|
ЖАВОБ:
Гапни футбол мактабларидан бошладик, сўнгги ўн йилда “Арсенал” мактабидан етишиб чиққан ва юқори савияда ўйнаётган футболчилардан фақат Эшли Коул холос. Яна Пеннант, Бентли каби футболчилар бор, эслашга арзимайди. Қайси фактларга асосланиб, “Арсенал” футбол мактаби ҳақида бу қадар юқори хулоса беряпсиз? Бу биринчидан.
Тўғри, “Арсенал”га тайёр юлдуз бўлмасдан келиб, шу ерда сайқалланган ва юлдузга айланган футболчилар кўп, бунинг биз тилга олаётган футбол мактабига алоқаси йўқ. Бу футболчилар асосий таркибга - Венгернинг қўл остига келишган. Бунақа ўлчовда Криштиануни бемалол МЮ тарбияланувчиси дея оламиз, тўғрими?
Василий Уткин уни Моуриньо билан қиёслаб, “Венгер гул ўстиради, Моуриньо эса чиройли букет ясайди” деб чиройли таъриф берганди. Лекин, Венгерда истеъдодни пайқаб, уни юлдузга айлантира оладиган ноёб, ҳечя кимда йўқ хислат бор, деган фаразга қўшилмайман - Арсен Венгернинг ёшларга кўпроқ эътибор бериши ва уларни жалб қилиб бориши унинг ютуғи эмас, услуби деб биламан Бу борада яққол устунлигини ҳам кўрмаганман – ҳамма бечора “Арсенал” юлдузларни кашф қилиши ҳақида тўлқинланиб гапиради-ю, аммо сўнгги уч йилда клуб икки нафар Франция чемпионати тўпурарини сотиб олгани ҳақида жим бўлишади.
Яъни жамоанинг омадсиз трансферлари ҳам етарлича бўлган, ёшларни ўйнатишда сон ва сифат жиҳатидан “Юнайтед”дан яққол орқада, трансферларга “Юнайтед”дан кўпроқ пул сарфлашади, лекин совринларга келгандачи?
Биласизми, мен бунақа солиштирмалар билан бирини иккинчисидан афзал кўришни истамайман. Мухлислик соврин билан ўлчанмайди. Қаердандир қанақадир симпатия пайдо бўлади, тамом бўлганингиз шу – энди буйруқ бериб ҳам бундай қутула олмайсиз. Яъни “Арсенал”га мухлис бўлиш учун, унинг “МЮ” дан ёки “Барселона”дан устун жиҳатларини қидириб ўтиришга мажбур эмассиз – ёқтирасиз тамом! Мухлисларнинг ўз жамоаларини устун жиҳатларини санаб, бошқалар билан тортишишларига тушуна олмайман, жамоаларни солиштириб, мухлисларни белгилаб берадиган алоҳида критерия йўқ. Венгернинг ўрнида Фергюсон бўлганида “Арсенал” кўпроқ соврин ютармиди? Балки. Аммо бу биз билган ва ёқтирадиган эмас, бутунлай бошқа “Арсенал” бўларди. Айнан бугунги “Арсенал”га шайдо бўлган мухлислар эса, бугун шартли “Ньюкасл”га, айнан ҳозирги Арсеналдаги хислатлар учун мухлислик қилаётган бўлардилар.
Жавоб берилган сана: 25.09.2012 16:36
|