MilanAC
|
САВОЛ: Кахрамон ака яна бир савол бизни ПФЛ жамоаларимиз качондир молиявий фойда олишни йулга куйиши керак ёки бошкачарок килиб айтганда узини - узи молиявий коплаши керак (масалан стадионга мухлис кириши, реклама, атрибуткалар сотуви ва шу кабилар) тугри бу битта футболга богликмас куплаб омиллар бунга йул куймайди лекин бу молиявий йул хам футболни ривожланишида асосий рол уйнайдику. Куплаб омиллар йул куймайди деб йураверсак качон эришамиз, барибир качондир буни йулга куйиш керакку, шунга сизнинг фикрингиз? Бунга боскичма - боскич эришишимиз даркор. Шу сабабли энг аввало нималарга эътибор каратиб, йулга куйиш керак ??? Жавобингиз учун рахмат !!!
Савол берилган сана: 18.08.2012 17:26
|
|
ЖАВОБ: Энг аввало футбол ҳалол бўлиши ва яхшигина тарғиботга эга бўлиши керак. Масалан, Туркия Лигаси савияси ҳам у қадар юқори эмасди. Лекин айнан тарғибот ва транслацияларга катта эътибор қаратилган, ҳар бир ўйин атрофида жуда катта ажиотаж ташкил тқилишади. ҳар бир ҳолат кенг таҳлил қилинади, бу эса ўз навбатида мухлисларнинг кўпроқ эътиборини ўз миллий футболига жалб қилинади. Ташкилий масалалар, молиявий ҳуқуқлар ва ҳоказолар тўғри йўлга қўйилганч. секин аста савия ҳам кўтарила бошлайди.
Бир нарсани эътиборга олинг, ҳеч қайси клуб, айниқса бизда ўз ўзини молиявий таъминлай олмайди. Кун тартибида бу масалани ўқйиш ҳам нотўғри. Асосий масала - ПФЛ нинг ривожланиши. Яъни ПФЛ ўз ўзини таъминлайдиган, клублар унда қатнашишни истайдиган, телеканаллар уни транслация қилишни истайдиган пулдор ташкилотга айлана олса, ўз ўзидан клублар ҳам ривожланиб борадилар. Лига ривожланиши учун ҳар бир клубга миллиардларни бериб, "қани яхши ўйинчиларни олиб кел" дейиш керак эмас. Нега? Пулни еб тугатишади. Яхшиси, ПФЛ клублар учун пул топиш манбаига айланиши керак. Фойда билан чиқиш учун эмас. умуман бу турнир молиявий барқарорликни таъминлаши керак.
Аввало АПЛ кучайди, ана ундан кейин МЮ, Ливерпуль, кейин Арсенал, кейин Челси, кейин Тотенхэм, Сити кучайди. Йилдан йилга лигада топ клублар сони ошиб бормоқда. Жавоб берилган сана: 18.08.2012 20:04
|