Famous
|
САВОЛ: Bayern - Бавария<br />
Xavi - Хави<br />
Texas - Техас...<br />
Аслида хамма ёкда мос равишда Байерн, Чави, Тексэс укилиб талаффуз килинади. Нега русларда, бизда бошкача укилади? Агар фарк кичкина булганда (мас, Moscow - Москау, Москва) ахамият бермаса хам буларди.
Савол берилган сана: 08.11.2012 16:10
|
|
ЖАВОБ: Бу жуда чуқур ва баҳсталаб мавзу. Фақат футболга тааллуқли эмас ҳам. Фамилия ёки атоқли отнинг келиб чиқиш тарихи қайси тилга бориб тақалса, ўшандек талаффуз қилиш керак, дейдиганлар бор, масалан Хави каталончасига Чави бўлади ва у каталон. Яна бир тоифа эса, ҳар бир мамлакат ўз тил анъаналаридан келиб чиқиб, талаффуз қилса бўлаверади, дейишади. Мисол учун, туркчада "Алтинтўп" (мисолни қаранг :)) деб талаффуз қилинади, аммо биз ўзбек тили кўпроқ "О" ҳарфига мослашган ва "Олтинтўп" талаффуз қилса бўлаверади. Айнан мана шундай баҳсли қарашлар мавжудлиги туфайли, ягона қоида қабул қилинмайди, шарҳловчи ёки нашр бир йўлни танлаб, ўз асосини келтириб тураверади. Эрон ва турк номлари кўпинча биз билан айни негизга эга экани учун қийинчилик туғдирмаслиги мумкин, лекин ғарб ёки шарққа келганда, мутахассислар меҳнатига мухтожмиз. Мисол учун корейсларда НГ товуши бор, русларда йўқ. Руслар Пак Жи Сунгни Жи Сун қилиб олишади, биз эса, аслида НГ товушига эга бўлсак-да, улардан кўчириб Жи Сун деб талаффуз қиламиз.
Шахсий фикрим: икки йўлдан ҳар бирини танлаганда ҳам, етарлича қўшимча билимларга ва ўзига хос база яратишга мухтожлик сезамиз. Ўзбек тилида мутахассислар томонидан база яратилиши керак. Юқорида айтганимдек, шу пайтгача русларга эргашдик, энди кимдир чиқиб, эргашмайлик, демоқчи бўлса, ўз варинтимизни мукаммал равишда ҳавола қилиши керак, Шарт! Йўқ, биз русчадан кўчирмаслигимиз керак, деб "Жи Сунг"га ўзгартириб, орқасидан "Пак Жи Сунг БАВАРИЯ га гол урди" деб турсак - бу нотугри. Ё ўз қоидамизни яратайлик ё бутунлай бир йўналишни танлайлик. Жавоб берилган сана: 08.11.2012 18:19
|