|
ЖАВОБ: Салом.
1) Қизиқмайман эмас. Қизиқаман. шунчаки, кўпроқ эътибор қаратиш учун имконият йўқ. Масалан "Бухоро" ҳақида бирор нарса ёзиш учун ҳеч бўлмаса 3-4 ўйинини кўришим керак-ку, тўғрими?
2) ЙЎқ, биз роботлар ҳақида эмас, инсонлар ҳақида гаплашяпмиз. Фалончини у ерга, фалончини бу ерга қўйса ишлаб кетаверади, десак, адашамиз.
3) Ғалати тушунча, "Абрамовга ишониш ёки ишонмаслик". У бизни қаергадир етаклайдиган бир идол эмас, футбол мураббийи. Яъни биз унинг ғояларини эшитиб, унга эргашишимиз керак эмас, сабаби. биз буни тушунмаймиз-ку? Биз у тайёрлаган жамоанинг ўйинларини кўрамиз, баҳо берамиз. Кимни қониқтиради, кимни қониқтирмайди - буни ҳамма ўзича талқин қилади. Ҳамманинг Абрамовга ёки Қосимовна нисбатан ўз қараши, позицияси бор. Шуни тушуниш керак.
Қизиқ баҳсларни кузатаман. Масалан кимдир "Мен Абрамовга ишонмайман" деб бири айтса, иккинчиси "ахир мана бу ишларичи" деб эътироз билдиради. Қайтараман, ҳар бир инсоннинг муносабати ва унга хизмат қиладиган омиллар ҳар хил. Кимдир хужумкорликни, кимдир натижани биринчи ўринга қўяди, ким учундир мураббийнинг инсоний ҳислатлари муҳим. Хуллас, бу ҳар бир мухлиснинг ўз танлови.
Саволга жавоб бермадим шекилли. Шаҳсан менга, Вадим Абрамовнинг ўйинни ташкил қилиш услуби ва тактикаси, матбуот ва футболчилар билан муносабати ёқади. Лекин мана шу гапнинг ўзи, Абрамов терма жамоа билан доим ғалаба қозона оладиган идеал вариант, деб ўйлашимни англатмайди. Қайсидир мураббий кўп хислатлари билан менга умуман ёқмаслиги, лекин яхшироқ натижага эриши мумкин. Яхшироқ натижа-га эришди-ку. деб ёқтириб қолмайман-ку, дарров. Лекин ғалабадан хурсанд бўламан ва қуллаб қувватлайман. Жавоб берилган сана: 07.06.2012 14:01
|