|
ЖАВОБ: Салом. Тушунмадим, кимдир «мен – қосимовчиман” деса, бу унинг асвиясизлигини билдирадими? Мақолани ўқидим, менга ёқди.
Бир нарсани мухлислар тушуниши керак – мен Абрамовни, бошқаси Қосимовни ёқлаши, зинҳор, терма жамоа манфаатини пастга қўйишни билдирмайди. МТЖ – биз яхши кўрган жамоа - биз унга ўзимиз ёқтирган, яхшироқ деб ҳисоблаган мураббийни келишини исташга ҳаққимиз бор, ахир қайси мураббийда натижа яхшироқ бўлишини олдиндан билмаймиз-ку, тўғрими? Инилеев, Қосимов, Абрамов деярли тенг савияли мураббийлар, ҳар бири иккинчисидан яхшироқ натижа кўрсатиши муъжиза эмас. Фақат уларнинг жамоалари намойиш этган футбол туфайли, улар атрофида “ёқади-ёқмайди” усулида айланиб юришимиз табиий ҳол. Бу гуёки, фарзандингизга келин танлашдек гап, “мана бу келин тўғри келмайди” дейиш, фарзандингизни ёмон кўришингизни англатмайди.
Агар кимдир шахсий манфаатлар, ғараз ёки бошқа ниятда, терма жамоага у ёки бу мураббийни тайинланишини ёки истеъфо беришини истаса – мана бу жуда хунук бўлади. Мен ёқтирмаган қизга уйлангани туфайли. Тезда ажралиб кетсин, кейин мен ўзим ёқтирган қизни келин қиламан, деб ният қиладиган оналар ҳам бор, афсуски...
Жавоб берилган сана: 18.07.2012 12:54
|