Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Абдумажид Қодиров

Ўзбекистон футболи жаҳонда!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Ёшларимизнинг учинчи авлоди

Баҳо:
+1; -0

Ўзбек футболи 1991 йилдан, яъни мамлакат мустақилликка эришган даврдан бошлаб жадал суратларда ривожланиб келмоқда. 2012 йил - ўзбек футболи учун ёрқин хотиралар йили бўлди. Турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз қитъа миқёсида ўзларини муносиб кўрсата олдилар. Ўзбек футболида катта ҳажмда амалга оширилган ислоҳотлар ёшлар миқёсида ўз самарасини бермай қолмади. Ўзбекистон ёшлар терма жамоамизнинг биринчи авлоди 2003 йили БААда ва иккинчи авлоди 2009 йили Мисрда бўлиб ўтган U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этиб қайтганди.

2012 йилда Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоамизнинг учинчи авлоди эса қитъа мусобақасида кучли тўртликдан жой олди ҳамда 2013 йили Туркияда бўлиб ўтадиган U-20 ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиб, ҳозирги кунда ушбу мусобақанинг нимчорак финал босқичига йўлланма олганидан хабарингиз бор, албатта.

Ким нима деса десину, ҳақиқатдан ҳам сўнгги йилларда ўзбек футболи ривожи йўлида улкан ислоҳотлар амалга оширилди ва мана улар ўз мевасини бера бошлади.

2003 йил мустақил Ўзбекистон футболи тарихида янги саҳифа очилди. Сабаби айнан мана шу йилда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мамлакатимиз тарихида илк бора Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этди. Бу кичик мундиал Бирлашган Араб Амирлигида 27 ноябрдан 19 декабргача бўлиб ўтганидан хабарингиз бўлса керак деб ўйлайман.

Биринчи авлод ёшларимизнинг «кичик мундиал»да иштирок этган гуруҳдаги натижалари билан танишинг. Бош мураббий Виктор Борисов.

1-тур. Ўзбекистон - Мали 2:3 (1:1)
28.11.2003. Шаржа. Ал-Шаржа стадиони.
Бош ҳакам: Вилсон де Соуза (Бразилия)
Голлар: И.Иномов 18, А.Гeйнрих 63 - Диарра 4, Бeртe 51,Кулибали 90.
Ўзбекистон: И.Нeстeров, Ш.Раимқулов, Р.Қодиров (Н.Қўзибоев, 60), Я.Крушeлницкий (C), М.Ҳоликов, М.Саидов, А.Гeйнрих (И.Суюнов, 89), И.Зeйтуллаeв, Э.Магдeeв, М.Бикмаeв (Ж.Ҳасанов, 70), И.Иномов,

2-тур. Ўзбекистон - Аргентина 1:2 (1:0)
01.12.2003. Шаржа. Ал-Шаржа стадиони.
Бош ҳакам: Абду Диуф (Сенегал)
Голлар: А.Гейнрих 4 - Фeрнандeс 70, Кавeнаги 90-пенальтидан.
Ўзбекистон: И.Нeстeров, Ш.Раимқулов, Р.Қодиров,
Я. Крушeлницкий (C), М.Ҳолиқов (К.Тожиев, 75), М.Саидов, А.Гейнрих, И.Зeйтуллаeв, М.Бикмаeв (Э.Магдеев, 66), И.Иномов, И.Суюнов (Н.Қўзибоев, 74).

3-тур. Ўзбекистон - Испания 0:1 (0:1)
04.12.2003. Шаржа. Ал-Шаржа стадиони.
Бош ҳакам: Массимо Бузакка (Швейцария)
Гол: Иньeста 15.
Ўзбекистон: И.Нeстeров, Ш.Раимқулов (К.Боев, 86), Р. Қодиров, Я.Крушeлницкий (C), М.Ҳоликов, М.Саидов, А.Гейнрих, И.Зeйтуллаeв, Э.Магдeeв (Н.Қўзибоев, 34), М.Бикмаeв, И.Суюнов (Б.Ваҳобов, 76).

Энди сизларга 2009 йил Миср яшил майдонларида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатидаги гуруҳ натижалари ҳақида маълумот бериб ўтаман. 2009 йил 26 сентябрдан 16 октябргача бўлиб ўтган кичик мундиалда ёшлар терма жамоамиз «D» гуруҳида иштирок этган эди.

Иккинчи авлод ёшларимизнинг «кичик мундиал»да иштирок этган гуруҳдаги натижалари билан танишинг. Бош мураббий — Аҳмад Убайдуллаев.

1-тур. Гана - Ўзбекистон 2:1 (0:0)
26.09.2009. Исмоилия. «Исмоилия» стадиони.
Бош ҳакам: Алберто Ундиано Мальенко (Испания)
Голлар: Ш.Каримов 47, - 0:1. Р.Осеи 60, - 1:1. Д.Адийя 75, - 2:1.

Ўзбекистон: С.Қувватов, Ш.Аъзамов, Д.Эрматов, С.Мамадалиев (С.Шихов 72), Ғ.Ўрунов, Ш.Каримов (C), К.Тўраев (Д.Мирзаев 67), О.Қиличев (С.Мирзаев 78), М. Холмуҳамедов, Ж.Ҳасанов, И.Тўхтахўжаев.

2-тур. Уругвай - Ўзбекистон 3:0 (1:0)
29.09.2009. Исмоилия. Исмоилия стадиони.
Бош ҳакам: Роберто Розетти (Италия)
Голлар: Лодейро 28, - 1:0, Урретавиская 62, - 2:0, Гарсия 83, - 3:0.
Ўзбекистон: С.Қувватов, Ш.Аъзамов, Д.Эрматов, С.Мамадалиев, Ғ.Ўрунов, Ш.Каримов (C), С.Шихов (С.Отабоев 72), Д.Мирзаев (И.Нагаев 73), М.Холмуҳамедов, Ж.Ҳасанов (С.Мирзаев 87), И.Тўхтахўжаев.

3-тур. Ўзбекистон - Англия 1:1 (0:0)
02.10.2009. Сувайш. «Муборак» стадиони.
Бош ҳакам: Оскар Руиз (Колумбия)
Голлар: И.Нагаев 77, - 1:0, Тчумени-Нимели 88, - 1:1.
Ўзбекистон: С.Қувватов, Ш.Аъзамов, Д.Эрматов, С.Мамадалиев (C), Д.Мирзаев (С. Шихов 63), С.Мирзаев (К.Тўраев 48), О.Қиличев, М.Холмуҳамедов, З.Пиримов (И. Нагаев 69), Ж.Ҳасанов, И.Тўхтахўжаев.

Биз барчамиз мамлакатимиз ёшлар терма жамоаси қайд этаётган натижаларнинг секин-аста яхшиланиб бораётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. 2003 йили футбол мухлислари Ўзбекистон термасининг ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига борганининг ўзигаёқ хурсанд бўлган эдилар. Мундиалда Виктор Борисов шогирдлари Испания ва Аргентина каби кучли рақибларга минимал ҳисобларда бой беришди. Биз буни муносибдай қабул қилган эдик.

2009 йил эса Аҳмад Убайдуллаев бошқарган ёшлар терма жамоаси Осиё вице-чемпионлигига эришди ҳамда Мисрдаги жаҳон чемпионатига йўл олди. Курраи-заминнинг бўлажак чемпионларидан муносиб мағлубият, футбол ватани Англия билан дуранг ва гуруҳдаги учинчи ўрин олдинга ташланган қадам сифатида баҳоланган эди ўшанда.

Ва ниҳоят, Туркияда бўлиб ўтаётган жаҳон чемпионатида Аҳмаджон Мусаев бошчилигидаги 20 ёшгача бўлган учинчи авлод ёшларимиз тарихда илк бора гуруҳдан кейинги босқичга чиқиб, бугун 2 июлда нимчорак финалда Европадан ташриф буюрган тенқурлари Греция терма жамоасига қарши чорак финалга чиқиш учун кураш олиб боришади.

Бу галги терма жамоамиздан барчамизнинг умидимиз катта. Улар рақиблардан асло чўчимасдан, ўз ўйин услубларини намойиш қилишмоқда. Греция ёшлар терма жамоаси илк марта бундай турнирда иштирок этди ва уларнинг гуруҳдан чиққанини юнонистонлик мухлислар катта муваффақият сифатида қабул қилишди. Бизнинг эса ёшларимизга нисбатан талабимиз кучли. Улар камида 2 йил аввал ўсмирлар терма жамоамиз Мексикада қайд этган натижани такрорлашлари лозим.

Катта футболнинг пойдевори болалар-ўсмирлар ва ёшлар футболида қўйилади. Ушбу тоифадаги болалар футболи тизимини биз замонавий талаблар даражасида ташкил этмоқдамиз ва келажакда албатта бунинг мевасини кўрамиз. Ва бизнинг миллий терма жамоамиз ҳам жаҳон чемпионатида доимий равишда иштирок этиб боришади деган умиддамиз, албатта.

Биз мухлислар ёшларимизнинг бугунги ўйинда ғалаба қозонишига ишониб қоламиз.

Киритилган сана: 02.07.2013 11:40. Ўкилди: 9748 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик