Lexus
|
САВОЛ: Ассалому Алайкум! Кахрамон ака, бу сайтда футбол тугрисида шунча куп савол-жавоб буладики, бундан футбол тугрисидаги билимларимиз ошяпти, бунинг учун сизларга катта рахмат. Лекин куйидаги саволларга хам жавоб бериб утсангиз хурсанд булардим: <br />
1) Айтингчи бирор-бир футбол уйини сизни кузда ёш билан томоша килишга мажбур этганми (кувонч ёки кайгу ёшлари билан)? Агар сир булмаса кайси уйин?<br />
2)Айтиб утганингиздек У.Хошимов, Ш.Холмирзаев, Тохир Малик домлаларни асарлари хар бир узбек укувчисининг калбидан жой олишига шубха йук. Уларнинг каторига С.Ахмад, У.Умарбеков, О.Ёкубов, Т.Мурод ва бошкаларни киритса булади. Лекин нахотки, Э.Хемингуэй, Мопассан,Маркес, Достоевский ёки Булгаковларнинг ижодлари сизни кизикиб укишга ундамайди? Менимча. Булгаковнинг "Уста ва Маргарита", Достоевскийнинг "Телба" ёки Маркеснинг "Танхоликнинг юз йили" асарлари жахон дурдоналаридан деб хисобласа булади, уйлайманки узининг аклий ва рухий бойлигини оширмокчи булган хар бир инсон ушбу китобларни укиши керак.<br />
3)Бир хафтада бадиий асар укиш учун неча соат вактингизни ажратасиз? Китоб хакикатдан хам инсоннинг хар кандай огир ёки кайгули кунида дуст эканига ишонасизми?<br />
P.S. У.Хошимовнинг "Янга" хикояси менга хам жуда ёкади, бу томондан дидимиз ухшаш экан. Яна С.Ахмаднинг "Киприкда колган тонг" киссасини укимаган булсангиз укишни маслахат бераман. Саволларим купайиб кетган булса узр, шунчаки билимли инсон билан фикр алмашишни яхши кураман.
Савол берилган сана: 15.11.2012 23:07
|
|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
1) Йўқ, унақаси бўлмаган.
2) Уларни ўқимамайман, тан олмайман деганим йўқ. Улар ростанам дурдона асарлар, фақат мен шахсий таъбимга кўра айтдим ва асосим бор. Биласизми, ўзининг хайвон ёки дарахтдан фарқ қилишини фахмлай олган ҳар қандай инсон умрининг қанчадир қисмини "инсон ва хаётни" англашга сарфлашга ҳаракат қилади. Ушбу асарлар фақат аиший эмас, айнан шу мавзуда, ўзликни англаш, хаёт ҳақида тушунчага эга бўлишда ёрдамчи бўлади, шунинг учун ҳам ғарбда жуда катта эътиборга қозонган. Ғарбда ўзликни англашда жуда катта ғоявий бўшлиқ бор - шарқни чалғитувчи моддиётга аллақачон эга чиққан, дин етарлича қониқтирмаяпти ва ҳоказо. Шунинг учун ҳам бу асарлар айнан ғарбда каттароқ резонанс келтириб чиқаради. У асарлардаги маишийлик ва сюжет мен учун бегона, ғоя эса... Масалан, оддий "Шайтанат"да учрайдиган муаллиф фикрлари ўша ғоялардан анча кучли, фойдали деб биламан.
3) Кўп ва давомли эмас. Кейин кўпинча илгари ўқиган асарларни ўқияпман. Жавоб берилган сана: 16.11.2012 12:24
|