Famous
|
САВОЛ: Пепе ва Моуриньо конфликти хакида сурамокчи эдим. Пепе уз карашини айтиб утди, мураббийни ёмонламасдан шунчаки Икерга булган хурматини ифода этди. Лекин Моуриньога бу нарса ёкмади шекилли, уни захирага михлаб жазолади. Нима энди, мураббий шахсий орияти деб, натижага зарар келтириб булсада ключевой уйинчиларини бу тарика жазолаши уринлими? Тугри, карорни рахбар чикаради, лекин Пепе Моуриньони танкид килмаган эди, жамоадошини хурмат килиб гапирувди. Узим анча йиллардан бери Реалга мухлислик киламан. Шу Моуриньо келганидан кейин соглом мухит бузилди. Айникса утган йили Касильясни Аданга алмаштирганидан кейин роса энсам котган эди.
Савол берилган сана: 28.05.2013 11:45
|
|
ЖАВОБ: Мураббийлар ҳар хил бўлади. Бу ерда гап ориятда эмас, мақсад - клубда ким асосий одам эканини намойиш қилмоқчи бўлганди. Бу ерда масъулият барибир Моуриньонинг бўйнида, агар натижалар зўр бўлиб, Реал ЕЧЛ да ғалаба қозонганида, ўша усул иш берганини, Икерни захирага ўтказиш орқали вазиятни қайта қўлга олиб, натижага эришди, деб қоийл қолардик. Аммо Реал мағлуб бўлди ва Жозе айбдор. Бу табиий ҳолат ва мураббий шуни билиб туриб, шу қарорга келган. Кўп бора айтганимдек, мураббийнинг қарорларни айни ўша дамда тўғри ёки нотўғри бўлмайди, оқибатга қараб туриб кейин хулоса қилинади.
Дарвоқе, Моуриньо "Менинг эътирозим фақат Пепега нисбатан холос, соғлом муҳитда мунозара қилиб турган бошқаларга эътирозим йўқ. Улардан кечирим сўрамайман, Пепедан эса истамайман" деб ўйлаши мумкин :)) Жавоб берилган сана: 28.05.2013 13:23
|