|
ЖАВОБ: Бу ҳақида йил бошида мақола ёзгандим. ("Вақтида туғилган Заммер", блогда турибди).
Шахсий фикрим - бундай номинантларни аниқлашда, барибир, ўша мавсумда жамоасининг қўлга киритган ютуқларига эътибор қаратиш керак. Масалан, энг яхши ўйинчи Европа чемпиони ёки ЕЧЛ ғолиби бўлган жамоа орасидан танланиши мантиқлироқ бўларди.
Лекин ҳар доим ҳам эмас. Шундай йиллар бўладики, бу қоида мал қилмайди. Тасаввур қилинг, ЕЧЛ ни "Челси" олади ва Англия ёки Франция Европа чемпиони бўлади. Хўш, кимни танлаймиз? Дрогбаними ёки Лемпардни? Ёки Насрими? Тан олинг, бундай танловларда кўнгил таскин топиши қийин. Барибир Месси ва Роналдунинг тоши босиб кетади. Аслида ЕЧЛ ёки Европа чемпионати бировларнинг эътиборини қозониш учун яхши имконият футболчилар учун. Лекин агар МЕсси шундай мусобақаларда муваффақият қозонмай туриб, эътирофга сазовор бўла олса, унинг чинданам фантастик ўйин намойиш этагинад далолат, тўғрими? Масалан 1999 йилда Риволда "Олтин тўп" олган. Ўшанда "Барселона" ЕЧЛ да гуруҳда қолиб кетган, Испанияда 4-ўринни олганди. Аммо Ривалдо шу даражада ўйин кўрсатганки, кўпчилик, жамоанинг натижаларини ҳам бир четга суриб, Ривалдога махлиё бўлгандилар. Бундай ҳолатлар баъзида булиб туради.
Ушбу мавсум айнан мана шундай ўзига хос мавсумлар сирасига кирса ажаб эмас. Чунки Роналду ва Месси шунчалик фантастик ўйин намойиш этишдики, бошқа футболчилар ҳақида ўйлаш, уларни бу иккиси билан солиштириш ҳам кулгили. Тўғрими? Демак, ушбу мавсумда иккисидан бирини танлаш адолатсизлик бўлмайди. Қайси бири? Билмадим, менимча, "Реал" Испания чемпиони бўлгани ва Роналду "Эл Классико"да ҳал қилувчи голни урганини ҳам эътиборга олган бўлардим.
Айтганча, 2010 йилдаги мавсумни мен юқоридаги ҳолатлар сирасига киритмаган бўлардим. Ўшанда Снайдер ёки Форлан "Олтин тўп"га муносиброқ эдилар. Жавоб берилган сана: 17.05.2012 21:55
|