқтидорли-моҳир футболчи бўлиб вояга етишига ишонч ҳосил қилган ҳолда тарбиялаб боришимиз лозим.