|
ЖАВОБ: Салом.
Ёздаги тайёргарликни Мойес ўтказган бўлса-да, асосан танишув даври бўлган эди. Вазиятни ичкаридан ўрганиш учун бу етарли вақт эмас. Бунинг устига жуда кўп футболчиларнинг ёши ўтган, бу йил ўтган йилгидан кўра пастроқ ўйнашяпти.
Шунингдек, Мойесни оғир аҳволда қолдиришди. Масалан, Моуриньо ва Пелегрини ҳам янги жамоага келгандилар. Лекин уларга таркибни мустаҳкамлаш учун ўзлари таниган футболчиларни олиб келишга имкон бердилар. Пелегрини ҳам, Мауриньо ҳам юз миллиондан пул сарфлашди. Мойес атлаб қилган марказий ярим ҳимоячи ҳам, чап қанот ҳимоячиси ҳам олиб берилмади. Бу чизиқлар мавсумда МЮ да энг ёмон чизиқлар бўлганини, шунингдек, айнан Негредо, Навас, ЭтоО, Виллиан, Шюрле каби янги трансферлар мураббийларини оҳир дамда қувватлаганини унутмаслик керак.
Яна, жароҳатлар ҳаддан ташқари кўп бўлди. Мана, "Арсенал" 3-4 асосий ярим ҳимоячи йўқотгач, бир ой ичида 1-ўриндан 4-ўринга тушиб кетди, ҳатто, агар эртага "Сити"дан ютқазса, бешинчи ўринга ҳам тушиб кетиши мумкин. "Юнайтед"га ҳам мавсумнинг энг муҳим қисми ноябрь-декабрь- январьда жуда кўп футболчилар ёрдам бера олишмади.
Умуман муваффақиятсизликнинг сабаблари кўп, албатта, улардан бири, балки асосийси сифатида Мойесни ҳам тилга олиш мумкин. Мен фақат барча кулфатларнинг ягона айбдори сифатида мураббийни кўрсатишни истамаган бўлардим. Мойесга ишонаман, у ҳали ҳаммани ютади, дейишга биттаям асосим йўқ, бу ҳали номаълум. Аммо барча муаммони Мойесга боғлаб ҳам муаммо ечилмайди, бошқ муаммолар тилга олинмас экан, яқин йилларда мураббий алмаштиришга ўралашиб қолиниши мумкин. Бу эса яхши эмас. Жавоб берилган сана: 28.03.2014 17:13
|