|
ЖАВОБ: :))))
Яхши қарор, "Бавария" ўз анъаналарига эга бўлган, доим ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган, кучли таркибга эга бўлган ва ЭНГ АСОСИЙСИ Пеп Гвардиолага қониқарли таклиф берган клуб. Яна нима керак? )))
Қўрқоқлик деганда нимани назарда тутдингиз? - "Гвардиола ўзининг мураббий эканини исботлаш керак"? Бу унга нимага керак?
У ўзининг кучли, ҳатто революционер мураббий сифатида аллақачон исботлаб бўлди. Уни мураббий эмас, Райкаарднинг жамоаси эди, жамоа чинданам кучли эди, дейдиганлар бекорларни бештасини айтибди - "чинданам кучли" жапмоалар кўп, ким бунақа жамоалар билан 16 та кубок ютяпти 3 йилда?
Масалан, Сиз бошқа жамоага ўтиши керак эди, деяпсиз, худди ФИФА12 ўйнаётгандек, у ерга ўтсин бу ерга ўтсин, деб фикр билдиришлар бўляпти. Демак у қаерга борса, ўша жамоа уни қабул қилишга тайёр эканда? Демак, уни ҳамма кучли мураббий сифатида тан олиб бўлибди-да? ))
Яна иккита жиҳатга эътибор қаратиш керак
1) Англияда "МЮ" да мураббий бор, "Челси" истаганда мураббийларни хайдаб солиши мумкин, "Сити"да етарлича муҳит йўқ, хўш қаерга бориши керак? "Бавария" бошқарув тизими, механизми бўйича анча барқарор, бу жиҳатдан "Барселона"га ўхшайди, Пепга айнан шу керак - футбол машғулотлари билан шуғулланиш.
2) "Бавария"даги босим бошқа жамоаларга нисбатан кам эмас, каттароқ. Мисол учун, у Бундеслигани юта олмаса, ҳамма айб Пепда бўлади, биринчи ўринга лойиқ жамоа билан чемпион бўлмади, қабилидаги эътирозлар бўлади. Яъни, "Бавария"да фақат Германия миқёсидаги кубокларни ютиш гуёки табиий ҳолдек қабул қилинади. Англияда, "кучли жамоалар кўп, менга 1-2 йил мухлат керак" деган гапларга асос топилаверади, лекин Германияда 2-ўрин гуё борини совургандек хулса уйғотади мухлислар учун. Бу худди пенальти тепишдек гап - урсанг, норма, уролмасанг, айбдорсан. Бу ерда қаҳрамон бўлиш учун ЕЧЛ ни ютишинг ёки қандайдир дахшатли футболни намойиш этишга мажбурсан. Агар Гвардиола чақириқдан қўрқадиган бўлса, бундан каттароқ чақириқ бўлиши мумкинми? Жавоб берилган сана: 18.01.2013 15:54
|