|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Иложи бўлса, саволни сал қисқартириброқ беришга ҳаракат қилинг.
Агар сизни қониқтираётган ва рус шарҳловчилардан фарқи сезилмаётган бўлса, муаммо йўқ, бемалол кўраверинг. Бошқа кимдир, ёқмаяпти, дейди, шу холос.
Бошқа фикрларингизга келсак:
НТВ Плюсда масалан, ҳар бир шарҳловчи бир ҳафтада нари борса, иккита футболни шарҳлайди. Менимча, ўзимизникилардаям бунақа имконият бор.
Чархланишга келсак, Спорт ТВ бу миллионлаб аудиторияга эга бўлган телеканал, кимнидир чархлайдиган тажриба майдончаси эмас. Аввало чархланиб, тайёр бўлган кейин микрафон қаршисига келиши керак. Мен уларнинг шарҳловчилик қобилиятига тил текиза олмайман, сабаби, мен ўзим микрафон ушламаганман қўлимга. Лекин янграйдиган баъзи фикрлар томошабин сифатида асабни ўйнайди, бу алоҳида масала.
- Гарет Бэйл ўтган йили танҳо юлдуз эди, бу йили юлдузлар кўпайиб кетди "Тоттенхэм"да
- 100 фоиз пенальти! Лекин ҳакам бермасдан тўғри қилди.
ва ҳоказо.
Нима қилиш керак? Катта ўзгариш, кичик ўзгариш, переворот, революция, ихтиро керак эмас, шунчаки, шарҳловчиликка ишга шарҳловчиликка қобилияти борларни олиш керак. Бу ҳар қандай ташкилотда амал қиладиган оддий ва тушунарли қоида. Бунга амал қилмасдан, танқидларга жавобан "жигар"ни кўрсатишнинг кераги йўқ. Жавоб берилган сана: 10.03.2013 13:43
|