|
ЖАВОБ: Тактика ва схема бўйича албатта таркибга қараб ўзгариб боради, Фергюсоннинг асосий ютуғи ҳам, замон билан ҳамнафас эканидир. 2) Диктатура - бу ҳам, йиллар эвазига ҳосил бўлган авторитет. Бундай услубни балки кўп мураббийлар орзу қилишади, лекин Фергюсоннинг ютуғи, унда бу шароит ҳам бор. 3) Футболчиларнинг тактик жиҳатдан жамоага қарам экани. Менимча. Ўйин асосан импровизация эмас, тартибли ва белгилаб қўйилган геометрия асосида ташкил қилинади. Валенсия ҳадеб қанотга бориб, ҳеч нарсани ўйламасдан тўпни тепиб юбораётгани савиясизликдек туюлиши ва камбаҳал туюлиши мумкин, аммо МЮ айнан кросслар эвазига жуда кўп гол киритяпти. Валенсия каби ўйинчиларнинг фойдаси эпизодлар (бу борада у Сильва ёки Матадан нақадар орқада) эмас, айнан уюштириладиган босимдир. Тактик қарамлик, яъни тайёр услубга ўйинчилар танланишида яна бир иллюзия бор - МЮ таркибида мунтазам майдонга тушадиган кўп ўйинчилар бошқа топ жамоаларда ҳатто захирада ҳам туша олмасликлари мумкин. Мана, Нани, уни сотиш нияти яширилмаяпти, лекин жиддий таклифлар у қадар кўп эмас. Умуман МЮ дан кетиб, топ савияда ўйнашда давом этган ўйинчилар бармоқ билан саноқли.
Узр мақола бўпкетди. Ва охиргиси - сақич :))) Жавоб берилган сана: 29.12.2012 17:34
|