06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира. 07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира. 08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008. 09:00 Снукер. Третий раунд. 11:00LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция. 14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян. 14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян. 15:30 Снукер. Третий раунд. 16:30LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция. 19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour. 21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян. 22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян. 23:00 Снукер. Третий раунд. 01:00 Трейлраннинг. 01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира. 02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира. 03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин. 03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин. 04:30 Снукер. Третий раунд.
Ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама камол топишида жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни беқиёсдир. Шу боис, мамлакатимизда спорт, хусусан болалар спортини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири бўлиб келмоқда.
Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида бу борада амалга оширалаётган кенг кўламли ишлар замирида Ватанимиз равнақи, халқимизнинг порлоқ келажагига дахлдор юксак, эзгу мақсадлар мужассам.
Такидлаш жоизки, мамлакатимизда Болалар спортига, айниқса болалар футболига алоҳида эътибор қаратилмоқда, бу қувонарли ҳол, албатта.
Хабарингиз бор, яқинда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Ҳамдўстлик кубогида қатнашган ёшларимиз гарчи финалга чиқолмаган бўлсада, ўзларининг чиройли ўйинлари билан турнир мухлисларининг олқишларига сазовор бўлди. Ёшларимиз бу мусобақада ғолиб чиқиш-чиқмаслигида эмас, балким,энг асосийси шундай турнирлар орқали жаҳон чемпионатига жиддий тайёргарлик вазифасини ўтаб бориши ҳар томонлама фойдалидир, албатта. Ёш футболчиларимизнинг иштиёқига иштиёқ, ғайратига ғайрат қўшишига ишончимиз комил, улардан умидимиз катта.
2013 йил – ўзбек футболи учун энг муҳим йил бўлиб тарихдан жой эгаллайди, шубҳасиз. Сабаби Ўзбекистон миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиқиши учун яхшигина имкониятга эга. Фақат ана шу имкониятларни қўлдан бой бермаслик талаб этилади. Бунинг учун миллий терма жамоамизнинг мураббийлар штаби оқилона тактикалардан фойдаланиб, футболчиларимиз бош мураббий кўрсатган кўрсатмалардан тўғри фойдалана олсалар ва қолган учта ўйинда ижобий натижаларга эришсалар, кифоя, мен бунга ишонаман, албатта.
2013 йилда бизни, тўғрироғи, ёшларимизни ва ўсмирларимизни «кичик мундиал» кутиб турибди. Бу жаҳон чемпионатида Ўзбекистон МДҲ ва Балтиқбўйи давлатлар орасидан ягона вакил сифатида қатнашаётгани, юртимизда болалар футболига катта эътибор қаратилаётганининг яна бир бор исботидир. Давлатимиз мадҳияси жаҳон ареналарида янграши, кўнгилларимизда янада завқ бағишлайди.
Ўзбекистон – иқтидорларга бой давлат.
Юртбошимиз томонидан ёшларининг ҳар томонлама соғлом бўлиб улғайишлари учун барча шарт-шароитлар яратилиб берилган Ўзбекистонимизда чин иқтидор соҳиблари доимий эътиборда. Айниқса, эртанги кун эгалари бўлмиш болаларни спортга, айниқса футболга кенгроқ жалб этиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар жаҳон ҳамжамияти эътриофига сазовор бўлмоқда.
2013 йил спортчиларимизга, айниқса, футболчиларимизга омадли келишини чин дилдан тилаб қоламан.