Muxlis
|
САВОЛ: Рахмат, тушунарли. Демак, бу имтиёз уртахол тадбиркорларни футбол клубларига уз ихтиёри билан хомийлик килишига 100% кафолат була олмас экан. Масалан, 1-лигада катнашувчи вилоят марказида булмаган, уйингохларга мухлис туплаш буйича баъзи олий лига вакилларидан устун булган Кукон, Хива каби шахар(туман) футбол клубларини бир йиллик бюджетини тахминан 700-800 млн. сум деб олсак, 300-400 млн. сум маблаг клубни карамогига олган ёки клубга хомийлик килувчи корхона фойдасидан кетади (колгани чипта сотишдан ва маркетинг оркали дейлик). Бунга шахар(туман)даги энг бакувват корхона хам рози булмайди.<br />
Энди бошка вариантни курсак: билишимча футбол клубларининг узлари барча турдаги соликлардан озод этилган. Уша хомий корхоналар ёки тадбиркорлар юкоридаги каби клубларни сотиб олиб унинг номи остида товар ишлаб чикарса ёки тадбиркорлик фалиятини юритса кандай буларкин?<br />
Жавобингиз учун олдиндан рахмат<br />
Савол берилган сана: 14.04.2012 08:09
|
|
ЖАВОБ: Бу ҳам яхши вариант. Лекин сиз назарда тутган хажмдаги ишлар корхонанинг асосий фаолият турини ўзгартириб юбориши мумкин.
Умуман, футбол клубларининг иқтисодий фаолият орқали даромад қилишлари нафақат бизда, ҳатто ўша ривожланган Европа давлатларида ҳам имконсиз. У ерда ҳам асосий тушумни ҳомийлик маблағлари (реклама эвазига) ташкил этади. У ерда шу даражада мукаммаликка олиб келишганки, лекин барибир, клублар у қадар ката фойда билан чиқмайдилар.
Бизнинг футболда маркетинг, ҳомийлик ва реклама хизматининг ривожланиши, рентабл даражага келиши фақат футболнинг муаммоси эмас. Аввало, умумий иқтисодий шароит ҳам шунга мос бўлиши керак. Афсуски, бизда ҳали замонавий маркетинг тамойиллари тўлиқ кириб келмаган, ҳалигача ҳомийлар рекламани пулни ҳавога совуриш деб ҳисоблайдилар.
Иккинчидан ҳам, футболимиз ҳам бозорбоп эмас. Футболчиларнинг савияси кейинги даражада, энг асосийси Спорт канали ва ПФЛ ҳамкорликда мана шу бор футболимизни ялтироқ қоғозга ўраб, мухлисларга ҳавола қилиши керак. Энг асосий муаммо шунда. Йўқ, мен ўзимизнинг мухлисларга ҳавол қилиш, билет сотиш, фтуболка сотишни атймаяпман. ПФЛ ўйинлари яхшигина реклама ва тарғиб қилинса, чет элдан ҳам ҳомийлар чиқади. Ўзбекистон терма жамоаси ва ўзбек клублари барибир Осиёда ўзига хос нуфузга эга. Дубай Спорт, Ал Жазийра каби телеканалларни жалб қилиш учун, футболимиз савиясини эмас, футболимиз тарғиботини ўша даражага етказа олишимиз керак. Тасаввур қилинг, "Машъал" - "Пахтакор" ўйини "Ал жазийра"дан эфирга узатилади. Бу ҳомийларни жалб қилмайдими? албатта қилади. Ҳозирчи?
Яқинда Шухрат Шокиржонов бир мухлисга жуда тўғри жавоб берди. Мухлис ундан "Нега "Стадион" сайтини реклама қилувчи баннер одам кирмайди ган "Жар" га жойлаштирилди, бунинг ўрнига, Наманган ёки Андижон стадионларига қўйилса фойдали эмасми?" деб сўради. Шокиржонов:
- Эллик мингта одам кирса ҳам, ўйин ТВ да кўрсатилмагандан кейин нима фойда. "Жар"даги ўйин эса ТВ да кўрсатилади, юз минглаб томошабинларнинг кўзи тушади, - деб жавоб берди.
Айтмоқчиманки, футболимиз энг аввало, ТВ да чиқиши керак. Жавоб берилган сана: 14.04.2012 15:34
|