Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [5815]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2611]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2573]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [2400]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [2320]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [1748]

АПЛ. «Манчестер Юнайтед» меҳмонда «Эвертон»ни мағлуб этиб, кучли тўртликка қайтди (Видеошарҳ) [1535]

Кэррик: «Биз нималарга қодир эканимизни кўрсатиб қўйдик» [1515]

«ПСЖ» Ямал учун 250 млн евро таклиф қилган эди — Лапорта тафсилотларни очиқлади [1477]

Кэррик Сульшернинг рекордини такрорлай оладими? [1441]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Блог

Абдумажид Қодиров

Ўзбекистон футболи жаҳонда!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Осиё кубоги-2015. Энди фақат Эрматовга мухлислик қиламиз

Баҳо:
+0; -0

Ўзбекистон миллий терма жамоамиз мусобақа билан хайрлашганидан сўнг, ўзбекистонлик ишқибозлар энди фақат ФИФА рефериси ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқарган ўйинларга мухлислик қилишадиган бўлишди. Бу ҳакамимиз ҳақида кўп ёзилсада, сўнги вақтларда кундан-кунга stadion.uz сайти сафига қушилаётган ёш мухлисларимиз учун айрим маълумотларни келтириб ўтишни лозим топдим.

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов 27 январь куни 33000 томошабинга мўлжалланган Ньюкаслдаги «Newcastle Stadium» стадионида бўлиб ўтадиган Австралия-БАА  терма жамоалари ўртасидаги ярим финал ўйинни бошқариб борадиган бўлди.

Эслатиб ўтаман, бунгача Равшан Эрматов Осиё кубогининг очилиш ўйинини — “А” гуруҳи вакиллари бўлган Австралия-Кувайт (ҳисоб: 4-1, 2та сариқ карточка кўрсатган), "С" гуруҳидан ўрин олган Қатар-Эрон (ҳисоб: 0-1, 2та сариқ карточка кўрсатган) 2-тур ўйинини ва "D" гуруҳидаги Япония ва Иордания (ҳисоб: 2-0, 4та сариқ карточка кўрсатган) терма жамоалари ўртасидаги ҳал қилувчи 3-тур ўйинни бошқариб борганди.

Ўзбекистонлик мухлисларининг нигоҳи яна бир бора Австралия томонларга, аниқроғи Ньюкасл шаҳрига қаратилган бўлса ажаб эмас. Чунки, ҳамюртимиз ярим финал учрашувни айнан ушбу стадионда ўтказади.

Расмий номи: Ньюкасл, Янги Жанубий Уэльс.
Стадион номи: «Newcastle Stadium». 
Сиғими: 33000.
Очилган йили: 1970 йил 10 апрель.

Ушбу стадионда иккита гуруҳ босқич ўйини бўлиб ўтди.

1-тур, 12 январь, 2015. “D” гуруҳи Япония - Фаластин (4-0)
3-тур, 17 январь, 2015. “А” гуруҳи Уммон - Кувайт      (1-0)

30 январь кунги 3-ўрин учун учрашуви ҳам ушбу стадионда бўлиб ўтишини таъкидлаб ўтиш жоиз.

Шунингдек, Равшан Эрматов Осиё кубоги финал босқичида саккизта учрашувини ўтказиши билан бошқа ҳакамлардан ажралиб турибди. Сешанба кунги ўйин ҳамюртимиз учун қитъа чемпонатларидаги 9-ўйин бўлади.

2004 йил. Хитой. БАА-Ж.Корея (23 июль).
2011 йил. Қатар. Ироқ-Эрон (11 январь), С.Арабистони-Япония (17 январь) — гуруҳ ўйинлари, Эрон-Ж.Корея (чорак финал, 22 январь), Япония-Австралия (финал, 29 январь).

Ҳамюртимизга мухлислик қилишни давом этамиз ва Осиё кубоги-2015 финалини бошқаришни ҳам тилаб қоламиз.

P/S. Мусобақа ташкилотчилари Австралия терма жамоасини «А» гуруҳида фақат 1-ўринни эгаллайди, дея ҳаддан ташқари ўзларига ишонишганми, у ёғини билмадим-у, лекин улар гуруҳда 2-ўринни олиб, мана шу кичик стадионда мезбон жамоа – Австралиянинг ярим финалда ўйнашини хаёлигаям келтирмагани, қизиқ ҳолат. Бу эса мусобақа ташкилотчилари учун катта муаммога айлангани бор гап. Сабабини эса барчангиз билсангиз керак, албатта.

Абдумажид Қодиров тайёрлади.

Киритилган сана: 25.01.2015 11:56. Ўкилди: 9982 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.