Turonia
|
САВОЛ: Balkim Xorazmga sizga o'xshaydigan strategik fikrlay oladigan kishilar kerakdir, deyman goxida. Xorazmda futbolni juda sevishadi, deyarli xar bir maktabda futbol jamoalari mavjud. Xar yil futbol to'garaklari o'tgaziladi. Xozarasp, Xiva, Shovot, Bog'ot, Urgench, Gurlang, va Xonqa tumanlarida futbol maktablari xam bor. Xorazmga keying 4-5 yil ichida mutaxassislar turli mamlakatlardan kelib malakar berib ketishdi. Yaponiya, Germanya, Ukraina, Aljir va Turkiya kabilardan 50 dan ortiq. Endi savol: Nega Xorazmda Oliy Ligada xech kim yo'q naxot xammasi "iqtisod"ga borib taqalsa?
Савол берилган сана: 03.12.2012 01:33
|
|
ЖАВОБ: Ҳа, иқтисодга бориб тақалади. Асосийси, бизда пулнинг эгаси, уни сарфловчи ва бевосита футбол кишилари учта алоҳида тизимни ташкил этишади. Кесишув нуқталари жуда кам.
Афсуски ўзбек футболида ўзига яраша кучли, томошабоп, мухлисларга ёқадиган (чемпион бўладиган демаяпман) барқарор футбол жамоасини бир йил ушлаб туриш учун қанча пул кетишини ҳеч ким билмайди. Тўғри, ўзига яраша ставкалар, сметалар бор, шунга мал клинади, аммо бу сметалар етарлича бурттирилган бўлиши мумкин. Йўқ, қандайдир қинғирликлар ҳақида гапирмаяпман, айнан мутахассисларнинг етишмовчилиги туфайли. Ички ресурслар, футбол мактабидан максимал фойдаланилмайди, узоқ муддатли режалар амалга оширилмайди ва ҳоказо. Бу эса хомийларни ҳам бездиради. Ҳозир дунёнинг энг кучли жамоасига бир қаранг - майдонда 11 нафар ўз тарбияланувчисини туширмоқда. бу дегани трансфернинг ўзида бир неча юз миллион иқтисод қилиш, тўғрими? Айтмоқчиманки, кўп клубларимизда айнан футбол устида ишлаш орқали маблағ тежашда муаммо бор. Жавоб берилган сана: 03.12.2012 15:58
|