|
ЖАВОБ: Салом.
1) Шунга ўхшаш гаплар эшитдим. Лекин айнан сўзма сўз бу даражада билишим учун, ўша суҳбат иштирокчилари билан жуда яқин алоқада бўлишим керак.
2) Бўлмаган гап. Журналистнинг вазифаси турли воқеалардан қандайдир ирим-сиримлар қидириб юриш эмас, сабаби бу икки воқеа ўртасида фарқлар тиқилиб ётибди.
Биринчидан, ўшанда Қосимов ростанам кетишни истаганди, Абрамовнинг кетиши ўз ихтиёри билан бўлмади.
Иккинчидан, Қосимов бу сафар терма жамоани бошқаришни хаёлига ҳам келтирмаётганди, Абрамов ўшанда терма ролига ўтиришни бутун вужуди билан истаётганди.
Учинчидан ва асосийси, Абрамов Эрон билан ўйиннинг эртасигаёқ бўшатилди. Қосимов эса, БАА билан ўйиндан сўнг, 1 ой ва 3 кун ўтибгина истеъфога чиққан. Яъни Қосимовнинг истеъфоси ўша натижага боғлиқ эмас, БАА билан ўйин ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган ўйин эди. Шахсий фикрим: шунчаки, ўша терма жамоа салкам бир йилдан бери иложсизлик ҳолатида эди, Малайзия билан ўйинни қўшмаганда, 6 ўйинда умуман гол кирита олмаганди. Жиддий мусобақаларга ҳали вақт бўлса-да, на таркибда на услубда янгилик кўраётгандик. Кечаги МТЖ мизда эса Эрон билан ўйингача ҳеч қандай муаммо йўқ эди.
Яна бир гап, Рауф Инилевв терма жамоаси ҳам Осиё Кубогида зўр ўйнаб, кейин 3-босқичниям кўтаринки руҳда ўтказган. Кейин тўртинчи босқичнинг дастлабки ўйинларини омадсиз ўтказгач, Қосимов уни алмаштирган. Балки мана шу ҳолат билан ўхшашликлар қидириб кўрармиз? Саволнинг биринчи қисмини ҳам эътиборга олсак, мана бу ерда ўхшашлик кўпроқ.
Жавоб берилган сана: 25.07.2012 12:15
|