|
ЖАВОБ: Мақолани ўқидим, аниқроғи ўқигандим ўшанда. Қайсидир мезонда зулм бор эди, бунга жамоатчилик эътиборини қаратиб, вазиятга таъсир кўрсатиш - таҳсинга сазовор. Ростанам қойил қолдим.
Талабларга биноан (айнан кимнинг?) қайта қўйилиши эса шунчаки, Бабаян шаҳсиятини бемаврид яна муҳокамага қўйиш. Бу энди бошқа нарса. Қанақа ниятда қилингани ҳақида ҳеч нарса билмайман. Фарҳодни хурмат қиламан ва унинг холислигига ишонаман. Битта ривоят айтиб берай:
Бир жойда бир дарахтга одамлар келиб, ип боғлаб, унга сиғиниб, ширк амаллларни қилиб кетишар экан. Бир эътиқодли, холис бир одамнинг бундан жаҳли чиқибди, шартта болтани кўтариб, дарахтни чопгани равона бўлибди. Иблис эса, ҳалиги одамнинг қаршисига чиройли, мулойим инсон қиёфасида чиқибди ва:
- Илтимос шу дараҳтни кесманг, сизга ҳар куни ёстиғингиз тагига беш тиллодан қўйиб кетаман, дебди.
Одам рози бўлиб қайтиб кетибди. Бир икки ой ёстиғининг остидан беш тиллони санаб олаверибди. Бир куни қараса, тиллодан дарак йўқ. Бир кун кутибди, икки кун ўтибди, ўзгариш бўлмабди. Акамиз яни ўша болтани кўтариб йўлга тушибдилар. Яна ўша иблис қаршисидан чиқибди ва дарахтни кесмасликни сўрабди. Одам кўнмагач, бир зарба билан уни уриб йиқитиб:
- Бор уйингга йўқол, кесмайсан дарахтни, - дебди.
Одам ҳайрон бўлиб сўрабди:
- Қизиқ, девдак кучинг бор экан, нега ўшанда мени тўхтатиб қўя қолмагандинг?
- Мен сени ўшанда енга олмасдим. Чунки сени бу ишга қалбингдаги иймонинг, холислигининг бошлаганди. Ҳозир осонлик билан енгганимнинг сабаби, бугун сен шунчаки, беш тиллони деб жанг қилдинг, шунинг учун осонгина енгдим, дебди.
Хуллас, ҳар қандай мақола, материал, ҳитоб, яхши ниятда, холис мақсад билан қилинса, кифоя. Буни четдан туриб баҳолай олмаймиз, яхшиси ўзи учун ҳар бир журналист белгилаб олсин. Мабодо, ўша беш тилло ёки сохта обрў, манфаат орқасидан кетса, бир кун шарманда бўлади.
2) Бабаянга келсак, у - шайтон эмас! Яхши томонлари ҳам, ёмон қилмишлари ҳам бор. Қизиқ, эмишки, "Пахтакор"да ёшларга эътибор кам, "Бунёдкор"да зўр экан... Хўш, фактларга қарайликчи, тескари эмасми? Бир дарвозабонга "Бунёдкор"да яхши муомала қилишибди, лекин Тимурхужа Абдухоликовнинг айтишича, "Пахтакор"да яхшироқ бўлган. Яъни бу ходисалар аслида муҳокама қилинмаслиги керак, бунга арзимайди - Агар "Пахтакор" истеъдодларни қўлдан чиқариб, пули борларни ўйнатаётган бўлса, эртага ўзи қийналиб қолади, тўғрими? Бабаян ёки бошқа мураббий мана шунақа суистиьмол қилаётган бўлса, жамоа эгаси бу вазиятни эътиборга олади ва чора кўради. Эгасини қониқтиряптими, демак, ҳеч гап йўқ. Ана, пули йўқлар, "Бунёдкор"га бориб, суперюлдуз бўлиб етишаверсин. Нотўғри тушунманг, Бабаяннинг хатолари, ишини эплай олмаётганлиги ёзилиб, таҳлил қилиб борилиши керак, аммо "отставку" деб ҳадеб талаб қилишдан фойда йўқ. Бабаянга отставка сўрашга фақат ва фақат "Пахтакор" мухлисларининг ҳаққи бор. Агар Бабаян бошқа жамоа ёки футболимизга зарар келтираётган бўлса, бу ЎФФ ёки ўша бошқа клубларнинг айби билан бўлмоқда. ЎФФ ёки ПФЛ ни ўз ноғорасига ўйнатаётган бўлса, демак бу ЎФФ ва ПФЛ нинг муаммоси. Бабаян - муаммо эмас! У қандайдир муаммонинг оқибати! Оқибатни йўқотиб ҳеч нарсага эришилмайди, муаммонинг ўзига эътибор қаратиш керак. Қаердан келяпти. мана шундай одамларга истаганини қилиш учун шароит? Қўпол бўлсаям айтаман, чивинга ахлат керак бўлса, у ўзи учун ахлат яратмайди, ахлати бор жойга бориб, мослашиб олади. Жавоб берилган сана: 01.07.2012 16:42
|