|
ЖАВОБ: Cалом.
1) Ҳаётда ўзимизга боғлиқ бўлган сабаблар бор, ўзимизга боғлиқ бўлмаган сабаблар ҳам бор. Одатда ўзимизга боғлиқ бўлмаган омилларни омад, тақдир, ризқ деб аташади. Лекин таҳлиқ қилишда ва сабабларни ўрганишда, фақат ўзимизга боғлиқ сабабларни ўрганишимиз керак. Чунки омад, тақдир деганимиз билан, бу тушунчаларни тўлиқ бошқара олмаймиз, эртага яна кутилган натижага эриша олмай қоламиз. Бирор мағлубиятни омадга тўнкашимиз осон, лекин нима фойда? Келаси ўйинда омаддан умид қиламизми? Яхшиси ўз хатоларимизни таҳлил қилсак, келаси ўйинларда имкониятимиз ошадику. Мисол учун, "Челси" билан "Бавария"га омад келганини айтишди, сабаби энг сўнгги сонияда ҳисобни тенрглаштиришди, пенальтилар сериясида ютишд ва ҳоказо. Лекин кимга кўпроқ омад келганини қанақа ўлчай оламиз? Ахир ўша голгача ҳам бир неча вазиятлар бўлди ва унда омад "Челси" томонида бўлган эдику? Шунинг учун бу тушунчага катта эътибор қаратиш керак эмас.
Ривоятларга кўра, бир саркарда қўшинига шунақа кўрсатмалар бериб, ҳар бир деталгача эътиборга олиб тайёрланар эканки, четдан кузатганлар "бу одам Худонинг мададига ишонмайди, шекилли" деб ўйлашлари мумкин экан. Кейин, кўрсатмалар тугагач, хонасига кириб, шунақа дуо қилар эканки, эшитганлар, "бу одам қуролсиз жангга кириб кетяптими?" деб ҳайрон бўлишаркан. Яъни четки таъсирларни ҳисобга олиш, уларни қабул қилиш, ундан рози бўлиш керак, лекин кўпроқ маҳорат, ҳаракат ва тайёргарлик ҳақида қайғуриш керак. Чунки бизнинг ихтиёримиздаги жиҳатлар - мана шулар.
2) Мақолаларимда ёзганман. Аввало, терма жамоа ўз йўналишини белгилаб олиши ва шунга мос мураббий қидириши лозим. Жавоб берилган сана: 06.09.2013 11:47
|