zimmer
|
САВОЛ: Ассалому алайкум, бугун термамизни ОЧ-2011деги уйинларини куриб роса алам килди Абрамовни бушатишгани. Олдиндан уйланган комбинациялар, уйинчилардеги шижоат Абрамов бн кетгандек. Шундай ажойиб тренерни бушатишга нахотки уша Эронни нохак галабаси асос булолса ? Сизнингча уни ишдан олинишини сабаби нима ? 2. Кайсидир маколаизда киска муддатли турнир бн ЖЧ саралашини фарки бор дигандиз. Абрамов булгандаям ЖЧ саралашида термамиз мазмунсиз уйин курсатиши мумкинмиди, яьни уша комбинациялару, шижоатни курмасмидик ?
Савол берилган сана: 23.05.2013 19:55
|
|
ЖАВОБ: Ваалайкум салом.
Ростанам, қисқа турнирга тайёрланишнинг осон ва қийин томонлари бор. Қийин томони, айни ўша пайтда жароҳатланган ёки яхши спорт формасига эга бўлмаган футболчидан фойдалана олмай қоласиз кейинги ўйинларда.
Осон томони, тайёргарлик учун етарли вақт бўлади, камчиликлар ўйиндан ўйинга тузатиб борилиши мумкин, йўл азоби, футболчиларнинг фикри ҳам клуб ҳақидаги ўйлаб билан бўлинмайди.
Осиё2011 даги ўйинларга келсак, ростанам жамоа чиройли ўйин кўрсатган. Лекин футболда "ундай бўлганида бундай бўларди" деб бўлмайди. Абрамов ЖЧ-2014 саралашида муаммоларга дуч келиши ва бугунгидан камроқ очко олиши мумкин эди. шу билан бирга бошқа мураббий Осиё кубогида гуруҳда қолиб кетишиям мумкин эди. Бу ҳақида тортишиш, солиштиришдан фойда йўқ.
Осиё 2011 даги ўйинлар фақат бир нарсани, ўшанда терма жамоамиз майдақам ёки майдапас, зерикарли футбол ўйнамаганини исботлайди. Бу факт. Жавоб берилган сана: 23.05.2013 20:05
|