|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом. Чарчоқ испанларда бошқалардан кўпроқ бўлиши шубҳасиз, лекин бу ҳолат биринчи турданоқ эмас, кейинроқ бўй кўрсатиши керак, аслида. Муаммо бошқа жойда. Айни таркиб билан узоқ вақт ўйнаб, ютмоқчи бўлган Германия-94, Франция – 2002, Италия – 2010 ни эслаш мумкин, бу ерда савол, мағлубият сабабларини ахтариш эмас, вазиятни ўнглаш учун, уларга ўхшамаслик учун ечимлар борми, шуниси қизиқ.
Бир футбол мутахассиси испанларни “ов мушугидан уй мушугига айланиб қолиш” ҳолатига ўхшатди. Футболда “ўйнашни билиш” ва “ўйнаш” орасида катта фарқ бор.
Ўйнашни билиш – тўпга эгалик қилган пайтда ҳаракатланиш, тўп билан муомала қилиш, уни назорат қилиш, комбинациялар ташкил қилиш ва ҳоказо.
Ўйнаш – тўпсиз ҳолатда ҳам ҳаракат қилиш, тўпни қайтариб олиш учун курашиш.
Шубҳасиз. Испания ЖЧ да энг “ўйнашни биладиган” жамоа ҳисобланади. Лекин “ўйнаш” борасида муаммолар бор. Голландия билан ўйинда эътибор берган бўлсангиз, Испания деярли тўп учун шиддат кўрсатмади, юқоридаги ўхшатишга қиёсан айтганда, “овга чиқмади”. Бугунги Испания айнан мана шу жиҳати билан тўрт йил олдингиси билан фарқ қилади. Дел Боске эса, эскирган жамоага айнан мана шу хусусиятни беришга кечиккандек, гўё. У асосий таркибга Алба, Бускест, Хавиларни тушираётганда, уларнинг “ўйнашни билиш” хусусиятига урғу бериб юборди, “ўйнайдиган”ларни захирада қолдирди.
Бу гуёки асосларни натижага қамашга ўхшайди, тўғри, испанлар ҳисобда олдинда боришди, уни сақлаб қолишлари ҳам мумкин эди. Аммо бу муаммо барибир, кейинги ўйинлардан бирида чиқши мумкин эди. Масалан, худди шу ҳолатни 2 йилдан бери “Барселона”да кузатмоқдамиз.
Энди Дел Боске олдида икки йўл турибди. Биринчиси, таркибда овчилик хусусиятини ошириш, мавсум давомида “ўйнаган”, кўзи ёнган футболчиларни асосийга тушириш. Масалан, Хави ўрнига Иньеста қайтарилиб, қанотга Навас қўйилади. Бускест Коке билан алмаштирилади, Албани ўрнини Хуанфран эгаллайди, Мата туширилади ва ҳоказо.
Иккинчиси, худди тўрт йил олдингидек, футбочиларни йиғади ва “Сизларга ишонаман, вазиятни ўнглайсизлар ва кейинги ўйинларда ютасизлар” деган ва Испания жаҳон чемпиони бўлганди. Лекин эътиборга олиш керакки, ўшанда Испания деярли шу таркибда эди, ҳозир бу футболчилар 4 йил олдингидек “оч мушук” эмаслар. Тўрт йилга қаридилар ҳам. Улғаймадилар, айнан қаридилар. Голландияга қарши ўйинни ўша Швейцариядан учралган мағлубиятга солиштириб бўлмайди.
Жавоб берилган сана: 17.06.2014 13:36
|