Famous
|
САВОЛ: Кахрамон, блогизни укидим. Яхши чикибди. Уткин йуналишида кетвоссиз. Факат илтимос, Уткинни узига ухшаб колманг. Урток, масалан, ман бировни ёмон курсамде, сиз уша ёмон курган одамим билан ош есангиз, нега энди сизни хам ёмон куришим керак? Сизда нима айб? Ёки нега сиз мани кунглимга караб, иш килишингиз керак? <br />
Сиз шу теорияга караб иш тутвоссиз. Хасадга ухшаб колади. Илтимос, ман бошида билган Кахрамонлигизча колинг. Сиздан, ёки мана шу социалкани оркасида утирволиб, "хамить" киладиганлардан умуман куркадиган жойим йук. Унакаларни "шиптирголик" деб биламан. Кел, десайиз, бораман, дийдорлашамиз, футбол ва бошка нарсаларни обсуждатлашамиз, гузарга чикиб жиз еймиз. Тошкентда бусейиз сразу, агар Куконда булсайиз, ёзда туйга чакиришган, борганимда кириб кетаман. Окилона ва "адекватный" жавоб кутаман. Илтимос, бурро-бурро, силтайдиган жавоб килманг, хафсалам буткул пир булмасин.
Савол берилган сана: 13.06.2012 08:17
|
|
ЖАВОБ: Рахмат.
Очиғини айтсам, гапингизнинг биринчи бўлимида нима демоқчи бўлганингизни тушунмадим.
Мен футбол оламида ҳеч ким билан шахсан таниш эмасман. Сиз каби экран ортидан ва майдондаги ўйинлар орқали танийман. Ким учундир бу камчилик туюлар, лекин қайсидир маънода бу менинг ютуғим деб биламан. Ютуқ демайлиг-у, устунлигим. Шунинг учун менда бу оламда умуман шахсий манфаат йўқ. Ҳатто гонорар ҳам талаб қилмайман. Футболни қандай томоша қилсам, худди шундак мақола ёзаман. Шунинг учун, Уткин билан солиштиришингизга қўшилмайман.
Иккинчидан, мен сизга "хамить" қилганим йўқ. Ёзувда сизда қандайдир оҳанг туюлгандир, аммо мен тўғри маънода ёздим. Савол келгач, мен сабабини билмасдим, муҳаррирдан шунақа савол сўрашяпти, нима дей, деб сўрадим. У "ўзим жавоб бераман" деди. Мен шуни сизга етказдим, шу холос.
Агар келсангиз, хурсанд бўламан. Жавоб берилган сана: 13.06.2012 09:57
|