|
ЖАВОБ: Салом. Қўшиламан, бу мавзу блефга ўхшаб боряпти ва баъзи баёнотлар фақат кулгига замин яратяпти.
Лекин бошқа тарафдан, у одамлар шунчаки ярим йўлда қолиб кетмасалар керак, фақат асосий мақсад яширинлигича қолмоқда.Менга битта версия ёқди - "фейр плей" қонунини четлаб ўтиш. "Анжи", "Зенит" каби жамоаларни УЕФА нинг фейр плей текшируви қийнаб қўйиши табиий, тўғрими? Яъни қилинаётган сарфлар футбол даромадларидан ошиб кетмаслиги керак. Миллер нима қилади? Бошқа чўнтагидаги қайсидир компания билан Лиганинг транслациялар ҳуқуқини катта пулга сотиб олади. Ўша сумма айланиб келиб, клубларга энди "ҳалол" йўл билан қайтиб келади. бу ерда пул фақат Миллерники эмас, бир нечта клубларники ҳам бўлиши мумкин. Натижада клуб бир неча миллион футбол даромадига эга бўлади - сарфлар учун йўл очилади.
Энг ёмони кейинги келадиган савол: Нега Миллер шу ишни ҳозир қилиб қўя қолмаяпти? Албатта, ўзи учун бегона лигага шунча пул тикишни истамайди. Демак янги лига унинг "ўз лигаси" бўлиши керак. Хуллас шу ва шунга ўхшаш мақсадлар учун мухлисларнинг айтайлик, "ДинамоК-Спартак" бахсига булган согинчдан фойдаланишлари яхши эмас. Жавоб берилган сана: 22.02.2013 11:50
|