|
ЖАВОБ: Инсоний мақсадлар, хаётий эътиқод нуқтаи назаридан, ноҳақлиги шубҳасиз. Футболчи ўйинни яхши кўиши керак. Бир ўхшатиш ёқди – яхши кўрган қизингизнинг отасига бориб, қизингизни қўлини сўрайман ва менга пул ҳам кўпроқ беринг” демайсиз-ку, ростанам қизни (футболни) севсангиз, тўғрими? Иккинчидан, бу ерда “Томь”да бўлгани каби, маошсиз ўйнаш эмас, миллионлаб ҳамюртлари тушида кўрмаган миллионлар ҳақида кетяпти. Ростанам, ўзининг нархини шундай деб ўйласа, ана, бориб кўрсин Европага. Ким ҳам чақиряпти уни? Айтайлик, унга бўлган талаб Халк ёки Витцелникидан анчагина паст, агар у ва Витцел “Реал”да ўйнашганда ҳам, бельгиялик футболчи Денисовдан кўп олиши аниқ эди. “Зенит”га меҳнаним кўп синган деб, кўп олишим керак дейиш хато, демак у ўша қизни яхши кўргандек “Зенит”ни яхши кўрмас экан)))
Иккинчидан, Денисов профессионал эмаслигини ҳам исботлади. Маош масаласи кўриб чиқилиши керак бўлса, у ўйнашдан воз кечмаслиги керак эди. Роналдуга ҳам нимадир ёқмади, аммо у барибир тушиб голлар уришни давом эттирди. Тевезнинг ҳолати бироз бошқача, у пулни эмас, мураббийнинг унга ишонмаётганидан хафа бўлганди. Хуллас, уни дублга эмас, узоқроққа ҳайдаб солиш керак. Афсуски, кескин қарор клублдаги бошқа маҳаллий футболчиларга таъсир кўрсатиши ва муҳим евромавсум олдидан муаммо катталашиб кетиши мумкин. Ўйлайманки, клуб шу тарафини ҳам ўйлаяпти, агар шу ҳолат май ойида бўлганида кескинроқ қарорларни ҳам кутишимиз мумкин эди
Жавоб берилган сана: 01.10.2012 14:19
|