|
ЖАВОБ: Бу масалага турлича қараш мумкин.
ФИФА нинг позициясини тушунса бўлади. Футбол нега оммавий, биласизми? Битта тўп ва тўртта ғишт билан ўйнаб кетса бўлади. Бошқа талаблар унчалик шарт эмас. ФИФА айнан мана шу умумийликни сақлаб қолишга ҳаракат қиляпти. Тасаввур қилинг, бутсиларга чип ўрнатилади, ҳар бир лавҳалар видеотакрор орқали ҳал қилинади. айтайлик, ЖЧ ларда ёки АПЛ да бунақа шароитни яратиб олиш осон. Аммо ривожланмаган давлатларнинг иккинчи лигасидачи? Йиллар ўтиб, биз кўчада ўйнайдиган футбол билан, ўша катта футбол орасидаги фарқлар катта бўлиб кетади. Ана ўшанда футбол оммавийлигига таъсир кўрсатиши мумкин. Футбол максимал даражада конверватор бўлгани учун ҳам ривожланмоқда.
Аммо бошқа жиҳат ҳам бор. Телетранслациялар шу даражада ривожланиб бормоқдаки, ҳакамнинг ҳар бир қарори минут ўтмасдан тўғри ёки нотўғри экани аниқланиб бўляпти, буни ўйингоҳда ўтирган мухлислар-у мураббийларгача, ҳакамнинг ўзи ҳам билиб турибди. Бу ўйин муҳитига, сценарийсига сезиларли даражада таъсир ўтказмоқда. "Футбол хатолар билан қизиқ" деган гапни абсурд деб ҳисоблайман, шунинг учун имкон қадар бу хатоларни камайтиришга ҳаракат қилиш керак. Ҳакамлар ҳам одам, уларнинг инсоний хатолари туфайли бутун миллат уни ёмон кўриб қолиши нотўғри. Шунинг учун қисман технологияларни олиб кириш керак, менимча. Масалан, ҳакамнинг ўша технологиялар олдида ўтирадиган битта ёрдамчиси бўлиши керак. Муҳим паллаларда, маслаҳат бериб туради, масалан, қанот ҳаками билан гаплашиладиди-ку, ўшандай. Буни томошабинлар сезмай ҳам қолади. Жавоб берилган сана: 19.06.2012 19:10
|