kechirasiz
|
САВОЛ: Ярк этган мураббийлар футболимизда охирги йилларда куринмаяпти. Мураббийларимиз маълум жойгача ривожланиб келиб ,кейин котишяпти. Уларга манимча интилиш учун хеч нарса йукдек. 90йиллардаСаркисян, 2000йилдаАгамуродов. Мана Шквирин, Бердиев деганимиз билан улар нимага караб харакат килишяпти,максад нима номаълум.<br />
Англияда оддийрок клуб мураббийининг максад ва стимуллари бор. М:Роджерс яхши маош,тарихий клуб,яхши ном козониб,европада уз урнига эга булиш кабилар билан озикланиб ишлайди. <br />
Бизда минг уринганинг билан борадиган жой маълум.<br />
Бир Абрамов усишни бошлаётганди,у бирор арабларнинг бой клубига утсайди,мураббийларимиз учун хам стимул пайдо булармиди? Косимов адашди,у плейофдамураббийликни топшириб, уз рейтингини саклаб колиши керак эди. Унинг савиясини Озодийдаги галаба,Катардаги галаба,Тошкентдаги Ж.Корея билан дуранг ва тошкентдаги Катарнинг янчиб ташланиши кутариб турарди. Аднан Хамад Косимов килган хатони килмади.Сизнинг фикрингиз. Нима учун бизнинг мураббийларда усиш йук,бошка сабаблар хам борми?
Савол берилган сана: 14.09.2013 15:10
|
|
ЖАВОБ: Мактабда ўқиб юрганимизда, мажбурлаб ҳам ўқита олишмасди. Уй вазифаси қилмасдик, дарсларга тайёрланмасдик. Кейин лицейга кирдим. У ерда баъзи синфдошларим ҳатто, кечаси ухламай ҳам дарс тайёрлашарди, фанларни ўзлаштиришга ҳаракат қилишарди. Ҳеч ким мажбурламаса ҳам.
Сабаби, домлаларнинг қаттиққуллигида ёки ўқувчиларнинг характерида эмас. Лицейда бизга йўлнинг охири кўрсатилган, яъни, "ўқисанг, мана бунақа бўлади, институтга кирасан, келажакни таъминлайсан" ва ҳоказо фикрларни сингдира олишганди. Мактабда эса, одатда, бундай психология билан шуғулланишмайди, кўпчилик ўқиш нега кераклигини ҳам тушунмайди.
Айтмоқчиманки, бизда мураббий ўз устида ишлаб, билимини ошириб, янги ғояларни футболга тақдим қилишга шароит йўқ. Очко оли учуш янги ғоя, билимлар эмас, бутунлай бошқа нарсалар керак бўлишини билишгач, кимга керак бу?
Қаранг, юртимизда қирққа яқин, балки ундан кўпроқ ПРО лицензиясига эга тренерлар бор. 14 жамоа + ТЖ ларни чиқариб ташласак, камида 20-25 нафар ПРО мураббийлар деярли ишсизлар, тўғрими? Мураббийлик кўпроқ касб сифатида. Қайсидир ишлаётган мураббий ўз жамоасига қандайдир янги ғояни олиб кириб, мухлислар учун қизиқарли футбол намойиш этишни бошласа, албатта, жуда қизиқ. Лекин бу билан натижа келмаслиги мумкин ва мураббий ишидан айрилади. Янги иш топиш қийинлигини тасаввур қилдингиз, албатта.
Хуллас бу жуда чигал ва чуқур муаммо. Менимча, масаланинг туби - клубларда футбол менежментининг деярли йўқ даражада экани билан боғлиқ. Ҳақиқий футбол раҳбарлари йўқ, клуб учун ривожланиш йўналишини белгилаш, шу йўлда бир неча мавсум ҳаракат қилиш, бир йўналишда ишлаш каби нарсалар бегона. Асосан футболга тушунмайдиган ҳомийлар ёки раҳбарлар бўлгани боис, асосан, бир нечта ўйинларнинг натижасига қараб қарор чиқаришади. Жавоб берилган сана: 16.09.2013 12:08
|