seriy
|
САВОЛ: Месси ва Роналду хакида<br />
нега Месси, Месси деяверасизлар деган инсонлар фикрини ушбу фикримдан кейин билмокчиман.<br />
Демак, бошладик (Бу мани фикрим ва фаразларим). Месси ва Роналду бир хил уйнамокда, голлар урмокда, галабалар козонмокда (Хамма, хамма курсаткичлар бир хил), кимга олтин тупни берамиз? бу икки уйинчининг майдонда бажарган ишлари бир хил булса, у ердан камчилик топа олмасак, олтин тупга овоз беришда ушбу уйинчиларни инсонийлик хисларини хам кузатишга этибор берамиз, биттаси "манман", голлар урганда танасини айрим жойларини курсатишни хам унутмайдиган, камералар учун ишлайдиган инсон, иккинчиси оддий, гол урса хар хил жестлар курсатмайди, оддий холда нишонлайди, юриш туриши оддий, кимни танлайман, албатта иккинчисинида, чунки хамма дунеда бир хил инсондир, манманлик яхши окибатларга олиб келмаслигини, оддин инсон булиб (лекин кулида пули бор, оламан деса осмондаги ойни хам сотиб олиши мумкин, лекин у манманлик эмас, оддий инсон булиб юришни макул курган) яшаш манманликдан кийинлигини биламан. Хуп бу ерда хам икковини бир хил оддий деб уйлаб курайлик ва икковини юриш туришлари хам бир хил оддий деб хам уйлайман, ва навбатдаги этапга утаман. Бу ерда яна бир фикр. Бири узининг тинимсиз мехнати эвазига зур футболчи булиб етишган, иккинчиси эса ешлигида огир касал булган ва бу касалликни енгиб, яна уз мехнати эвазига энг зур булганлигидир. бу ерда хам иккинчисини танлаган булардим, чунки иккаласи хам бир хил вазиятда булмаганлиги, биттаси купрок харакат килганлигини этироф этишим зарур. (Тугри айримлар мани фикрими нотугри тушуниши мумкин, еки ман маромига етказиб еза олмаган булишиб мумкиндир).<br />
мана ман нима учун Мессига овоз бераман, сизчи шундай холат буйича сизнинг фикрингиз (узр бу бошка сайтга куйилган фикрим эди, шундайлига ушатдан олиб бу ерга куйдим, минг бор узр).
Савол берилган сана: 02.05.2012 14:17
|
|
ЖАВОБ: Бу ҳолатда тўғри жавобнинг ўзи йўқ. Ҳамма ўзи учун белгилай олаверади. Шунинг учун чуқур киришиш шарт эмас. Агар овоз бериш имконим бўлса, ўша мавсумдаги ютуқларига, қуруқ статистикасига қарайман, тамом. Ахир биз алоҳида мавсум ҳақида гаплашяпмиз-ку, тўғрими?
Умуман олганда эса . бу масалалар “Ёқади-Ёқмайди” усулида ҳал қилинади. Ҳаммада танлов бор. Масалан менга Хави ва Кака кўпроқ ёқади.
Жавоб берилган сана: 02.05.2012 14:56
|