Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Крестинин: «Болқонликлар янги жамоага жуда тез мослашади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугунги кунда Марказий Осиё футболида болқонликлар таъсири тобора ортиб бормоқда. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг элита лигаларида Сербия, Хорватия, Черногория ва минтақанинг бошқа давлатларидан келган 60 нафардан ортиқ футболчи тўп тепмоқда. Деярли ҳар бир клуб таркибида камида битта болқонлик футболчини учратиш мумкин. Нега бу йўналиш барқарор тенденцияга айланди ва нима учун Болқондан келган футболчилар янги муҳитга тез мослашмоқда? Бу ҳақда «Бунёдкор» клубининг собиқ бош мураббийи Александр Крестинин фикр билдирди.

— Марказий Осиё клубларида болқонлик футболчиларга қизиқиш нега доимий тус олди, деб ўйлайсиз?

— Бу тасодиф эмас. Шарқий Европа футбол мактаби руҳияти ва иш услуби жиҳатидан Марказий Осиё минтақасига анча яқин. Болқонлик футболчилар ҳаракатчан, рақобатбардош ва майдонда максимал натижа учун курашадиган ўйинчилар ҳисобланишади. Клублар улардан нима кутиш мумкинлигини яхши билади. Энг муҳими — улар янги жамоага тез мослашади ва майдонда дарҳол фойда келтира бошлайди. Кўп ҳолларда бундай футболчилар жамоада оддий легионер эмас, балки ўйинни етаклаб борадиган асосий фигурага айланади. Болқон футболи прагматик услуби билан ҳам ажралиб туради. У ерда асосий эътибор натижага қаратилган. Жисмоний тайёргарлик, интизом ва майдонда аниқ вазифаларни бажариш — бу мактабнинг муҳим жиҳатлари. Ривожланаётган лигалар учун айнан шундай профилдаги футболчилар жуда қадрланади.

— Сиз ўтган мавсум бошқарган «Хўжанд» клубига ҳозир сербиялик мураббий Милан Миланович бир неча сербиялик футболчилар билан келди. Улар жамоага тез таъсир кўрсата оладими?

— Эҳтимоли катта. Милановичнинг тажрибаси ва резюмеси жуда жиддий. Болқонлик мураббийлар турли шароитларда ишлашга ўрганган бўлади ва янги муҳит уларни осонликча издан чиқара олмайди. Улар жамоада тизим, интизом ва аниқ талабларни шакллантира олади. Шунинг учун ҳам бундай лигаларда уларнинг иш услуби тезда кўзга ташланади.

— Сиз «Хўжанд»ни бошқарган пайтингизда жамоада черногориялик Игор Вукчевич ҳам ўйнаган. Унинг мослашув жараёни қандай кечган?

— Профессионаллик борасида унга ҳеч қандай эътироз йўқ. Рост, баъзан майдонда ишлари юришмаган пайтлар ҳам бўлган. Уда имкониятлар етарлича эди, аммо атиги битта гол урди. Шунга қарамай, тўпсиз ҳаракатларда ва ҳужум чизиғида тўпни ушлаб туришда жамоа учун жуда фойдали иш қилди. Энг муҳими — у ҳеч қачон шароитдан шикоят қилмаган. Мен унинг оғзидан бирор марта салбий фикр эшитмаганман. Қийин вазиятларда ҳам у доимо: «Ҳаммаси яхши», деб жавоб берарди. Бу ёндашув кўплаб болқонлик футболчиларга хос.

— Сиз болқон футбол мактабини тез-тез тилга оласиз. Унинг асосий устунликлари нимада?

— Бу ерда энг муҳим омил — менталитет. Улар жуда мослашувчан ва ҳам шахсий ривожланиш, ҳам жамоавий ўйинни такомиллаштириш устида ишлашга тайёр. Болқонлик мураббийлар сабр-тоқат билан бутун жамоанинг даражасини оширишга ҳаракат қилади. Камроқ тайёргарликка эга футболчиларни ҳам жамоа стандартларига етказишга уринишади. Таълим тизими ҳам юқори даражада. Футболчилар маълум бир позицияга қаттиқ боғланиб қолмайди. Шу сабабли уларнинг аксариятида жиддий камчиликлар кўзга ташланмайди. Ёшлар футболида саралаш жараёни жуда жиддий. Шунинг учун профессионал футболга фақат ҳақиқатан тайёр ўйинчилар етиб келади. Бу эса уларнинг янги муҳитга тез мослашишида катта роль ўйнайди.

— Сиз ишлаган болқонлик футболчилар орасида энг кучлиси ким эди?

— Мен Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонда ишлаган давримда минтақадан келган кўплаб яхши футболчилар билан ишладим. Агар биттасини алоҳида ажратиш керак бўлса, сербиялик Игор Ивановични айтган бўлардим. У «Бунёдкор» сафида ўйнаган. Жуда кучли футболчи ва ажойиб инсон. Майдонда деярли барча сифатларга эга: аниқ узатмалар, кучли зарба, ўйинни ўқиш қобилияти. Унинг ҳар бир қарори ўйлаб қилинган бўлади. Шунингдек, у миллий жамоа даражасида ҳам ўйнаган — бу эса унинг салоҳиятини кўрсатади.

— Сиз инсон сифатидаги фазилатларни ҳам таъкидлаяпсиз. Бу амалда қандай намоён бўлади?

— Уларнинг аксарияти очиқкўнгил ва ижобий кайфиятда бўлади. Майдон ташқарисидаги майда-чуйда масалаларга ортиқча эътибор бермайди, асосий эътиборни ишга қаратади. Менда ҳеч қачон футболчининг мослашуви узоқ давом этган ҳолат бўлмаган. Одатда бир неча ўйиндан кейиноқ у жамоага тўлиқ киришиб кетади. Икки ҳафтадан кейин эса худди бир неча йилдан бери шу ерда ўйнаётгандек туюлади.

— Бу мураббийларга ҳам тегишлими? Улардан кимлар билан алоқа қилиб турасиз?

— Мен Иван Бошкович билан алоқадаман. У анчадан бери Ўзбекистонда ишлаб келяпти. У ўз ишидан мамнун ва бу минтақада катта футбол салоҳияти бор, деб ҳисоблайди. Биз тез-тез Осиё футболининг ривожи ҳақида суҳбатлашиб турамиз. Бугунги кунда бу ерга Европа мутахассислари тобора кўпроқ келаётгани ҳам қизиқиш ортиб бораётганини кўрсатади.

— Яқинда Роберт Просинечки сиз етти йил бошқарган Қирғизистон миллий жамоасини қабул қилиб олди. У муваффақиятга эриша оладими?

— Буни олдиндан айтиш қийин. Мен, албатта, унга омад тилайман. У аллақачон футболчилардан ўз талабларини қатъий бажаришни кутаётганини айтди. Аммо бу ерда энг муҳим савол — ушбу талаблар футболчиларнинг реал имкониятларига қай даражада мос келишида. Мураббийда аниқ ғоя бўлиши мумкин, лекин уни майдонда амалга ошириш жамоанинг имкониятларига боғлиқ. Айниқса, энг юқори даражадаги футболга ўрганган мутахассис янги муҳитга келганда бу масала янада муҳим аҳамият касб этади.

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 08:00, 15.03.2026. Ўқилди: 939 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик